Х У Л О С А - 10. Ҳолат ва бошқарувда кечикиши мавжуд бўлган обеъктлар учун эталон моделли адаптив тизим синтезланган. Холат ва бошқариш бўйича кечикишли объектларини бошқариш тизимини амалга ошириш имконияти, кечикишни бартараф этиш ва бошқариши жараёнларининг керакли динамикасини ўрнатиш учун аниқ-ноаниқ эталон башоратловчидан фойдаланиб, ўлчаб бўлмайдиган ҳолат фазоси ўзгарувчиларини қайта тиклаш учун стационар кузатувчи ёрдамида амалга оширилади.
- 11. Нейтрал турдаги кечикишли объектлар учун эталон моделли адаптив бошқарув тизимлари синтезланган. Доимий, номаълум ва ўлчанмайдиган ғалаёнлар таъсири остида фаолият юритадиган, бошқариш бўйича кечикишли олдиндан аниқланмаган скаляр объектлар синфи учун олинган алгоритмлар содда тузилишга эга ва бошқариш тизимининг ишлаш сифатини таъминлайди.
- 12. Эталон моделли адаптив бошқариш тизимларини турғун синтезлашнинг таклиф этилган усуллари ва алгоритмлари асосида формалин ишлаб чиқариш технологик жараенларининг адаптив бошқариш тизимлари ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган адаптив бошқариш тизимида обектнинг параметрлари эмас, балки ростлагичнинг параметрлари баҳоланади, яъни адаптациялаш мақсади тизимнинг берилган ҳаракатларни таъминлайдиган ростлагичнинг коэффициентларини баҳолашга келтирилади. Фойдаланилган ёндашув синтезланган адаптив бошқариш тизимининг обект ва ташқи муҳитнинг параметрлари априор ва жорий ноаниқлиги юқори бўлганда барқарор ишлашини таъминлаш имконини беради.
- Бошқариш тизимини моделлаштириш асосида олинган натижалар ва ўтиш жараёнларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, адаптив бошқаришда формалдегид ва формалиндан метанолнинг масса усуллари мос равишда 36,537,5% ва 0,70,9% бўлади. Бунда метанолнинг солиштирма сарфи 34% камаяди, бу жараённи оптималга яқин режимда бошқариш имконини.
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
Do'stlaringiz bilan baham: |