Навоий давлат педагогика институти
Download 96.5 Kb.
|
Илмий методологик курс дастури
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим географияси
2. Иқтисодий ва ижтимоий география ва аҳолининг ижтимоий ривожланиши
Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг вужудга келишида аҳоли географияси назарий-методологик асос вазифасини ўтаганлиги. Аҳоли - иқтисодий ва ижтимоий географик тадқиқотларнинг асоси эканлиги. Аҳолининг ҳам ишлаб чиқарувчи ҳам истеъмолчилик роли. Аҳолининг геодемографик холати. Аҳоли сони ва унинг ўсиши, жойлашуви. Шахар ва қишлоқ ахолиси. Урбанизация жараёнларининг ривожланиши. Ахоли зичлиги ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Аҳолининг такрор барпо бўлиши. Жинс-ёш, этник ва ижтимоий таркиби. Демографик жараёнларнинг ижтимоий аҳамияти. Аҳолининг ижтимоий эхтиёжлари ва уларнинг турли-туманлиги. Аҳоли ижтимоий эхтиёжларнинг ҳудудий тафовутлари ва уни географик жиҳатдан ўрганиш, аҳолининг ижтимоий эхтиёжларини қондирилиши даражаси. Меҳнат ресурслари. Аҳолининг бандлик таркиби. Аҳоли бандлиги ва ижтимоий соҳаларнинг ривожланиши. Аҳоли жойлашуви тизимлари ва ижтимоий инфраструктуранинг ҳудудий тизимлари. 3. Тиббиёт географияси Тиббиёт аҳолини ижтимоий ривожланишининг муҳим жабхаси эканлиги. Тиббиёт тизими – тиббиёт географиясининг тадқиқот объекти сифатида. Уни географик жихатдан ўрганишнинг илмий-амалий аҳамияти. Тиббиёт географиянинг фанлар тизимида тутган ўрни. Тадқиқот объекти ва предмети. Бошқа фанлар билан алоқаси. Тиббиёт географиясининг шаклланиши ва ривожланиши. Замонавий тузилиши. Нозогеография. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш географияси. Тиббий-географик районлар. Замонавий тиббиёт тизимининг тузилиши ва ривожланиши. Ахолининг тиббий хизматга бўлган эхтиёжлари, унинг турлари ва қондирилиши даражаси. Тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳудудий ташкил этилиши. Таълим географияси Таълим тизими - ижтимоий географик тадқиқотларнинг муҳим объекти эканлиги. Замонавий талим тизими ва уни географик жихатдан ўрганишнинг аҳамияти. Таълим соҳасининг ҳозирги ҳолати, тузилиши ва ривожланиши. Умумий, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари тизими. Таълим тизимининг ҳудудий ташкил этилиши ва уларнинг географик хусусиятлари. Таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича давлат томонидан амалга оширилаётган чора - тадбирлар. Download 96.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling