Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш
бўлим бўйича. Меҳнатни муҳофаза қилиш йиғилишларни ўтказиш баённомалари
Download 182.52 Kb.
|
СУОТ на гос.языке — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- NAVOIYKON-METALLURGIYA ТАСДИҚЛАЙМАН
- КОМБИНАТ
3 бўлим бўйича. Меҳнатни муҳофаза қилиш йиғилишларни ўтказиш баённомалари
1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича цех (участка) ходимларининг йиғилиши ойига бир маротаба ўтказилади. Кун тартиби цех (участка) касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда цех (участка) бошлиғи томонида аниқланади. 2Кун тартибига меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми масалалари,назоратнинг 1, 2 ва 3 поғоналари комиссиялари ишини натижалари, шунингдек цех (участка) меҳнат фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни киритиш тавсия этилади. Заруриятга қараб, ишларни олиб боришда меҳнат хавфсизлиги талабларини бузган ходимларнинг хулқ-атвори, шунингдек НКМК ходимлари учун ички меҳнат тартиби Қоидалари талаблари кўриб чиқилади. 3 Ҳар бир кўриб чиқилаётган масала бўйича цех (участка) ходимларининг қарори қабул қилиниши керак, у қонуний кучга эга бўлади ва ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади. Низомга 5п-илова “Буйруқлар ва ахборот хатларига ишлов бериш журнали”нинг ШАКЛИ Титул листи
Биринчи ва кейинги листлар
Низомга 6п-илова Сўров варағи Бўлинма__________________________________________________________________ Текширувчи____________________________________________________________________ Текшириш учун асос__________________________________________________________
Текширувчи ________________________, Сана_______ Низомга 7 п-илова
Ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Марказий Кенгаш йиғилиши 2020 йил 30 октябрь соат 15-00 да ИСТ БЭХ бошқармасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва экологик хавфсизлик ва ИСМ ишлаш ҳолатни комплекс текшириш натижалари бўйича ишлаб чиқраишда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Марказий Кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Қатнашчилар: Кон бошқармаси раҳбарияти, дастурда кўрсатилган Марказий Кенгаш аъзолари, ИСТ БЭХ раҳбарлари ва бош мутахассислари. Кун тартиби: 1. ТЙТБ бошлиғи Х.Ш. Вохидовнинг2020 йил 9-сонли далолатнома-кўрстамада акс эттирилган, Марказий Кенгаш томонидан аниқланган ьузилишларни тузатиш тўғрисидаги ҳисоботи (олдинги текшириш). 2. Марказий Кенгаш аъзоларининг ўтказилган комплекс текшириш натижалари тўғриисдаги маърузалари. 3. Натижалар ясаш, қарорлар қабул қилиш. Тингланди: ТЙЦБ бошлиғи Х.Ш. Вохидовнинг ҳисоботи, унинг ҳисобот беришича, аниқланган 32 банддан иборат бузилишларнинг 29 таси тўлиқ ҳажмда тузатилди, 3 бажарилмаган бандлар бўйича ишлар олиб борилмоқда (ҳисобот илова қилинади). Комплекс текшириш натижаларига кўра 10 та муҳандис-техник ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди. Сўзга чиққанлар: Ўтказилган текшириш натижалари бўйича иккинчи масала бўйича О.Э. Бешимов, Н.Н. Нормонов,В.Б. Юсубов, Г.И. Хотамов, Ш.Х. Исокулов, Х.А. Ахмедов, А.И. Ёдгоров ва ўз йўналишлари бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумот билан Марказий Кенгашнинг бошқа аъзолари сўзга чиқишди. О.Э. Бешимов - хавфи юқори бўлган ишлар учун наряд-рухсатномаларни расмийлаштиришда кўплаб камчиликларга йўл қўйилмоқда, участкалар раҳбарлари меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги бўйича қоидалар талабларига риоя этилмаслиги учун жавобгарликни англашмаяпти, улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Н.Н. Нормонов - электр қурилмаларда фойдаланиладиган ҳимоя воситаларининг таркибини мувофиқлаштириш керак. РЗ ва А 6-35-220 кВ панелларидаги тегишли ёзувларни янгилаш лозим. В.Б. Юсубов - кимёвий лабораторияда газниқоблар (противогаз) учун муддати ўтган фильтрловчи қутилар мавжуд. Қайта инструктажни ўтказишда ҳайдовчиларга автомобилларни таъмирлаш бўйича чилангар аралаш касби бўйича инструктаж ўтказилмайди. Г.И. Хотамов - барча участкалар ҳам Рўйхатга ... мувофиқ саноат хавфсизлиги бўйича ҳужжатлар билан бутланмаган. Ш.Х. Исокулов - барча ишчи йўриқномалар ҳам НКМК ишчиларининг ишлар ва касблар бўйича ТМСга мос келмайди. Якунда ИСТ БЭХ бошлиғи М.м. Қудратов сўзга чиқди ва Марказий Кенгаш аъзоларига амалга оширилган ишлар учун миннадрчилик билдирди ва ИСТ БЭХ раҳбарияти ва жамоаси қисқа муддатларда аниқланган камчиликларни тузатиш учун барча кучларни ишга солади ва келашакда бундай ҳолатларга йўл қўйилмайди деб ишонтирди. Кенгаш қарор қилди: 1. ТЙЦБ бошлиғи Х.Ш. вохидовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. ИСТ БЭХнинг соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятининг қўлланиладиган қонунчилик ва норматив талабларга мувофиқлиги қониқарли деб ҳисоблансин. 3. Бош муҳандиснинг ММ ва ХТ бўйича ўринбосари О.Э. Бешимов - ўтказилган комплекс текшириш натижалари бўйича далолатнома-кўрстама тайёрлансин ва ижро учун ИСТ БЭХга жўнатилсин. 4. ИСТ БХХ раҳбариятига: - далолатнома-кўрсатмага асосан сабабларни ва тузатувчи ҳаракатларни кўрсатган ҳолда аниқланган камчиликларни тузатиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилсин ва кон бошқармаси ММ ва ХТ ва БЭБга тақдим этилсин; - хавфсизлик қоидаларининг бузилишига йўл қўйган жавобгар шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш; - далолатнома-кўрсатмада кўрсатилган камчиликларни тузатиш тўғриисдаги ёзма ҳисоботни Марказий Кенгашнинг кейинги йиғилишида тақдим этиш. Download 182.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling