“НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ”
АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ
Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш
ТИЗИМИ
(ММБТ)
НКМК АЖ
Навоий ш., 2022 й.
КИРИШ
Мазкур меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими (кейинчалик – ММБТ) Ўзбекистон Республикасининг ЗРУ-410-сонли “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 14 августдаги 272-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича таълимни ва билимлар текширувини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом”, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 14 августдаги 273-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган, ва корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ва жамиятнинг барча даражаларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни олиб боришнинг ягона тартибини белгилаш учун мўлжалланган.
ММБТ талаблари “НГМК” АЖнинг барча ходимлари учун мажбурийдир (кейинчалик – жамият).
Жамиятнинг соғлиқни муҳофаза қилиш менежменти ва меҳнат хавфсизлиги (меҳнатни муҳофаза қилиш)ни таъминлаш соҳасидаги сиёсати - қуйидагиларга йўналтирилган:
а) ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида уларнинг ҳаёти ва соғлигини асраш;
б) аварий вазиятларининг юзага келиши эҳтимолини пасайтирадиган технологик, техник ва ташкилий тадбирларни ўтказиш;
в) инсонга заррали ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таъсир этишини камайтириш (минималлаштириш), шунингдек атроф-муҳитга салбий (негатив) таъсир этишини камайтириш (минималлаштириш);
г) хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касбий касаллик хавфини бошқариш;
д) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги кўрсаткичларни доимо яхшилаш;
е) қонунчилик ва бошқа меъёрларга риоя этиш;
ж) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадларга эришиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |