Қуйидагилар жамиятнинг соғлиқни муҳофаза қилиш менежменти ва меҳнат хавфсизлиги (меҳнатни муҳофаза қилиш)ни таъминлаш соҳасидаги мақсадлари ҳисобланади:
-ишлаб чиқаришнинг жамият ходимларининг ишчанлиги ва соғлиғига, шунингдек ишларни олиб бораётган ва жамият бўлинмалари ҳудудида жойлашган чет ташкилотлар шахс (ходим)ларига ноқулай таъсирини камайтириш;
-доимий асосларда ва исталган ҳолатларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасига нисбатан қатъий ёндашув ва тарфдорлик (эргашувчилик)ни қўллаш;
-аварияга оид, ёки бошқа кўзда тутилмаган вазиятларнинг юзага келиш хавфини пасайтириш (минималлаштириш), уларнинг ходимлар соғлиги ва ишчанлигига таъсир этиш оқибатларини юмшатиш;
-атроф-муҳитга нисбатан ғамхўр ва ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун ҳар бир ҳодимнинг масъулиятини кучайтириш.
ММБТ, ташкилот ходимлари, шунингдек бошқа манффаатдор томонларнинг эҳтиёжлари ва кутишларини ҳисобга олган ҳолда, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги касбий хавфларга йўл қўймаслик ва (ёки) пасайтириш ва иш берувчи (ташкилот раҳбари) бошқарувидаги кўрсатилган хавфларни бошқариш (хавфларни аниқлаш, касбий хавфларнинг даражаларини баҳолаш ва пасайтириш) мақсадида ишлаб чиқилган.
ММБТ меҳнат қонунчилигига мувофиқ барча ҳодимларга тадбиқ этилади. ММБТ доирасида унинг юритувида бўлган иш берувчининг барча иш жойларидаги, барча тузилмавий бўлинмалар (филиаллар, алоҳида бўлинмалар, ҳудудлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар)даги фаолияти ҳисобга олинади.
ММБТ да белгиланган ва иш берувчининг объектларда бўлиши ва ҳаракатланишига тааллуқли бўлган хавфсизлик бўйича талаблар ва ҳолат (процедура)лар иш берувчининг ҳудудида, бинолари ва иншоотларида жойлашган барча ходимларга, шу жумладан иш берувчида қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий далолатномалари талабларига мувофиқ назорат ва кузатув органлари вакиллари ва иш берувчининг ҳудуди ва объектларида ишларни бажариш ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этилган пудрат ташкилотларининг ходимларига тадбиқ этилади. ММБТ хавфсизлиги бўйича кўрсатилган ҳолатлар кириш инструктажларини ўтказишда ва пудрат ишларини бажариш бўйича ММБТнинг керакли ҳолатларига риоя этиш учун шартномаларга киритиш йўли билан юқорида кўрсатилган шахсларга етказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |