Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Иш жойида қайта (даврий) инструктаждан ўтиш


Download 182.52 Kb.
bet7/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Иш жойида қайта (даврий) инструктаждан ўтиш.
37.Барча ишчилар билан даврий (қайта) инструктаждан ўтиш, агар тегишли қоидалар билан бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, 3 ойда 1 марта чорак охирги ойининг 21 дан 30 (31)га бўлган саналарида ўтказилади.
-Даврий (қайта) инструктаж барча асосий, аралаш, иккинчи касблар ва ходимга ишлаш учун рухсат берилган иш турлари бўйича ўтказилади.
-Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инструктаж иш жойидаги бирламчи инструктаж каби инструктажнинг ўша дастури бўйича ўтказилади (12-илова).
-Иш жойида инструкттажни ўтказишда ходим томонидан таълимнинг замонавий техник воситалари, кўргазмали қуролларива бошқалардан фойдаланган ҳолда инструктаж дастурига киритилган йўриқномалар талабларини аниқ ўзлаштириш мажбурий шарт бўлиши керак.
-Қандайдир сабабларга кўра (таътил, касаллик, хизмат сафари ва бошқалар) белгиланган муддатда инструктаждан ўтмаган ишчилар ишга чиқаётган кун инструктажлардан ўтиши керак (сабабини иш жойида инструктаждан ўтишни қайд қилиш Журналининг 4-устунида кўрсатган ҳолда).
-Инструктаж натижалари “Иш жойида инструктажни қайд этиш журнали”га киритилади.

38.Иш жойида навбатдан ташқари (режадан ташқари) инструктаж ўтказиш.


Ишчилар билан навбатдан ташқари (режадан ташқари) инструктаж қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
-меҳнатни муҳофаза қилишга таъсир этадиган иш шароитлари, технологик жараёнлар, жиҳозлар, ускуналар, мослаамалар, асбоблар ва бошқа омиллар ўзгарганда;
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги инструкциялар ишлаб чиқилганда ёки йўриқномалар (қоидалар) ва бошқа норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилганда;
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, назорат органлари ёки бахтсиз ҳодисаларни текшириш комиссиялари талаблари бўйича.
-навбатда ташқари (режадан ташқари) инструктажни ўтказиш 4-устунда сабабини албатта кўрсатган ҳолда “Иш жойида инструктажни қайд этиш журнали”да расмийлаштирилади (масалан: режадан ташқари инструктаж –сонли буйруқ, ёки – сонли кўрсатма бўйича).
-Навбатдан ташқари (режадан ташқари) инструктажни ўтказишда бирламчи инструктаж дастурининг фақатгина шу қисмини ёки инструктажнинг сабаби бевосита боғлиқ бўлган аниқ йўриқномани кўриб чиқиш керак.
39.Иш жойидаги мақсадли инструктаж.
-Ишчилар билан мақсадли инструктаж қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
-қўшимча маҳсус ўқитишни талаб этмайдиган касб бўйича тўғридан-тўғри вазифалар билан боғлиқ бўлмаган бир марталик ишларни олиб боришда;
-наряд-рухсатнома бўйича бундай ишлар тасдиқланган рўйхатига мувофиқ бажариладиган хавфи юқори бўлган ишларни олиб боришда;
-Мақсадли инструктажни наряд-рухсатнома бўйича ишларнинг масъул раҳбари, ёки аниқ ҳужжатлар бўйича бир марталик ишларни олиб боришга топшириқ берган раҳбар ўтказади, у ерда ишларни бажаришдаги хавфсизлик чора-тадбирлари кўрсатилган (масалан: ишларни бехатар олиб боришнинг технологик хариталари, ишларни олиб бориш лойиҳаси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқноманинг аниқ бандлари ва бошқалар).
-Мақсадли инструктаж ўтказилгандан сўнг иш ижрочилари топшириқлар журналининг тегишли бўлимига ёки хавфи юқори бўлган ишларни олиб бориш бўйича наряд-рухсатномага ўз имзоларини қўйишади.

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling