Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш
Download 182.52 Kb.
|
СУОТ на гос.языке — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишчига мустақил ишлаш учун рухсат бериш.
- (18-илова)
- Ишчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини даврий текшириш.
- Инструктажларни ўтказиш ва билимларни текшириш бўйича ҳужжатларни юритиш тартиби.
Ишчиларнинг билимларини текшириш.
48. Бирламачи инструктаж ва стажировкадан ўтгандан сўнг (мустақил ишлашга рухсат беришдан олдин ёки бир ишдан иккинчи ишга ўтганда) ишчилар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномалари бўйича билимлар текширувидан ўтишлари керак. 49. Билимларни текшириш қуйидагиларга бўлинади: -бирламчи, -даврий, -навбатдан ташқари. 50. Билимларни текшириш цех (участка) бошлиғининг раислиги остида бўлинма раҳбари буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан амалга оширилади. Имтиҳон топширувчининг касбидан келиб чиққан ва касаба уюшма қўмитаси, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришни назорат қилиш (саноат хавфсизлиги) вакиллари иштирок этган ҳолда. комиссия таркибига бош механик, бош энергетик, бош технолог бўлимлари, кончилик бўлими мутахассислари ва бошқа мутахассислари киритилиши керак. 51. Ишчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш цех (участка) комиссияси раиси томонидан тасдиқланган иш жойида инструктаждан ўтиш дастурига асосан тузилган билетлар бўйича ўтказилдаи. Билетлар ММ ва ХТ бўлими (хизмати) томмонидан келишилган бўлиши керак. 52. Зарурий ҳолларда, асосий иш бўйича қоидалар ва йўриқномалар бўйича билимларни текшириш билан бир қаторда, ишчининг бошқа қоидалар (масалан, юк кўтариш кранлари билан ишлашда - кранлар бўйича қоидалар ва бошқалар) бўйича билимлари ҳам текширилиши мумкин. 53. Билимларни текшириш натижалари текширилаётган ишчи ва камида учта имтиҳон комиссияси аъзоларининг имзоси қўйилган ҳолда баённома билан расмийлаштирилади. (16-илова). 54. Агар ишчи билимлар текширувида қониқарсиз билимларини кўрсатса, унда у мустақил ишлашга рухсат этилмайди ва икки ҳафталик муддатдан кечикмасдан қайтадан билимлар текширувидан ўтиши керак, бу баённоманинг тегишли устунида кўрстаилиши керак. Стажировка муддатини узайтириш ҳам цех (участка) бошлиғининг фармойиши (буйруғи) билан расмийлаштирилади. 55. Ишчи қайта билимлар текширувидан ўтиш учун белгиланган муддатда ва тайёрланган ҳолда келиши керак. 56. Агар ишчи билимларни қайта текширишда меҳнат муҳофазаси бўйича қониқарсиз билимларни намоён этса, унда бу ҳақда билимлар текшируви баённомаси расмийлаштирилади, ва унга мустақил ишлашга рухсат этилмайди. Ишчининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қониқарсиз билимларига эга бўлган билимларни текшириш баённомалари комиссия раиси билдиргиси билан бирга тегишли қарор чиқариш учун иш берувчига узатилади. 57.Ишчига мустақил ишлаш учун рухсат бериш. -Билимлар текширувининг ижобий натижаларида ишчига мустақил ишлаш учун рухсат бериш меҳнат муҳофазаси бўйича гувоҳнома берилган ҳолда (18-илова) участка (цех ва бошқалар) бўйича фармойиш (буйруқ) билан амалга оширилади (17-илова). 58.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инструктаждан, стажировкадан ва билимлар текширувидан ўтмаган шахсларга ишлаш учун рухсат бериш тақиқланади. 59.Ишчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини даврий текшириш. -Билимларни даврий текшириш меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати томонидан келишилган билимлар текшируви бўйича комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича (19-илова) 12 ойда бир маротаба ўтказилади. -Билимларнии текшириш асосий ва аралаш (иккинчи) касблар бўйича, шунингдек вазифаларда назарда тутилган ёки корхона бўйича буйруқ билан қўшимча юклатилган барча иш турлари бўйича ўтказилади. -Ишчиларга мустақил ишлаши учун ҳар йили рухсатнома бериш тўғрисидаги қарорларни аниқ касблар (ёки иш турлари) бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни даврий текширувини ўтказадиган комиссия қабул қилади, улар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш баённомасининг тегишли устунида акс эттирилади (16-илова). -Агар ишчи даврий билимлар текширувида қониқарсиз билимларни намоён этса, унда бу ҳақда билимларни текшириш баённомаси расмийлаштирилади (16-илова). Ишчи икки ҳафтадан кечикмасдан қайтадан билимлар текширувидан ўтиши шарт, бу баённоманинг тегишли устунида кўрсатилиши керак. -Ишчи қайта билимлар текширувидан ўтиш учун белгиланган муддатда ва тайёрланган ҳолда келиши керак. -Агар ишчи билимларни қайта текширишда меҳнат муҳофазаси бўйича қониқарсиз билимларни намоён этса, унда бу ҳақда билимлар текшируви баённомаси расмийлаштирилади, ва унга мустақил ишлашга рухсат этилмайди. Ишчининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қониқарсиз билимларига эга бўлган билимларни текшириш баённомалари комиссия раиси билдиргиси билан бирга тегишли қарор чиқариш учун иш берувчига узатилади. -Агар ишчи билимларнинг қайта текширувига келмаса ёки узрли сабабларсиз билимлар текширувига тайёрланмаган ҳолда келса, бу ҳолат меҳнат интизомининг бузилиши сифатида кўриб чиқилади. Мазкур бузилишларга йўл қўйган ишчиларга нисбатан ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган интизомий жазо чоралари кўрилади. 60. Билимларнинг навбатдан ташқари текшириши қуйидаги ҳолатларда ўтказилади: -ишлаб чиқариш жараёни ўзгарганда, янги турдаги жиҳозлар ва механизмлар жорий этилганда, шунингдек янги қоидалар ва йўриқномалар ишлаб чиқилганда; -меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар бузилганда, агар бу тегишли ҳужжат (буйруқ, далолатнома-кўрсатма ва ҳ.к.) билан кўрсатилса; -қоидалар ва йўриқномалар бўйича етарли бўлмаган билимлар аниқланса, жамият ёки бўлинмалар раҳбарлари, Давлат назорати органлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг талаби (билдирги) ёки фармойиши бўйича. 61.Билимларни даврий ва навбатдан ташқари текширишлари билимларнинг биринчи текшируви каби 59 бандда баён этилган тартибда ўтказилади. 62.Инструктажларни ўтказиш ва билимларни текшириш бўйича ҳужжатларни юритиш тартиби. -Инструктажларни ўтказиш ва билимларни текшириш бўйича барча ҳужжатлар хронологик тартибда аниқ, сатрларни ўтказиб юбормасдан олиб борилиши керак. -Матнли қисмига тузатишларни киритиш, шунингдек ёзувларни ўзгартиришга рухсат этилмайди. -Агар нотўғри ёзув киритилган бўлса, нотўғри ёзувни аниқлик билан ўчириш, “Ёзув нотўғри” деган белги қўйиш, имзо ва санани кўрсатиш, шундан кейингина янги ёзув киритишга рухсат этилади. 63.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инструктажларни ва меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки таълимни қайд этиш журналлари рақамланган, тикилган ва бўлинманинг муҳри билан муҳрланган бўлиши керак. Журналларни сақлаш улар тўлиқ тўлдирилгандан сўнг қуйидаги тартибда таъминланиши керак: -кириш инструктажини қайд этиш журнали тузилмавий бўлинманинг меҳнатни муҳофааз қилиш бўлимида, сақлаш муддати – 45 йил; -иш жойида инструктажни ўтказишни қайд этиш журнали инструктаж ўтказилган участкада сақланади, сақлаш муддати – 12 ой; -кон (шахта, карьер)ларда ишлаш ҳуқуқини берадиган транспорт воситалари ҳайдовчиларини инструктаждан ўтказишни қайд қилиш журнали меҳнатни муҳофаза қилиш журналида сақланади, сақлаш муддати – 12 ой; -меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки таълимни рўйхатга олиш журнали таълим олиб борилаётган хонада сақланади, сақлаш муддати – 24 ой; -стажировка ўтиш учун бириктириш ва мустақил ишлашга рухсат бериш бўйича фармойишлар бланклари участкада сақланади, сақлаш муддати – 12 ой; - билимларни текшириш баённомалари МТХ учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимида, ишчилар ва хизматчилар учун участкаларда сақланади, сақлаш муддати - 6 йил. 64. Билимларни текширишдан олдин ишчилар бўйсунадиган раҳбар уларни ўқтиши ва асосий, иккинчи, аралаш касблар ва иш турлари бўйича иш жойида инструктаждан ўтиш дастурига киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари бўйича инструктаждан ўтказиши шарт. Таълим (ўқитиш) плакатлар, схемалар, фото ва видеоматериалларни намойиш этган ҳолда суҳбат ёки маслаҳатлар шаклида ўтказилиши мумкин. 65. Комиссия аъзолари ва инструктажни ўказган шахслар томонидан имзолангандан сўнг, билимларни текшириш далолатномалари ва интсруктажлар журналларига ўзгартиришларни киритиш тақиқланади. 66. Ходим бир нечта иккинчи (арлаш) касблар ва иш турларига эга бўлган ҳолларда, билимларни текшириш бапённомасида комиссиянинг мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисидаги қарори баённоманинг тегишли устунида алоҳида ҳар бир амсалдаги касб ва иш турлари бўйича ёзилади. Бунда ходим ҳар бир мавжуд касб бўйича билимлар текширувидан ўтганлиги учунг Баённоманинг тегишли устунига ўз имзосини қўяди. Download 182.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling