Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш ва таҳлил қилиш


Download 182.52 Kb.
bet12/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш ва таҳлил қилиш
96.Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати кўрсаткичларини ва ММБТ ишлашини баҳолаш ва таҳлил қилиш бошқарувнинг барча даражадаги раҳбарлари қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга йўналтирилган.
97.Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини бошқариш иккита асосий йўналишлар бўйича ўтказилади:
-меҳнатни муҳофаза қилиш фаолиятининг қўлланиладиган қонунчилик ва меъёрий (норматив) талабларга мос келиши;
-бўлинмалар бўйича меҳнат хавфсизлиги ишларининг даражаси.
98.Меҳнатни муҳофаза қилиш фаолиятининг қўлланиладиган қонунчилик ва меъёрий (норматив) талабларга мос келишини баҳолаш потенциал ёки содир бўлган исталмаган воқеалар(авариялар, жароҳатланишлар ва бошқа нохуш ҳодисалар)нинг салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда ҳам ички, ҳам ташқи назоратга асосан амалга оширилади.
99.Меҳнатни муҳофаза қилиш фаолиятининг қўлланиладиган қонунчилик ва меъёрий (норматив) талабларга мос келишини даврий баҳолаш қуйидагилар томонидан амалга оширилади ва акс эттирилади:
-цехлар, участкалар, бўлинмалар, хизматлар бошлиқлари томонидан йиғилишлар баённомаларида баҳолашни акс эттирган ҳолда ҳар ойлик ишчи йиғилишларини ўтказишда;
-бош муҳандислар томонидан бўлинмалар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича чорак ҳисоботларида;
- ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Марказий Кенгаш раиси томонидан якуний йиғилиш баённомасида баҳолашни акс эттирган ҳолда;
-комбинат, бўлинмалар (комбинат бўлинмалари) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хизматлари раҳбарлари томонидан ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касбий касалликларининг ҳар йиллик таҳлилларида.
100.Мувофиқлик (мос келиш)ни баҳолаш ички ва ташқи назорат натижалари, ички ва ташқи аудитлар натижалари, меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар режаларини бажариш натижалари, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касбий касалликлар асосида сифат мезонлари (қониқарли ёки қониқарсиз) бўйича ўтказилади. Қониқарсиз баҳолаш қабул қилинган ҳолларда уларни тузатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш учун тадбирлар ишлаб чиқилади.
101.Меҳнат хавфсизлиги бўйича иш даражасини баҳолаш ишлаб чиқаришда меҳнат шароитлари ва уни муҳофаза қилишни яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликлари масалаларини ҳал қилишда бўлинмаларнинг янги яхши жамоаларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
102.Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касбий касалликларни таҳлил қилиш йилига бир маротаба ўтказиш керак.



Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling