Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш
Download 182.52 Kb.
|
СУОТ на гос.языке — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ходимлар соғлиғи ҳолатини таҳлил қилиш (умумий касаллик)
Касб касаллигини таҳлил қилиш
108.Касб касаллигини таҳлил қилиш қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак: -ҳисобда турадиган ва касб касаллиги туфайли уларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш учун тўловни оладиган ходимларнинг сони; -бўлинмалар бўйича касб касаллигига йўлиққанларнинг сони; -белгиланган касб касалликлари ташҳис (диагноз)лари бўйича касб касаллигига йўлиққанларнинг сони. 109.Қуйидаги формула бўйича аниқланадиган касб касаллигининг К(пз) коэффициенти касб касаллиги даражасини баҳолашнинг мезони ҳисобланади: бу ерда: М – таҳлил қилинаётган даврда касб касаллиги белгиланган ходимларнинг сони; Р – ўша даврда ишлаётган ходимларнинг ўртача рўйхатли сони. 110.Ишлаб чиқариш шикастланиши (жароҳатланиши) ва касб касалликларни таҳлил қилиш асосида уларнинг олдини олиш (профилактика қилиш) бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқилади. 111.Тадбирлар комбинат (кон бошқармаси) бўлинмаси бош муҳандиси раҳбарлиги остида раҳбарлар ва мутахассислар(йўналиш бўйича) томонидан ишлаб чиқилади, касаба уюшма қўмиталари раислари томонидан келишилади ва комбинат (кон бошқармаси) бўлинмалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади. 112.Ишлаб чиқраишдаги шикастланиш (жароҳатланиш)лар ва касб касалликларининг олдини олиш (профилактика қилиш) бўйича асосий тадбирла Жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича келишувга, соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс режага киритилиши мумкин. 113.Тадбирларни амалга оширишни назорат қилишни бўлинмалар меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва касаба уюшма қўмиталари ходимлари амалга оширади. Ходимлар соғлиғи ҳолатини таҳлил қилиш (умумий касаллик) 114.Умумий касаллик бўйича ходимлар соғлиғи ҳолатини таҳлил қилиш қуйидагича амалга оширилади: -дастлабки (ишга киришда) ва даврий тиббий кўрик натижалари бўйича (меҳнат фаолияти жарёнида); -даволаш-профилактика ва санитария-соғломлаштириш тадбирларини бажариш билан; -меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича иш жойларида даволаш-профилактика овқатлари билан таъминлаш, овқатланиш тартибини ташкил этиш орқали. 115.Комбинат бўлинмаларида умумий касаллик бўйича ходимлар соғлиғи ҳолатини таҳлил қилиш ҳар йили меҳнатни муҳофаза қилиш ҳизмати томонидан Тиббий-санитария қисмлари ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилади. (ишлаб чиқаришдаги шикастланиш (жароҳатланиш)лар таҳлилига илова қилинади). Download 182.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling