Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш
Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларни таҳлил қилиш
Download 182.52 Kb.
|
СУОТ на гос.языке — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Частота (К ч ) ва оғирлик (К m )
- Оғирлик коэффициенти (К
- Бошқа сабаблар
Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларни таҳлил қилиш.
103.Таҳлилни ўтказиш учун тайёрловчи босқич бўлиб қуйидагилар бўйича бахтсиз ҳодисларни текшириш материалларини тизимлаштириш ҳисобланади: -жинс, ёш (туғилган санаси) бўйича; -шикастланган (жабрланган) кишининг касби ва разряди бўйича; -шикстланган кишининг иш стажи бўйича, уни бажаришда бахтсиз ҳодиса содир бўлган; -касбларга ўқитиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инструктажларни ўтказиш бўйича; -бахтсиз ҳодисанинг ҳолатлари ва сабаблари бўйича; -шикастланувчининг спиртли ва гиёҳвандлик воситалари таъсири остида маст бўлиши бўйича; -шикастловчи омил бўйича; -жароҳатнинг оғирлик даражаси бўйича; -бажариладиган ишнинг касб (мутахассислик)га мос келиши бўйича; -индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича. 104.Барча бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилинади, уларни текшириш ва ҳисобга олиш “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом”да назарда тутилган. 105.Частота (Кч) ва оғирлик (Кm) коэффициентлари ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар даражасини баҳолаш Частота коэффициенти (Кч)ни қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш керак: бу ерда, Н – маълум бир вақт оралиғидаги бахтсиз ҳодисаларнинг сони, шу даврда улар томонидан келиб чиққан меҳнатга лаёқатсизлик тугаган ёки тугамаганлигидан қатъий назар; Р – шу вақт мобайнида ишловчиларнинг ўртача рўйхатли сони. Оғирлик коэффициенти (Кт) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: где: Д – маълум вақт оралиғида бахтсиз ҳодисалар оқибатида келиб чиққан меҳнатга лаёқатсизлик кунларининг сони, шу даврда улар томонидан келиб чиққан меҳнатга лаёқатсизлик тугаган ёки тугамаганлигидан қатъий назар; Т – маълум вақт оралиғида бахтсиз ҳодисаларда жароҳатланган ходимларнинг сони, количество травмированных работников при несчастных случаях за определённый период времени, шу даврда улар томонидан келиб чиққан меҳнатга лаёқатсизлик тугаган ёки тугамаганлигидан қатъий назар. 106.Тизимлиликни таъминлаш, қонуният ва тенденцияларни аниқлаш учун бахтсиз ҳодисаларни қуйидагилар бўйича гуруҳлаш керак: -ўртача рўйхатли сон (шу жумладан аёллар ва ўсмирлар), бахтсиз ҳодисаларнинг сони (шу жумладан оғир, ўлим билан тугаган, гуруҳ), меҳнатга лаёқатлилик кунларининг умумий йўқотишлари ва шикастланган (жабрланган)ларга тўлов суммаларини кўрсатган ҳолда, меҳнатнинг ўзига хос шарт-шароитлари ( бўлинмалар гуруҳлари)га эга бўлган комбинат (кон бошқармаси) бўлинмалари бўйича; - йиллар ёки ўтган йил билан таққослаш бўйича; - шикастланган (жабраланган)ларнинг жинси бўйича; - ёш бўйича қуйидагиларга ажратган ҳолда: - 18 ёшгача; - 18 дан - 30 ёшгача; - 31 дан - 50 ёшгача; - 50 ёшдан юқори. - ишлар стажи бўйича, уларни бажаришда бахтсиз ҳодиса содир бўлган; - касблар разрядлар бўйича; - йил ойлари бўйича; - иш турлари бўйича; - сабаблар бўйича, қуйидаги таснифлаш (классификация)га мувофиқ: а) Техник: Конструктив камчиликлар - машиналар, механизмлар, мосламалар ва асбоб-ускуналарнинг конструкцияси улардан фойдаланишда хавфсизликни таъминламаганлиги натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар. Жиҳозлар, машиналар, механизмлар, мосламалар ва асбоб-ускуналарнинг носозлиги - жиҳозлар, машиналар, механизмлар, станоклар, аппаратлар, тўсит турувчи ва блокловчи қурилмалар, автомобиль ваюк кўтариш жиҳозларнинг носоз ҳолати оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар. Бинолар ва иншоотларнинг қониқарсиз ҳолати - бинолар, иншоотлар ва уларнинг элементларининг санитария ва қурилиш нормаларига ва уларнинг ҳолати ва сақлаш қоидаларига мос келмаслиги оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар. Технологик жараёнларнинг мукаммал эмаслиги - технологик жараёнларни ишлаб чиқишда ва технологик линияларни лойиҳалашда хавфсизлик талабларини етарли даражада ҳисобга олмаслик оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар. б) Ташкилий: Технологик жараёнларнинг бузилиши - технологик жараёнларни юритиш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган хавфсизлик талабларига риоя этмаслик оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар. Ишларнинг боришининг қониқарсиз ташкил этилиши - ишлаб чиқариш ташкилотчилари (участкалар, цехлар, бўлинмалар раҳбарлари) томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёр (норма)лари талабларига риоя этилмаганлиги, улар томонидан қоидалар ва йўриқномаларда баён этилган меҳнат хавфсизлиги талабларига қўл остидаги ходимларнинг риоя этмаслиги учун етарли даражада назорат қилмаслиги, махсус кийимлар, махсус оёқ кийимлари ва бошқа индивидуал ҳимоя воситлари билан таъминламаганлиги, шунингдек ходимни ишларни бажаришга тегишли равишда ўқитмасдан, меҳантни муҳофаза қилиш бўйича инструктаждан ўтказмасдан рухсат бериш оқибатида содир бўлган бахстиз ҳодисалар. в) Бошқа сабаблар - бахтсиз ҳодисалар оқибатларининг юқорида кўрсатилганларига тааллуқли бўлмаган сабаблари натижасида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар: - бахтсиз ҳодисалар оқибатлари: - соғайиб кетиш; - касаллик давом этаяпти; - ногиронлик; - ўлим билан тугаган. 107.Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш (шикастланиш)ни таҳлил қилиш ишлаб чиқаришда шикастланиш (жароҳатланиш)нинг динамикасини сўнгги 5 йилда қуйидагилар билан вақт ва ўзаро алоқада акс эттирадиган жадваллар билан намойиш этиши керак: - иш ҳажмлари (кон жинслари юкларини ташиш, рудани қайта ишлаш ва ҳ.к.) билан: - меҳнат шарт-шароитлари ва меҳнат жараёнининг бошқа ўзига хос параметрлари билан. Download 182.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling