Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш
Изоҳ: Ўзаро ҳаракат қилишга қўшимча равишда Ҳарбийлашган кон-қутқарув қисми (ҲКҚҚ)
Download 182.52 Kb.
|
СУОТ на гос.языке — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- МТЭва ИҲБ
Изоҳ: Ўзаро ҳаракат қилишга қўшимча равишда Ҳарбийлашган кон-қутқарув қисми (ҲКҚҚ), санитария-эпидемиология станцияси (СЭС), тиббий-санитария бўлими (ТСБ) жалб этилади.
Бўлинмалар ва хизматларнинг қуйидаги шартли қисқартиришлари қабул қилинган: БР -бўлинмалар раҳбарлари ММБ -меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ИЧНБ -ишлаб чиқаришни назорат қилиш бўлими БМБ -бош механик бўлими БЭБ -бош энергетик бўлими МТТБ -моддий-техника таъминоти бўлими КБ -кончилик бўлими БГБ -бош геолог бўлими БТБ -бош технолог бўлими ИЧТваТБ -ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўлими ТБ -транспорт бўлими ЙҲХХ -йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати КБ -кадрлар бошқармаси КТБ -кадрлар тайёрлаш бўлими УМ -ўқув марказлари КҚБ -капитал қурилиш бошқармаси МКБ -марказий конструкторлик бюроси МЛБ -марказий лойиҳалаш бюроми ТНБ -техник назорат бўлими ИЧАБ -ишлаб чиқаришни автоматлаштиришни бошқариш МТЭва ИҲБ -меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўлими ССЛ -саноат санитария лабораторияси ХМТваТББ -харидлар методологиясини ташкил этиш ва такомиллаштириш бош бошқармаси КУҚ -касаба уюшма қўмитаси ТСҚ -тиббий-санитария қисми ММБТга 7-илова Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчиларнинг ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ 1. Бошқарув аппарати бўлинмаларининг вазифаларини, ҳуқуқ ва масъулиятларини, шунингдек уларнинг ходимларининг функционал вазифаларини белгилаш бошқарма ташкилий тузилмасини шакллантиришнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Улар тузилмавий бўлинмалар, бўлимлар. хизматлар тўғрисидаги низомларда ва лавозим йўриқномаларида белгиланади. Раҳбарларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбурият (вазифа)лари уларнинг мартабаси, ташкилий тузилма даражасига боғлиқ ва вазифаларнинг тақсимланиши ва ўзаро ҳаракат қилиш тартиби бўйича белгиланади (6-иловага қаранг). Линия раҳбарлари ўзининг тузилмавий бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришга раҳбарлик қилади ва корхонанинг тегишли даражасида бошқарув функцияларининг барча циклларини амалга оширади. Функционал хизматлар (бўлимлар, бюролар) раҳбарларининг мажбурият (вазифа)лари улар раҳбарлик қилаётган бўлинмаларнинг функция ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 2. ”НКМК” АЖ раҳбарлари, мутахассислари, хизматчилари ва ишчиларининг вазифалари Ўзбекистон Республикасининг ЗРУ-410-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича таълим ва билимлар текширувини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий Низом”, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 14 августадги 273-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғриисдаги намунавий Низом”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорининг 5-иловаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”, уларнинг лавозим йўриқномалари билан белгиланади. Download 182.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling