Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Хавф манбалари билан боғлиқ бўлган потенциал эҳтимолли авария вазиятларини аниқлаш


Download 182.52 Kb.
bet24/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Хавф манбалари билан боғлиқ бўлган потенциал эҳтимолли авария вазиятларини аниқлаш.
9. Потенциал эҳтимолли авария вазиятларини аниқлаш қуйидаги йўл билан амалга оширилади:
- жиҳозлар, машиналар ва механизмларнинг паспортлари, ишчи, фойдаланиш, технологик йўриқномалар, лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш;
- машиналар, жиҳозлар, технологик линиялар, жараёнлар, транспорт, конструкциялар, коммуникациялар ва бошқалардан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш тажрибасини таҳлил қилиш;
- бахтсиз ҳодисалар, нохуш ҳодисалар, авариялар ва бошқа исталмаган воқеаларни текшириш материалларини ўрганиш.
10. Қуйидагилар эҳтимолли авария вазиятларининг сабаблари бўлиши ммукин:
- жиҳозларнинг белгиланган иш тартибини, ишларни олиб бориш технологиясининг бузилиши;
- босим остида ишлайдиган юк кўтариш кранлари, сиғим (идиш)ларни, истеъмолчилар электр қурилмалари ва бошқаларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлаши қоидаларининг бузилиши;
- авария ҳолатида бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланиш;
- ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик;
- зарарли, токсик ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан ишлаш қоидаларига риоя этмаслик ва бошқа сабаблар.
11. Бирхиллаштирилган хавфлар ва эҳтимолли авария вазиятлари иш жойларида таваккалчилик (хавф)ларни бевосита баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Иш жойларидаги таваккалчилик (хавф)ни баҳолаш
12. Иш жойларидаги таваккалчилик (хавф)лар қуйидагилар бўйича баҳоланади:
- касб касаллигини орттириш эҳтимоли (Методикага 2-илова);
- ишлаб чиқаришда шикастланиш эҳтимоли (Методикага 3-илова);
- ишлаб чиқаришдаги эҳтимолли шикастланиш оқибати (оғирлиги)нинг аҳамияти (Методикага 4-илова).
13. Касб касаллигини орттириш эҳтимоли бўйича таваккалчилик (хавф)ни баҳолаш 5 йилда 1 маротаба ўтказиладиган меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш натижаларига асосан амалга оширилади ва Методиканинг 5-иловасида келтирилган.
14. Ишлаб чиқаришда шикастланишни олиш эҳтимоли бўйича таваккалчилик (хавф)ни баҳолаш ходимларнинг тиббиёт бўлимларига мурожаат қилишлари, анча вақт давомидаги шикастланишни, аммо охирги беш йилдан кам бўлмаган муддатда таҳлил қилиш асосида аниқланади. Бунда шикастланишнинг нафақат бўлинма бўйича, балки умуман олганда комбинат бўйича таҳлили ҳисобга олинади. (ахборот хатлари).
15. Эҳтимолли шикастланиш оқибатлари (оғирлиги)нинг аҳамияти бирхиллаштирилган хавфнинг характери, интенсивлиги ва масштабига, хавф манбасининг характеристикасига, иш жойи (иш зонаси)нинг хавфли ишлаб чиқариш объектига тўғрилашга қараб баҳоланади.
16. Иш жойидаги таваккалчилик (хавф)ни умумий баҳолаш балларни А, Б ва В категориялари бўйича қайта кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling