Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Download 182.52 Kb.
bet25/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

R = А × Б × В
R таваккалчилик (хавф)нинг умумий баҳоси;
А – касб касаллигини олиш эҳтимоли, балл;
Б – потенциал шикастланишлар эҳтимоли, балл;
В потенциал шикастланишлар оқибатлари (оғирлик даражаси)нинг аҳамияти, балл.

17. Баҳолаш натижасида таваккалчилик (хавф)лар қуйидагилар бўйича таснифланади:


- аҳамиятли бўлмаган (20 баллгача) - тегишли қоидалар ва Низомлар билан ортиқча ўрнатилган, уларни бошқариш (таъсирни пасайтириш) бўйича қандайдир қўшимча чора-тадбирларни талаб қилмайдиган;
- аҳамиятли бўлган (20 балл ва ундан юқори) - заруриятга қараб уларни бошқариш (таъсирни пасайтириш) бўйича қўшимча чора-тадбирларни талаб қиладиган.
Изоҳ: Касб касалликларига олиб келмайдиган таваккалчилик (хав)лар бўйича (меҳнат шароитлари класси 1 ва 2 ), баҳолаш Б ва В қийматлари бўйича ўтказилади ва агар якуний балл 9 ва ундан юқори баллни ташкил этса, улар аҳамиятли ҳисобланади.
18. Тегишли Рўйхат билан белгиланган хавфи юқори бўлган, шунингдек I типга оид (хавфнинг аниқ манбалари) хавфли ишлаб чиқариш объектларига хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришдаги таваккалчилик (хавф)лар балл баҳосиз аҳамиятли деб қабул қилинади.
19. Таваккалчилик (хавф)лар категорияси белгиланган иш жойларидаги таваккалчилик (хав)ларни баҳолаш шикастланиш хавфи (заҳарланиш) омили бўйича хавфларни баҳолаш Жадвалига олиб келинади (Методиканинг 5-иловаси).
20. Иш жойларидаги хавфларни баҳолаш касаба уюшма қўмиталари вакили, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, бўлинмалар меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандисларининг ҳар бирининг фикрини ҳисобга олган ҳолда, цех (участка, бўлим)ларнинг раҳбарлари ва мутахассислари томонидан олиб борилади (ўтказилади).
21. Иш жойларида аҳамиятли деб таснифланадиган хавфлар “Аҳамиятли хавфлар ва уларни бошқариш тадбирлари (чоралари) Рўйхати”га киритилади (Методиканинг 6-иловаси), мазкур рўйхат бўлинма касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан келишилади ва бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling