Дмттнинг “Барча гурухларида янги ўқув йилига “Илк қадам” давлат ўқув дастурини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи” мавзули назорат натижалари ҳақида
Download 23.32 Kb.
|
1 2
Bog'liqмавзули назорат - копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪЛУМОТНОМА.
ДМТТнинг “Барча гурухларида янги ўқув йилига “Илк қадам” давлат ўқув дастурини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи” мавзули назорат натижалари ҳақида МАЪЛУМОТНОМА. Мавзу бўйича 2021 йил август ойида барча гурухларда ишчи гурух томонидан ўрганиб чиқилди, унда қуйидаги мезонларга асосланилди: “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ривожланиш марказларининг ташкил этилганлиги Ривожланиш марказларда яратилган шароит Ривожланиш марказларнинг жиҳозланиши Ойлик мавзулар бўйича тўпланган материаллар. Ой мавзулари ва уларга тайёрланган кўргазмали қуроллар. Марказларнинг фаолияти ва таълим жараёнида қўлланилаётганлиги кўргазмали қуроллар, методик тавсиялар, таълимий ўйинлар кўриб чиқилди. Ўрганиш жараёнида ҳар бир гурух тарбиячисига методик тавсиялар, маслаҳатлар берилди. Гурухлардаги ҳолат ўрганилганда қуйидаги ютуқ ва камчиликлар аниқланди: Ривожланиш марказлари барча гурухларда мавжуд. 2018 йил август ойидан бошлаб, барча гурухларимиз “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида жиҳозланди. Ўтган 3 йил давомида улар кўргазмали қуроллар ва ўйин-ўйинчоқлар билан тўлдирилди. Тарбиячилар ўз фаолиятларини ушбу марказларда олиб боришар экан ташкилотда ўзаро ижодий рақобат бошланди. Кимнинг марказлари яхши, тўлиқ, кимнинг гурухига ота-оналар ёрдамлашмоқда, ким ўзи ҳаракат қилмоқда. Мана шу ижодий рақобат остида ишлаётган тарбиячиларимиз яратган марказларда қуйидаги камчиликлар мавжуд: 1.”Қуриш ясаш, конструкциялаш ва математика” деб номланувчи марказимиз барча гурухларда мавжуд бўлиб, уларда асосан леголар, мозайка ва таълимий ўйинлар мавжуд. Марказ болаларнинг энг яхши кўрган маркази бўлиб, унга жуда кўп математик тушунчаларни ривожлантирувчи таълимий, ривожлантирвчи, мантиқий ўйинлар қўйилиши лозим бўлган холда ушбу марказимиз жихозлари етарли эмас деб топилди. 2.“Сюжетли ролли ўйинлар ва саҳналаштириш” марказлари 55 балл билан баҳоланди. Энг паст баллни тарбиячилардан Г. Солиева, Ш.Жураевалар фаолият юритаётган гурухлар олди. Шуни айтиб ўтишимиз лозимки, 5 ўрта гурухда марказ ўрни бор лекин марказни тўлиқ ишлаши учун жиҳозлар етарли эмас. Гурух кузатув кенгаши ёрдамида гурхдаги марказлар қисман бойитилган. Барча гурухларнинг марказларда саҳналаштириш учун эртаклар кам, соя, бармоқ,пахмоқ театрларни етарли эмас. 3.“Тил ва нутқ маркази”да ишлар анча жонланган. Чунки тарбиячиларнинг бу марказ учун кўргазмали қуроллари ва керакли жиҳозлари олдиндан мавжуд бўлган. Бу марказ ташкилот бўйича 90фойизни ташкил этди. Тарбиячилардан Солиева Г Жураева Ш Толибова Ф.лар “Илк қадам” давлат ўқув дастурининг йиллик мавзулари бўйича болаларнинг ёшига мос бўлган кўргазмали, тарқатма жиҳозлар, таълимий ўйинлар билан бойитишлари лозим. 4.Навбатдаги марказ “Санъат маркази” бўлиб, ташкилот бўйича 87 баллни тўплади. Тасвирий фаолият машғулотлари учун тайёрланган кўргазмали қуроллар кичик гурухдан ташқари қолган барча гурухларда қониқарли, уларни ҳажми А-4 форматида бўлиб, узоқроқда ўтиирган болаларга кўриниши қийинчилик туғдирар эди. Энди эса марказларда бу форматдаги қоғозлар ҳам бўлади. Чунки бола ҳоҳласа столга қўяди, ҳоҳласа қўлига олиш имконига эга. Лекин барча гурухларда лой машғулоти учун тузли хамир, чинни лой қилиш ишлари талабга жавоб бермайди. Болалар фақатгина пластлинларда ишламоқдалар. Лой билан ишлаш жараёнида болаларга ясаладиган нарсанинг қай усулда ясалишини кўрсатиб берувчи чизмалар йўқ. 5. Сўнги марказимиз “Илм –фан ва табиат” маркази бўлиб, унинг фаолияти энг кам 79 балл билан баҳоланди. Чунки бугунги кунда тарбиячиларимиз томонидан ўтказилаётган тажрибалар учун жиҳозлар етарли эмас, тарбиячиларнинг ўзлари бундай тажрибаларга тайёр эмаслар. Шу билан бирга тарбиячиларнинг иш режалари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида иш режаларида кун тартибининг барча қисмларида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар киритилган, хафталик режалар хафта мавзуси асосида ёзилган. Лекин режалар тахлил қилинганда бир қатор камчиликларга йўл қўйилган Жумладан: Кун давомида ўйналадиган ўйинлар сони кам; Эрталабки соатларда ҳаракатли ўйинлар ҳам олинган; Сайрдаги ўйинлар такрорланмоқда; Эрталабки болалар билан сухбатлар мавзуси хафта мавзусига мос келмайди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, бугунги кунимизда педагоглар оддий расмлар, ёки оғзаки ҳикоялар билан болаларни билимга жалб қила олмайдилар. Замонавий педагогика бугун ҳар бир тарбиячи, ҳар бир педагогдан ўз устида мунтазам ишлашни талаб этмоқда. Кундан –кунга ҳар томонлама ривожланиб бораётган мактабгача ёшдаги болаларга ўйин, мусобақа, турли ҳил саргузаштларга бой бўлган машғулотлар, серияли кўргазмали қуроллар яъни улар ўзининг қизиқарли саволлари билан бир –бирини тўлдирадиган, доимий ютуқлар учун рағбатлантириш хусусиятига эга бўлиши лозим. Зеро Президентимиз Шавкат Миромонович “Ёшларни эзгу инсоний ғоялар руҳида камол топтириш мураббийларнинг асосий вазифаларидир.” деб айтганлар. Демак юртнинг келажаги сиз ва бизнинг қўлимизда таълим ва тарбия олмоқда. Уларга бор меҳримизни ,билимимизни беришимиз лозим. Мавзули текширув натижаларига кўра Кенгаш Қарор қилади: 1.”Барча гурухларда”Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида яратилган марказларнинг талабга жавоб бериш ҳолати” юзасидан ўтказилган мавзули назорат натижалари ҳақидаги маълумотнома ахборот учун қабул қилинсин. 2. Гурухларда ташкил этилган марказларда аниқланган камчиликлар 2021 йилнинг январ ойигача бартараф этилсин. 3. Тарбиячилар Г.Гафурова, М. Джумакулова, МХидоятова, С.Абдуллаевалар томонидан ривожланиш марказларини жиҳозлаш ишлари ва улардаги таълимий жараёнлар қониқарли деб топилсин. 4. Барча тарбиячиларга: марказларда болалар ишлашлари учун қулай шароит яратиш; ҳар бир марказни ой мавзусига кўра жиҳозлаш ишларини мунтазам олиб бориш; ой мавзулари бўйича тайёрланган кўргазмали қуролларни картотека қилиш; ҳаракатли ўйинлар учун ниқобларни кўпайтириш; сюжетли ролли ўйинлар ва саҳналаштириш марказларида саҳналаштириш учун эртаклар қахрамонларининг расмлари соя, бармоқ, пахмоқ театрлари учун жиҳозлар тайёрлаш вазифалари юклатилсин. 5.ДМТТ методисти З.Умаровага: барча гурухлардаги ташкил этилган марказлардаги фаолиятларни кузатиш; аниқланган камчиликларни бартараф этилишини назорат қилиш; Марказлар фаолияти бўйича тарбиячиларга тавсия ва маслаҳатлар бериш вазифаси юклатилсин. 5. Ушбу кенгаш қарорининг бажарилишини назорат қилиш ДМТТ директори Д.Якубовага юклатилсин.
Download 23.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling