Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки ўқитиш


Download 182.52 Kb.
bet8/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

40.Меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки ўқитиш.
-Меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки ўқитиш ўқув марказ (синф)лапрда ишлаб чиқариш таълими инструктори томонидан ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ишлар (очиқ, ерости кончилик ишлари, уюмлаб эритмага ўтказиш, фойдали қазилмаларни бойитиш ва бошқалар) хавфсизлиги тегишли қоидаларида айтиб ўтилган ҳолатларда ўтказилади.
41.Меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки ўқитишнинг давомийлиги қуйидагича белгилансин:
-“НКМК” АЖ бўлинмаларига биринчи маротаба ишга кираётган барча ишчилар учун - 15 кун;
-“НКМК” АЖ бўлинмаларида барча олдин ишлаганлар учун - 10 кун;
-бир касбдан икинчисига ўтаётганлар учун - 5 кун.
42.Барча турдаги ўқув юртлари талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўташдан олдин меҳнат хавфсизлиги бўйича икки кунлик дастлабки таълим олишлари керак. Ерости (шахта) шароитларида беш кун.
43.Меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки таълим олиш дастурлари кадрлар тайёрлаш бўлимлари (кейинчалик КТБ) томонидан ишлаб чиқилади ва ишнинг хусусияти, мураккаблик ва хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, жамият бўлинмалари (кон бошқармалари) меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими билан келишилади ва таълим олувчиларнинг ҳар бир тоифаси учун бўлинма бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
44.Меҳнат хавфсизлиги бўйича дастлабки таълим олиш тугагандан кейин билимларни текшириш баённомаси расмийлаштирилган ҳолда комиссия тартибида таълим олувчининг билимлари текширилади. комиссяида кадрлар тайёрлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги бўлимлари, касаба уюшма қўмитаси мутахассислари ва ходим ишга қабул қилинаётган участкаларнинг раҳбарлари иштирок этишлари керак).
45.Ишчини ишнинг хавфсиз усуллари ва йўлларига амалий ўқитиш (стажировка).
-Ишнинг хавфсиз усуллари ва йўлларига амалий ўқитиш (стажировка) иш жойларида 2 дан 31 сменагача бўлган давомийлик билан ишларнинг мураккаблик ва хавфлилик даражасига қараб, меҳнат хавфсизлиги қўшимча (юқори) талаблари қўйиладиган касблар ва иш турлари учун тажрибали юқори малакали ишчилар (мураббийлар) раҳбарлиги остида 10 дан 31 сменагача бўлган давомийлик билан амалга оширилади. Мураббийга бириктириш ва ўқитишнинг сифати ва хавфсиз меҳант шароитларини таъминлаш учун масъул шахс (стажировка раҳбари)ни тайинлашиш жойида бирламчи иснтруктаждан ўтгандан сўнг, стажировкадан ўтувчи, мураббий ва стажировка раҳбарининг имзоси билан цех (участка) бошлиғининг фармойиши (буйруғи) билан расмийлаштирилади.
Худди шу фармойишда асосий мураббий бўлмаган ҳолатлар (хавфи юқори бўлган ишларда асосий мураббийнинг вазифасини бажариш ёки касаллик ва бошқа сабаблар туфайли иш жойида бўлмаслик)да унинг ўрнини босувчи мураббийни кўрсатишга рухсат этилади (14-илова).
46.Барча номланишдаги ҳайдовчиларни ишнинг хавфсиз усуллари ва йўлларига амалий ўқитиш (стажировка) 15-иловага мувофиқ 15 иш сменалари давомида амалга оширилади.
47.Стажировка тугагандан сўнг ишчининг иш жойида инструктажни ўтказиш дастурига киритилган Йўриқномаларни билишини бирламчи текшириш олиб борилади.



Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling