Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш.
23. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш функцияси қуйидагиларни назарда тутади:
-норматив, ташкилий-услубий ҳужжатларни бутлаш ва ишлаб чиқиш йўли билан меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини танлаш ва шакллантириш;
-бошқарувда иштирок этадиган бўлинмалар ва мансабдор шахсларнинг ўзаро ҳаракати тартибини белгилаш (6-илова);
-вазифалар ва масъулият (жавобгарлик)ларнинг белгиланиши, шунингдек соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳант хавфсизлигини таъминлаш менежменти тизими ичидаги тегишли функциялар/вазифаларни амалга ошириш учун ваколатларни тақдим этиш (кейинчалик матн бўйича СМ ва МХТ).
24.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчиларнинг вазифаларини аниқлаш 7-иловада кўрсатилган.
25. Мувофиқлаштириш ва тезкор раҳбарлик қилиш бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ва реализация қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича йиғилишларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
26. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришда ишчилар фаол иштирок этишлари керак. Шунинг учун меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касбий касалликларнинг олдини олиш масалалари мунтазам равишда касаба уюшма қўмиталари, меҳнат жамоаларининг ишчи йиғилишларида кўриб чиқилиши керак.
27. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан амалга оширилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларга тезкор раҳбарлик қилиш тузилмавий бўлинмалар ва функционал хизматлар раҳбарларига юклатилади.
28. Комбинатда амалда бўлган “Наряд тизими тўғрисидаги Низом” ва “НКМК бўлинмаларида хавфи юқори бўлган ишларни олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом” га мувофиқ иш жойлари (ишлаб чиқариш участкалари, цехлар)да ишларнинг хавфсиз ва самарали олиб борилишини ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |