Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Download 182.52 Kb.
bet3/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур ҳужжатнинг жамият бўлинмаларида ишлаши ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлари талабларига риоя этилиши учун масъулият лавозим ва ишчи йўриқномаларига мувофиқ жамиятнинг ҳар бир ходимига юклатилади.


2.Асосий тушунчалар:
-меҳнат шароитлари-меҳнат амалга ошириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқраиш омилларининг мажмуи.
-меҳнатни муҳофаза қилиш (соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш) - меҳнат жараёнида хавфсизликни таъминлаш, инсон ҳаёти ва соғлиги, иш қобилиятини муҳофаза қилиш (сақлаш) бўйича ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитария-гигиеник, даволаш-профилактика, қайта тиклаш (реабилитация) тадбирлари ва воситалари тизими.
-меҳнат муҳофазасини бошқариш-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсат ва мақсадларни белгилаб берадиган, бир-бири билан ўзаро боғланган ва ўзаро ҳаракат қиладиган элементлар комплекси ва ушбу мақсадларга эришиш йўлидаги талаблар, қоидалар (процедуралар).
-сиёсат-ташкилотнинг мақсадлари ва уни ривожлантириш йўналиши.
-цель-аниқ натижаларга эришиш учун ташкилот томонидан белгиланган кўрсаткичлар.
-соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги хавф (таваккалчилик) - ушбу воқеа (лар) ёки таъсир (лар) остида келиб чиқиши мумкин бўлган, иш билан боғлиқ бўлган хавфли воқеа (лар) ёки таъсир (лар)нинг юзага келиш эҳтимоли ва жароҳатнинг оғирлиги ва соғликнинг ёмонлашиши мажмуи (комбинацияси).
-тузатувчи ҳаракатлар-нолойиқлик ёки нохуш ҳодиса сабабларини тузатиш учун йўналтирилган ҳаракатлар ва унинг қайтадан юзага келишининг олдини олишлар.
3.Инсон-техника-муҳит, яъни умуман олганда иш жойларида, ишлаб чиқариш участкаларида, цехларда ва корхонада хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича корхона тузилмавий бўлинмалари ва функционал хизматларининг фаолияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш объекти ҳисобланади.
4.Қуйидагилар меҳнат муҳофазасини бошқаришни амалга оширади:
-жамиятда-бош директор, бош муҳандис;
-жамиятнинг бўлинмаларида, тузилмавий бирликларида ва хизматларида-уларнинг раҳбарлари.
5.Қуйидагилар мустақил тузилмавий бўлинмалар ҳисобланади:
-жамиятда - жамият тузилмасига кирадиган кон бошқармаси ва барча бўлинмалар;
-кон бошқармасида - конлар, шахталар, цехлар, заводлар ва кон бошқармаси тузилмасига кирадиган барча бўлинмалар.
6.Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш бўйича ташкилий-услубий ишини ва барча ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва меъёрлар талабларига риоя қилинишини назорат қилишни Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ меҳнат муҳофза қилиш хизмати (департамент, бошқарма, бўлим, бюро, гуруҳ, муҳандис) амалга оширади.
7.Қуйидагилар меҳнатни муҳофаза қилиш тизимининг меъёрий (норматив) асоси ҳисобланади:
-Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни;
-Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига 5-илова “Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”;
-давлат назорат органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат муҳофазаси бўйича меъёр (норма)лар, қоидалар, низомлар, кўрсатмалар;
-корхонанинг фармойишли далолатномалари (буйруқлар, қарорлар, кўрсатмалар), далолатномалар (ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текширишлар, меҳнат муҳофазаси ҳолатини комплекс текширишлар ва бошқалар), раҳбарлар ва мутахассисларнинг лавозим йўриқномалари;
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича корхона бўлинмалари, хизматлар ва уларнинг раҳбарларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти (жавобгарлиги) ни белгилаб берадиган низомлар, лавозим йўриқномалари;
-ISO 45001-2018 халқаро стандарти “соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менжменти тизимлари”, Oz DSt ISO 45001:2020;
-ДАСТ 12.0.230-2007 Давлатлараро стандарт. Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими.



Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling