Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ БОШҚАРИШНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Download 182.52 Kb.
bet4/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ БОШҚАРИШНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

8. Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш қуйидаги функцияларни бажариш билан таъминланади:


-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни режалаштириш.
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
-хавфларни аниқлаш (бирхиллаштириш) ва хавф (таваккалчилик)ни баҳолаш.
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича таълим бериш ва билимларни текшириш.
-меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш.
-баҳолаш, таҳлил қилиш.
Комбинатда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимига ёндашув (соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш) “Режалаштиринг – Бажаринг – Текширинг – Ҳаракат қилинг (Plan-Do-CheckandAct – PDCA) методологияси асосида қурилган. (1-илова)
PDC - модель ташкилот томонидан доимий яхшиланишга эришиш учун фойдаланилдаиган итерацион жараёндан ташкил топган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни режалаштириш.
9. Режалаштириш вақт ва ижрочилар бўйича ММБТ вазифаларини ҳал қилишни аниқлаштириш имконини берадиган меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришда етакчи функция, марказий бўғин ҳисобланади.
10. Режалаштиришда қуйидаги асосий тамойилларга риоя этиш зарур:
-истиқболлилик – меҳнат шароитларини ўзгартиришни башорат қилиш (прогноз қилиш) асосида узоқ муддатли режалаштириш;
-афзаллик, яъни меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини яхшилаш бўйича асосий йўналишни танлаш;
-комплекслик, яънимеҳнатни муҳофаза қилиш бўйича режаларнинг корхона ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятининг бошқа режалари билан ўзаро боғлиқлиги;
-узлуксизлик, яъни меҳнат шароитлари ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда режаларнинг доимий такомиллашиб бориши;
-зарурий материаллар, меҳнат ва молиявий ресурслар билан режалаштиришнинг таъминланганлиги.
11.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни режалаштириш комбинат бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш асосида аниқлаш ва аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш, муҳимлилиги бўйича уларнинг бажарилиш тартибини белгилаш, ажратилаётган ресурслар, муддатлари ва ижрочилари, уларни ижрочиларгача етказиш ва мўлжалланган тадбирларни белгиланган муддатларда бажариш билан амалга оширилади.
12. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни режалаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни жорий режалаштириш;
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни тезкор режалаштириш.
13. Жорий режалаштириш қуйидаги кўринишда амалга оширилади:
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича келишув;
-соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс режа.
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш режаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими - жамият, кон бошқармаси ва бошқалар).
14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича келишув аниқ (конкрет) тадбирларни, уларни амалга ошириш учун ажратилдаиган ресурслар, ижро этиш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади ва масъул (жавобгар) шахсларни аниқлайди, у комбинат меҳнат жамоасининг Жамоа шартномасига киритилади. Тадбирлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Келишувга киритилишдан олдин меҳнат жамоаларининг ва бўлинмалар ва кон бошқармаси маъмуриятининг йиғилишлари ва конференцияларида муҳокама қилинади, у ерда улар муҳилилиги, устуворлиги ва зарурийлиги бўйича баҳоланади.
15. Комбинатнинг тузилмавий бўлинмалари (кон бошқармалари) ва кон бошқармалари бўлинмалари (заводлар, конлар, шахталар ва бошқалар)да ҳар йили “Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс режа” ишлаб чиқилади. (2-илова). “Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс режа” кон бошқармаси (кон бошқармаси бўлинмалари) бош муҳандис раислиги остида кон бошқармаси раҳбари (кон бошқармаси бўлинмалари) буйруғи билан тайинланган асосий мутахассислар таркибидан тузилган комиссия томонидан жорий йил (йил бошида) учун тузилади, касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан келишилади ва кон бошқармаси (кон бошқармаси бўлинмаси) раҳбари томонидан тасдиқланади.
16. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати иш режаси кейинги йил учун кон бошқармаси (кон бошқармаси бўлинмаси)нинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича масъул шахслар (меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарлари) томонидан тузилади ва кон бошқармаси (кон бошқармаси бўлинмаси) бош муҳандиси томонидан тасдиқланади (3-илова).
17.Цех (участка)ларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш режаси ҳар ойда цех (участка)лар бошлиқлари томонидан 4-иловада келтирилган шакл бўйича ишлаб чиқилади, иш режаси мажбурий тартибда цех (участка) касаба уюшма қўмитаси раиси ва бўлинма меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис билан келишилади.
18. Комбинат бўлинмалари (кон бошқармалари ва кон бошқармалари бўлинмалари)да ҳар чоракда меҳантни муҳофаза қилиш бўлимлари ходимлари томонидан 5-иловада келтирилган шакл бўйича “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида тадбирларни таъминлаш бўйича ҳисобот” тузилади (Маълумотлар ҳар чорак якунида, аммоянги чоракнинг 10-санасидан кечикмаган ҳолда “НКМК” АЖ ММ ва ХТ бўлимининг электрон сайтига киритилади).
19. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тезкор режалаштириш бахтсиз ҳодисаларни текшириш, назорат органлари, ички ва ташқи аудитларнинг кўрсатмаларига мувофиқ бўлинмаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш натижалари бўйича ишлаб чиқилади.
20. Комбинат бўлинмаларининг раҳбарлари барча даражалардаги меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларни ташкил этади ва уларнинг амалга ошишини таъминлайди, уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолайди ва белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этади.
21.Тадбирлар режалари белгиланган муддатларда бажарилмаган ҳолатларда, масъул шахслар тузатувчи ҳаракатларни олиб боради ва ҳужжатли равишда улар (қўшимча тадбирлар, билдирги, хизмат хатлари ва бошқалар)ни қайд этади.
22.Тадбирлар профилактик йўналтирилган бўлиши, яъни хавфли ёки зарарли вазиятларни юзага келишининг, меҳнат жараёнида инсонларнинг нотўғри ҳаракатларининг олдини олиши керак. Ҳар бир тадбир максимал самарали, юридик жиҳатдан асосланган, бажариш учун реал, унинг ҳимоявий ҳаракати эса ишончли бўлиши керак.

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling