Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
Download 1.1 Mb.
|
Mустақил иш 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОНЧИЛИК ФАКУЛТЕТИ « ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ » ФАНИДАН Мустақил иши Мавзу
- Текширди:______________ Навоий-2022й. Режа: 1 .
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИ КОНЧИЛИК ФАКУЛТЕТИ «ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ» ФАНИДАН Мустақил иши Мавзу: Ер остида ишқорлашда скважинлардаги авария ҳолатларини бартараф қилиш режасини тузиш йўриқномалари. Гуруҳ: 19C-19 НРМ Бажарди: ______________ Текширди:______________ Навоий-2022й. Режа: 1. Қоидаларни қўллаш соҳаси ва тартиби.. 2. Ходимлар учун умумий қоидалар. 3. Аварияларни бартараф этиш режаси. 4. Хулоса. Қоидаларни қўллаш соҳаси ва тартиби. Мазкур қоидалар ЕОТЭЎ корхоналарининг иш берувчилари, мутахассислари, раҳбарлари ва ходимлари учун ҳамда тегилиш ишларни улар учун бажарадиган қурилиш- монтаж, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва бошқа ташкилотлар ва муассасаларнинг иш берувчилари, мутахассислари, раҳбарлари ва ходимлари учун мажбурийдир. ИЗОҲ: Ходимлар меҳнат хавфсизлиги бўйича иш бажариш ва иш жойида ўзини тутиш қоидаларини белгилайдиган йўриқномаларга амал қилиши керак. Ҳар бир ЕОТЭЎ корхонаси махсус рухсатномага (лицензияга), белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда конларни ўзлаштиришда қазиш (айнан маҳсулдор эритмаларни қайта ишлаш ва қазиш) учун захираларни тайёрлаш тартибини белгилайдиган лойиҳага, Бош Давлат экологик экспертизасининг ижобий натижасини олган маркшейдерлик ва геологик ҳужжатларга эга бўлиши керак. Лойиҳада меҳнат хавфсизлиги ва атроф муҳит муҳофазаси баён қилинган бўлиши керак. Бурғилаш, технологик, электрик ва бошқа жиҳозларни, механизациялаш ва автоматлаштириш воситаларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатилишини ташкил этиш меҳнат хавфсизлиги бўйича давлат ва тармоқ стандартлари, мазкур Қоидалар, шунингдек бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак. Лойиҳа ва техник ҳужжатларга (технологик схема, аппаратура изоҳи, аварияга қарши ҳимоя тизимига) ўзгартиришлар киритиш лойиҳа муаллифи ёки ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилотлари билан келишилган бўлиши керак. Янги ва реконструкция қилинган ЕОТЭЎ конларини, қазиш ва қайта ишлаш мажмуаларини (комплексларини), шунингдек бошқа (марказий насос станциялари, компрессор станциялари, технологик қурилмалар, нимстанциялар, реагент омборларини) фойдаланишга қабул қилиш коммисия томонидан корхона вакили, меҳнат техник инспетори, Давлат санитария ва ёнғин назорати, табиатни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида, “Саноатконтехназорат” Давлат инспекциси органлари назорати остида бўлган объектларни фойдаланишга қабул қилиш эса шу органлар вакиллари иштирокида бажарилади. Камчиликлари ҳамда хавфсизлик қоидалари ва техник лойиҳадан четланишларга эга бўлган янги, реконструкция қилинган объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади. ЕОТЭЎ конлари, участкалари ва ёрдамчи бўлинмаларининг раҳбар таркиби хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга мажбурдир. Зарур бўлганда ишлар хавфсизлигини оширадиган ва мазкур Қоидаларга зид бўлмаган қўшимча тадбирлар назарда тутилиши керак. Ишларни бажариш учун ёзма нарядлар берилиши керак (III илова). Хавфсизлик қоидаларининг бўзилиши мавжуд бўлган жойларда ишга наряд бериш тақиқланади. Ишларни бажариш учун нарядларни бериш шу ташкилот томонидан тасдиқланган наряд тизими ҳақидаги низомга мувофиқ равишда амалга оширилиши керак. Иш берувчи меҳнат хавфсизлигига оид йўриқномани ишчи ва ходимлар учун ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак. Ёқилғилар, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддалар билан ишлаганда ГОСТ 12.1.004-91 «ССБТ. Пожарная безопасность. Общие требования», ГОСТ 12.1.010- 76 «ССБТ. Взрывобезопасность. Общие требования», ГОСТ 12.1.007-76 «ССБТ. Вредные вещества. Классификация и общие требования безопасности». Меҳнат хавфсизлигига оид йўриқномаларда фойдаланиладиган ёқилғилар, портлаш хавфи бўлган ва зарарли моддаларнинг хоссалари ва улар билан ишлаш бўйича хавфсизлик чоралари кўрсатилган бўлиши керак. Ҳар бир ходим мазкур Қоидаларни қатъий бажариши ва ўзининг бевосита раҳбарига Қоидалар бузилиши юзасидан унинг барча танбеҳлари тўғрисида, шунингдек иншоотлар, жиҳозлар ва механизмлар носозлиги ҳақида зудлик билан хабар беришга мажбурдир. Мазкур Қоидалар ва меҳнат хавфсизлиги бўйича бошқа меъёрий ҳужжатларга зид бўлган наряд ва фармойишларни бериш ва бажариш тақиқланади. Вазифа билан боғлиқ бўлмаган ва ишчи йўриқномаларда назарда тутилмаган ишларни бажариш тақиқланади. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар юзасидан жавобгарлик хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидаларига риоя этилишини таъминламаган ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун чоралар кўрмаган раҳбарлар ва мутахассис-лар, шунингдек бевосита қоидаларни бўзган шахслар зиммасида бўлади. Ихтиёрий ходим томонидан хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидаларининг бўзилиши меҳнат интизомини бўзиш деб қаралади. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling