Навоий Кон Металлургия Комбинати Шимолий Кон Бошқармаси Ишлаб чиқариш хоналари фаррошининг


Download 44.5 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1642876
Bog'liq
Инструкция 9-35 по ОТ для уборщицы



Навоий Кон Металлургия Комбинати
Шимолий Кон Бошқармаси


Ишлаб чиқариш хоналари фаррошининг
меҳнат мухофазаси бўйича


ЙЎРИҚНОМА


9-35

“Тасдиқланган” “Тасдиқлайман”


1-сонли БКУҚ раиси ШКБ бош муҳандиси
____________ С.И. Гольман ___________ В.И. Филь
«____»_______________йил «____»______________йил


Ишлаб чиқариш хоналари фаррошининг
меҳнат мухофазаси бўйича
ЙЎРИҚНОМА
9-35
I. Мехнат хавфсизлигининг умумий талабалари

1.1. Ушбу йўриқнома ишлаб чиқариш хоналарининг фарроши учун мўлжалланган.


1.2. Ишлаб чиқариш хоналарининг фарроши бўлиб ишлашган қуйидаги шахсларга рухсат этилади:
-тиббий кўрикдан ўтган;
-бевосита иш жойида кириш йўриқ танишувидан, шунингдек техника хавфсизлиги бўйича йўриқ танишувидан ўтган;
-ишнинг хавфсиз усуллари бўйича ўқувдан ва билимлар текширувидан ўтган;
1.3. Ишлаб чиқариш хоналарини тозалашга рухсат этилган шахслар:
ички меҳнат тартиби қоидаларини бажариши;
-ушбу йўриқнома талабларини бажариши;
-иш пайтида соз ускуналардан фойдаланиши;
-меъёрга биноан иш жойида махсус кийим ва махсус оёқ кийимда бўлиши, химоя воситаларига эга бўлиши шарт.
1.4.Адлия Вазирлигида 07.01.2000 йилдаги 870-рақам билан қайд этилган
-Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги Қонунни;

-хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунини;


-“Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларини ишлаб чиқиш тўғрисида Низом”нинг талабларини билиши шарт.


1.5. Ушбу йўриқнома талабларини бажармаслик ишлаб чиқариш интизомини бузишдир. Бунда айбдорлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


2. Иш бошланишдан олдин хавфсизлик талаблари

2.1. Иш бошланишидан олдин бажариш керак:


махсус кийим ва махсус оёқ кийимни кийиш, иш жойини якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
-инвентарларнинг мавжудлиги ва созлигини текшириш;
-баландликда ишлаш пайтида (1 метрдан баланд) зинапояларни, темир нарвонларни ва махсус тагликларни махкамлиги ишончли эканлигига ишонч ҳосил қилиш;
-иш жойида ёруғликни етарлигига ишонч ҳосил қилиш.
2.2. Бинони супуриб-сидиришдан олдин уни шамоллатиш ёки вентиляция қилиш керак (форточкани очиш, супуриб-сидириш амалга ошириладиган жойдан халақит берадиган нарсаларни, материал ва чиқиндиларни йиғиштириб олиш).
3. Иш пайтида хавфсизлик талаблари

3.1. Йиғиштиришни девордан, дераза ва шкафлардан, махсус тагликлардан чангни артиш билан бошлаш керак.


3.2. Дераза ойналарини ювишдан олдин уларни мустаҳкамлигига, мосламаларнинг мустаҳкамлигига ва улар ҳаракатини ишончлилигига ишонч ҳосил қилиш.
3.3. Дераза ойналарининг ташқи томонларини тозалаш ва ювиш икки ишчи томонидан сақловчи белбоғ ва арқондан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, арқонни бўш учи ишончли маҳкамланган бўлиши керак.
3.4. Чангни артиб бўлгач, полни йиғиштиришга киришилади. Пол ҳуллаш усули билан йиғиштирилади ва бутун чиқиндилар мустаҳкам қопқоқлик махсус яшикка олиб чиқилади.
3.5. Йиғиштиришни амалга оширишда 40 С дан юқори бўлмаган иссиқ сувни ишлатиш лозим. Сувни махсус ажратилган жойдан олиш керак.
3.6. Нам ҳолда супуриб-сидиришни 0,2% хлор эритмаси билан амалга ошириш керак.
3.7. Ювувчи эритмалардан фойдаланишда қўйидаги талабларга риоя қилиши керак:
-хлорли сувни тайёрлашда – бир челак илиқ сувга 100 гр дан кўп бўлмаган -хлорной кукуни қўшилади;
-ювувчи эритмаларни тайёрлаш фақат кузойнак ва резина қўлқопда амалга оширилади;
-эритмани ёғоч таёқча билан аралаштирилади. Эритма бор бутилка тиқин билан беркитилади ва 20 соат тиндирилади.
3.8. Оҳакли бочкани “Шу ердан очилади” ёзуви бор томонидан очиш. Хлори бор намланган кукун ишлатишга яроқсиз.
3.9.Кучсиз ювувчи эритмаларни ва қайноқ сувни челакда, уни ¾ миқдорда тўлдирган ҳолда ташилади.
3.10.Қўлда текис горизонтал баландликда ташиладиган юкни нормаси бир кишига қўйидагидан ошмаслиги керак:
- 16 ёшдан 18 ёшгача ўсмир қизлар учун -10 кг
- 16 ёшдан 18 ёшгача ўсмир йигитлар учун -16 кг
- 18 ёшдан юқори аёллар учун -15 кг
- 18 ёшдан юқори эркаклар учун -50 кг
3.11.Ишлаб чиқариш биноларини супуриб-сидирувчига тақиқланади:
-электрошкафлар жиҳозларини, бошқарув кнопкасини, қушувчини, электродвигателларни ва бошқа ток қабул қилувчиларни йиғиштириш ва тозалаш;
-лампаларни алмаштириш;
-полга ўрнатилган ҳар қандай ток қабул қилувчилар мавжуд бўлган бинони шланг билан ювиш;
-шифтларни тозалашда эритмаларни қўллаш;
-резина қўлқопсиз сан узелларни тозалаш;
-чиқиндиларни махсус енгсиз ва махсус мосламаларсиз (совок, супурги, латта, шеток) йиғиштириш;
-дераза ойнасини ташқарисини махсус мосламаларсиз ювиш;
-ёритилмаган жойларда ишлаш;
-иситиш системасидаги иссиқ сувдан фойдаланиш;
-иш учун мосланган тагликдан фойдаланиш;
-ҳар хил буюмлар ва материаллар билан уюлиб ётган бинони супуриб-сидириш.
4. Иш тугашига хавфсизлик талаблари

4.1. Барча ускуналарни, инвентор ва мосламаларни махсус ажратилган жойга олиб қўйиш.


4.2. Илиқ сувда совун билан ювиниш. Иложи борича душ қабул қилиш.
4.3. Барча аниқланган камчиликлар тўғрисида иш раҳбарини хабардор қилиш.

КЕЛИШИЛГАН”


Шимолий Кон Бошқармаси бош муҳандиснинг
ММ ва ХТ бўйича ўринбосари:
______________________ М.Н.Ишанходжаев
«____»_________________йил

Таржимон: Рахмонова И.М.


Тел: 597-29-37



Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling