Навоий шахар Пиракрорига
Мен ҳал қилув қароридан норозилигимни бирма-бир келтириб ўтмоқчиман
Download 50.4 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан: Ижарачилар- айни вақтда даъвогарлар
Мен ҳал қилув қароридан норозилигимни бирма-бир келтириб ўтмоқчиман:
Биринчидан: Биринчи инстанция суди даъво ариза юзасидан барча ҳолатларни тўлиқ аниқламаган ва ўрганиб чиқмаган. Ҳал қилув қарори шошма-шошарлик билан иш учун аҳамиятли бўлган барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган, етарли ҳужжатлар ва далилларга асосланмасдан адолатсиз қарор чиқарган. Иккинчидан: Биринчи инстанция суди менинг ва бошқа жавобгарларнинг моддий ва прооцессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарори чиқарган ва ишга адолат билан виждонан ҳақиқий ёндашмаганлик ҳолатлари яққол сезилиб қолган. Учинчидан: Биринчи инстанция суди суд мажлислари жараёнида барча тарафлар ва манфаатдор шахслар ишга жалб қилинмаган. Шунингдек судда барча тарафлар ва манфаатдор тарафларнинг иштирокини реал таъминлаш чоралари кўрилмаган. Тўртинчидан: Ижарачилар- айни вақтда даъвогарлар - Нарзиева Сарат Истамовна ва Нарзиев Музаффар Уралович ва уларнинг фарзандлари билан тузилган Ижара шартномаси ноқонуний тарзда тузилган деб ҳисоблайман. Чунки, Ижара шартномаси тузилаётган вақтда мен ҳам ушбу хонадонда доимий яшовчи фуқаро сифатида ўз розилигимни беришим керак эди. Лекин Ижара шартнома менинг розилигимсиз электрон тарзда тузилган. Бешинчидан: Ушбу хонадонга айни вақтда мулкдор Хидиров Отабек бўлиб, Отабекнинг ўзи ушбу хонадонда яшамайди. Суд қарорига кўра унинг отаси Хидиров Насим ушбу хонадоннинг битта хонасига, яъни 12.8 кв.м бўлган (кичик ётоқхона) хонага киритиб қўйилган. Ушбу хонга фақатгина у яшашга ҳақли бўлиб қолган. 2023 йил 08.05.2023 йилда тузилган Ижара шартномасига асосан О.Хидиров хонадоннинг 32м2 бўлган майдони Ижарага берилган. Энди савол туғилади. 12.8 м2 ли хона Н.Хидировга ажратилган қолган битта хона мен ва болаларимга ажратилган бўлса, Ижарачиларга айнан қайси хона ажратилган ва 32 кв.м бўлган майдон айнан қаерларни ўз ичига олган. Ушбу ҳолатлар мантиқсиз ва тегишли уй-жойда яшаш нормаларига тўғрии келмаслигини ҳамма билади. Ушбу ҳолатлар фақатгина мен ва болаларимга нисбатан бўлаётган тазйиқ деб ўйлайман. Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олмади ва текшириб кўрмади. Download 50.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling