Навоий шахар Пиракрорига
Download 50.4 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳал қилув қароридан норозилигимни қуйидагича изоҳламоқчиман
Навоий шахар Пиракрорига Навоий вилояти Навоий шахар И.Каримов кўчаси 108-уй 52-хонадондан Яшовчи Пионт Ольга Абдуллаевна томонидан ФИБ Навоий вилояти Апелляция судлов ҳайьатининг 2023йил август кунидаги Ажримлари юзасидан Ариза ( Протест киритиш юзасидан) Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди 2023 йил 08 август куни даъвогар: Нарзиева Сарат Истамовна ва Нарзиев Музаффар Ураловичнинг жавобгар: Пионт Ольга Абдуллаевнага нисбатан, “уй-жойга киритиш тўғрисида”ги даъво аризасини кўриб чиқиб, даъво аризани қаноатлантириш тўғрисида Ҳал қилув қарори чиқарди. Мен ушбу ҳал қилув қароридан норозиман. Ҳал қилув қароридан норозилигимни қуйидагича изоҳламоқчиман: Биринчи инстанция суди даъво ариза юзасидан барча ҳолатларни тўлиқ аниқламади ва ўрганиб чиқмади. Ҳал қилув қарори шошма-шошарлик билан иш учун аҳамиятли бўлган барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган ҳолда, етарли ҳужжатлар ва далилларга асосланмасдан адолатсиз қарор чиқарди. Шунингдек биринчи инстанция суди менинг ва бошқа жавобгарларнинг моддий ва прооцессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда, ишга бир томонлама ёндашиб адолатсиз ҳал қилув қарори чиқарди. Мен ҳолат юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтмоқчиман. Навоий вилояти Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси 108-уй 52-хонадонни аслида мен ва собиқ турмуш ўртоғим Пионт Андрей биргаликда Россия давлатида ишлаб топган пулларимизга сотиб олганман. Биз щзимиз Россия давлатида бўлганлигимиз учун ушбу хонадони дастлаб, қайнонам Пионт Надежда номига расмийлаштирилган. Биз Россия давлатидан Ўзбекистонга келганимиздан сўнг мен,собиқ турмуш ўртоғим Апдрей ва болаларимиз ушбу хонадонга доимий рўйхатда туриб яшай бошладик. Шу орада Пионт Надежда ўзимиз сотиб олган ушбу хонадонни ўзимизга расмийлшатириб бериши керак эди. Хонадонни расмийлаштирилаётган вақтда нотариал ва бошқа харажатлар камроқ бўлиши учун қайнонам Пионт Надежда хонадонни собиқ турмуш ўртоғим Пионт Андрей номига ҳадя қилиб расмийлаштирди. Биз бирга яшаб юрган вақтимизда мен ва собиқ турмуш ўртоғим Пионт Андрей ўртасида муносабатларимиз ёмонлашиб, турмушимиздан ажрашишга қарор қилдик ва Андрей ушбу хонадондан чиқиб онасининг уйида яшай бошлади. Шу вақт қайнонам ва собиқ турмуш ўртоғим Андрей менга қасд қилиб Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси 108-уй 52-хонадоннинг ҳадя шартномасини ўзаро бекор қилишган ва менга билдирмасдан хонадоннни Хидиров Отабек исмли (Н.Хидировнинг ўғли) шахсга арзон-гаровга сотиб юборишган. Хидиров Отабек уйни келиб кўрмасдан, ушбу хонадонда кимлар доимий рўйхатда туришини, кимлар яшашлигини суриштирмасдан уйни арзон бўлганлигини важ қилиб ўз номига расмийлаштириб олган. Ушбу хонадон юзасидан, ҳамда мени ва болаларимнинг доимий рўйхати (пропискаси), мени уйдан кўчириш юзасидан бир неча маротаба суд бўлиб ўтди. Барча фуқаролик ва маъмурий судлар мени фойдамга Ҳал қилув қарори ва Ажрим чиқаришган. Умуман олганда мен ва фарзандларим ушбу хонадонда доимий рўйхатда туриш ва доимий яшаш ҳуқуқига эгалигимиз судлар томонидан тасдиқланган. О.Хидиров мени ва болаларимни ушбу хонадонда чиқара олмаганидан сўнг турли найранглар қилиб менга ва болаларимга моддий ва маънавий таъсир ўтказиб, ушбу хонадонни ихтиёрий бўшатиб чиқишимизга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли, О.Хидиров отаси Н.Хидировни ушбу хонадонга доимий рўйхатга қўйиб уни ушбу хонадонга кириб яшаш юзасидан суддан ҳал қилув қарори чиқартириб олишга эришиди. Шундан сўнг Н.Хидиров ўзи учун суд томонидан ажратилган хонага келиб яшамасдан атайлаб мен ва болаларимга маъанавий зарба бериш ва бизни муаммолар гирдобида қийналишимиз учун менинг розилигимсиз, ушбу хонадонга 2 болали оилани Ижарага қўйиш учун Ижара шартномаси тузиб олган. Ушбу Ижарачилар ҳам аслида ушбу хонадонда яшаш учун эмас мени ва болаларимни ушбу хонадонда чиқаришга ҳаракат қилиш учун ҳаркатда эканлиги сезилиб турибди. Чунки менинг болаларим айни ўспиринлик даврида бўлиб, айни вақтда қизим ва ўғлим қаттиқ стерсларни, психологик таъсирларни бошидан кечиришди. Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни кўра била туриб адолатсиз Қарор чиқарди. Download 50.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling