Навоий вилоятида фаолият юритаётган агткш, агтш, аёқШ, тадбиркорлик субъектлар ва хўжалик юритувчи


Download 15.64 Kb.
Sana09.01.2023
Hajmi15.64 Kb.
#1085091
Bog'liq
Қуёш панеллари (2)


Навоий вилоятида фаолият юритаётган
АГТКШ, АГТШ, АЁҚШ, тадбиркорлик
субъектлар ва хўжалик юритувчи
субъектлари раҳбарларига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сонли Фармонига асосан жамият томонидан фойдаланишда бўлган, бинолар ички ва ташқи ёритиш чироқларини, электр-маиший ва бошқа ускуналардан фойдаланиш, овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун зарур бўладиган электр энергиясини қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатган ҳолда фойдаланишга ўказилиши кўрсатилган.


Ушбу қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмаларидан фойдаланишнинг асосий афзалликлари Республикамизда бир йилда ўртача 320 кундан ортиқроқ қуёшли кун бўлганлиги сабабли, доимий равишда арзон нархдаги узлуксиз электр энергиясидан фойдаланиш, истеъмол қилинаётган электр энергияси ортиқча бўлган вақтда электр таъминотига қайта сотиш, электр энергиясига бўлаётган ортиқча харажатларни тежаш ва энг асосийси куз-қиш мавсумида электр энергиясига чекловлар бўлмаслиги ва иқтисод қилинган электр энергияси кеча қишлоқларга ҳам электр энергиясини узлуксиз етказиб беришдан иборат.
Юқорида кўрсатилган қарор талабларини бажариш мақсадида жамиятингиз томонидан электр энергияси билан фойдаланаётган барча ёритиш чироқлари, электр-маиший ва бошқа ускуналари, овқат тайёрлаш, иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун зарур бўладиган ускуналарни марказилашган электр энергиядан тўлиқ қуёш фотоэлектрик станцияси ва қуёш сув иситиш қурилмаларига ўтишингизни сўраймиз.


Профилактик амалий ёрдам бериш мақсадида, қуёш фотоэлектрик станцияси ва қуёш сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқариш корхоналар манзили, ишлатиш тартиби, уларнинг қўшимча афзалликлари ва бошқа зарур маълумотлар қўлланмаси илова қилинади.
Download 15.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling