Навойидан ёдлаш учун умр фалсафаси


Download 13.14 Kb.
Sana22.04.2023
Hajmi13.14 Kb.
#1378926
Bog'liq
НАВОЙИДАН ЁДЛАШ УЧУН


НАВОЙИДАН ЁДЛАШ УЧУН
УМР ФАЛСАФАСИ
Умр кунин қисмат этибдур қазо,
Ҳар чоғи бир ишга қилур иқтизо.
Ўнғача ғафлат била побастлиғ,
Жаҳл йигирмагачаву мастлиғ.
Ўттизу қирқ ичра эрур айшу ком,
Ваҳки, манга ул доғи эрди ҳаром.
Қилмади элликда тараққий киши,
Олтмишу борча таназзул иши.
Етмиш аро вожиб эрур турмоғинг,
Саксон аро фарздур ўлтурмоғинг.
Тўқсон агар бўлди, йиқилмоқ керак,
Юз аро жон таркини қилмоқ керак.
(“Ҳайрат ул-аброр”дан)

Тухм ерга кириб чечак бўлди,


Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!
(“Бадое ул-бидоя” дебочасидан)

Қуёшлиқ истасанг, касби камол эт,


Камол ар касб этарсен, бемалол эт.
Киши таълимдин топса малолат,
Топар илм аҳли олинда хижолат...
Бировким қилса олимларға таъзим,
Қилур гўёки пайғамбарға таъзим.
Ҳадис ўлмиш набийдин бўйла ҳодис
Ки, олим келди пайғамбарға ворис.
Кишиким бўлса олам подшоҳи,
Анинг умматлиғидиндур мубоҳи.
Бировким илм ила бўлди баруманд,
Анга ким ворис ўлди, бўлди фарзанд.
Эрурсен шоҳ – агар огоҳ сен-сен,
Агар огоҳсен-сен – шоҳсен-сен...

Темурхон наслидин султон Улуғбек


Ки, олам кўрмади султо анингдек.
Анинг абнойи жинси бўлди барбод
Ки, давр аҳли биридин айламас ёд.
Валек ул илм сори топти чун даст,
Кўзи олинда бўлди осмон паст.
Расадким боғламиш – зеби жаҳондур,
Жаҳон ичра яна бир осмондур.
Билиб бу навъ илми осмоний
Ки, андин ёзди “Зичи Кўрагоний”.
Қиёматға дегинча аҳли айём
Ёзарлар онинг аҳкомидин аҳком.
Билик гарчи кўрунур кўзга зийнат,
Вале шаҳларға бордур ўзга зийнат.
Вагар илм ичра бўлмай бирга қонеъ,
Баридин баҳравар бўлсанг, не монеъ?
Гузар қил ҳар неча илм ўлса ҳосил,
Чу дин илмиға етсанг, айла манзил.
Шаҳ улдурким, шиори илми диндур,
Нединким илми дин – илм ул-яқиндур.
Улум ичра ўқусанг юз туман фасл,
Тамоми фаръу дин илми эрур асл.
Бу дин илмики хомам қилди таҳрир,
Эрур фиқҳу ҳадису сўнгра тафсир.
Чу такмил ўлди бу уч илм, сен бил,
Яна ҳар илм майлин қилма ё қил.
Валекин тиббу ҳикмат ҳам эрур хўб
Ки, сиҳҳатдур киши жисмида матлуб.
Қаю жисмеки, онинг сиҳҳати йўқ,
Қилурға тенгри амрин қуввати йўқ.
Бировким пахта бирла сувни ютқай,
Ўзунг деким, не янглиғ рўза тутқай.
Нетиб қилғай сафодин саждае фош,
Тўшакдин улки олмас лаҳзае бош.
Ул уч дин илмию бу бир бадандур,
Булар муҳтожи яхши, гар ёмондур.
(“Фарҳод ва Ширин”дан)
Давоми бор.
Download 13.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling