Назарий услубий асослари
Узбекистонда экотуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ас осла ри
Download 46.86 Kb.
|
1 2
1.3. Узбекистонда экотуризмни ривожлантиришнинг
ташкилий-ҳуқуқий ас осла ри Мамлакатимизда кейинги йилларда она-табиатни асраш, биологик турларни сакдаб қолиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистонда 2001-2005 йилларда Ғарбий Тянь-Шаннинг биологик турларини асраш бўйича халқаро банк-ГЭФ лойихалари ва халқаро лойиҳа- EuropeAid лойиҳаси амалда бўлди. Бу лойихалар атроф-муҳитни мухофаза қилиш, махаллий аҳолини туризмга жалб қилиш билан бевосита боғланган. Иқгисодий жихатдан мураккаб даврда аҳоли кўпроқ ягона моддий манба сифатида натурал хўжаликка суянади ва шунинг учун хам чорвачилик ва деҳқончиликни жадал ривожлантиради. Табиийки, бундай шароитда шудгор ва яйлов учун давлат мухофазасидаги боғлар ва қўриқхоналардан хам фойдаланилади. Натижада инсоннинг ҳали ўзлаштирилмаган худудларга фаол “хужуми” юз беради, оқибатда экология бузилади ва баъзи турлар йўқолиб кетади. Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмонлар тўғрисида”ги қонуни 3-модддасига кўра, ўрмон массивлари асосан экологик (сувни асраш,
л • • • ҳимоя, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреацион), эстетик ва ' ” — фойдаланиш чеклаб қўйилган бошка вазифаларни ўтайди18. ’ — ” ■ Махаллий жамоага мукобил фаолият сифатида туризм билан, яъни, махаллий флора ва фаунага, ландшафтга, халқ тарихи ва маданиятига қизиққан хорижий ва маҳаллий сайёхатчиларни кабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш таклиф этади. Бу соха мавсумий бўлса ҳам, аниқ режа асосида, уддабуронлик билан олиб борилса, мавсумни чўзиш, даромадни эса йил мобайнида бир хил олиш мумкин. Аҳоли тураржой, овқатлантириш, транспорт, одатлар ва хунарларини намойиш килиш, гидлик, химоя ва хавфсизлик хизматларини кўрсатади. Бу сохани ривожлантириш миллий анъаналар ва халқимизга хос бўлган менталитетга асосланган маҳаплий хунармандчиликни рагбатланз иради: ахоли имконияти даражасида хунармандчилик касбларини, овчиликни тиклайди. Бу унга катта инвестиция талаб қилмайдиган қўшимча даромад манбаи бўлади. Бундан ташқари, махаллий ахоли бошқа худудлардан келтириб эмас, балки, ўзи етиштирган сифатли озиқ-овқат махсулотлари билан туристларни таъминлайди, яъни, ёрдамчи хўжалик (аҳоли уй-жой томорқасидаги бўш ерларга экилган сабзавот махсулотлари) хам даромад келтира бошлайди. Натижада аҳолининг ўзи табиатни фаол қўрикдай бошлайди. Чунки, атроф—мухит бузилса, чет эллик туристлар келмай куяди, бу эса махаллий аҳолининг даромадларига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли манфаатдор томонлар ўз маблагларининг бир қисмини табиатни мухофаза қилиш тадбирларига хамда маданият ва санъат ёдгорликларини таъмирлашга ажратишга мажбур бўлади. Мухими, бу сохани ривожлантириш учун коммуникацияларни, янги технологияларни рағбатлантиради, йўллар курилиши, алоқа линиялари Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмонлар тугриси’даги Қонуни, -Т 1999 й 15 апрель.
ўтказилиши, тиббист, ичимлик суви, энергия ва хоказолар билан боғлиқ фаолият турлари пайдо бўлади. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида шубҳасиз, туризмни ривожлантириш ва рекрацион фаолиятни жонлантиришда ҳукумат етакчи ислоҳотчи бўлиши лозим. Чунки, табиатдан бетартиб, аниқ режасиз фойдаланиш мамлакат учун катта зарарларни олиб келиши мумкин. Шунинг учун республикамизда бу соҳага алоҳида ёндошув бўлиб, муҳим қарорлар қабул қилинмокда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 мартдаги “Табиий бойликларни сақлаш хамда Чимён-Чорвоқ ҳудудини ўзлаштиришга комплекс ва изчил ёндашишни таъминлаш тўғрисида”ги 83-рақамли қарорида қайд этилишича, бу ҳудуд ўз табиий-икдимий шароитлари бўйича курорт ва рекреацион характердаги алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудга киради. Шу муносабат билан табиатга сезиларли зарар келтирадиган корхоналар томонидан бўладиган экологик тахдидни камайтириш хамда махаллий туризмнинг салохиятини аниқлаш мақсадида бу худудда инфратузилмани реструктуризациялаш ишлари ўтказилди. Табиатга салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналар қуриш тақиқланди. Ғарбий Тянь—Шань бу, уч давлат — Узбекистан, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг ҳудуди. Шунинг учун бу давлатлар ўртасида фаол хамкорлик ва мувофикдикка эришмай туриб, бу ерда туризмни ривожлантириб бўлмайди. Бунда масала фақат хорижий сайёҳатчилар ёктирадиган трансчегаравий туристик маршрутларни яратиш устида эмас, балки, табиий бойликни асраш, ҳайвонларни ноқонуний йўл билан овлаш орқали уларни ваҳшиёна қириб юборишга йўл қўймаслик, индустриянинг салбий таъсирини камайтириш, маҳаллий иқтисодиётни кўтариш устида ҳамдир. Ҳудудни ривожлантиришдан ҳокимият хам, маҳаллий жамоа хам манафаатдор бўлиши лозим. Улар ўз ҳудудларида юз берадиган барча хўжалик жараёнларини назорат қилишлари ва бошқариш ишлари жиловини 38 ўз қўлларига олишлари керак. Ғарбий Тянь-Шаннинг табиий бойликларини асраш юзасидан ТАСИС• лойиҳаси айнан шу муаммони ҳал қилишга қаратилган. Ҳозирги вақтда экотуристик маҳсулотга хорижий ва махаллий туристлар орасида эҳтиёж катга. Мутахассислар фикрига кўра, Марказий Осиё табиат қўйнига қилинадиган сайёҳатчилар учун ўзига хос “Макка” бўлиб қолиши мумкин. Шу муносабат билан Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелда “Ўзбекистон Республикаси 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-325-сонли. қарорни амалга тамбиқ қилиш хамда экотуризмни ривожлантириш мақсадида Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни ривожлантириш концепцияси ва унинг яқин келажакдаги истиқболлари”ни ишлаб чикди. Ватанимизда экотуризмни босқичма-босқич ривожлантириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар, ташкилий-хуқукий масалалар кўзда тутилган бу концепция, амалга оширилган такдирда, Ўзбекистон Республикаси экологик туризми тараққий этган мамлакатлар қаторида ўрин эгаллашида мухим аҳамиятга эга. Шуни хам эслатиб ўтиш керакки, қўриқланадиган табиий худудлардаги экологик маршрутларни тузишда ва амалга оширишдан олдин туристик ташкилотлар шу худудларнинг маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат Қўмитаси билан келишиши хамда “Ўзбектуризм” миллий компанияси ёки “Ўзстандарт” агентлигидан сертификат олиши лозим. Бундай рухсатномани олиш учун улар қуйидаги хужжатларни такдим қилишлари лозим: - маршрут схемаси (унда тегишли жой харитасида маршрут йўли тасвири бўлиши, дам олиш учун тўхташ жойлари, овқат тайёрлаш, тунаш (қўниш) жойлари кўрсатилиши керак);
3n маршрутнинг баёни (масофаси, тўхташ жойлари сони, ўзини тутиш қоидалари, мавсумийлик, ўтиш вакди, маршрутдаги одамлар сони берилиши). Экологик сўқмоқлар, одатда, миллий табиий боглар ва давлат буюртмахоналари буфер, рекреацион худудларда ташкил қилинади. Алоҳида ҳоллардагина бу сўқмокдар қўриқхоналар орқали ўтиши мумкин (лекин бунда атроф-муқитга иложи борича зарар сшаслиги, гуруҳ махсус гид алоҳида қўрикданадиган худуд мутахассиси етакчилигида юриши лозим). Турмаршрутни тузишдаги расмиятчилик қоидалари ташкилотчилардан умумий табиий хусусиятлардан ташқари алоқида қизиқарли объектлар (ғорлар, қоялар, ирмоқпар, кўллар), флора (доривор ва ноёб ўтлар, захарли ўсимликлар. лишайниклар олами) ва фауна (кизил китобига киритилган ҳайвонлар, хашаротлар) тўғрисидаги маълумотларни хам тўплашни талаб қилади. Шуни айтиш керакки, экологик йўлни танлашда фақат ландшафтнинг типигина эмас, балки, бўлажак рекреацион экологик йўналишда ташриф буюриши мумкин бўлган туристлар сиғимини хам ҳисобга олиш лозим. Маршрут шундай режалаштирилиши керакки, ўсимлик ва хайвонот дунёсининг ноёб турлари, айниқса, давлат мухофазасидаги турлари яшайдиган жойлар четлаб ўтилиши зарур. Иўлга чиқишдан олдин туристлар хавфсизлик техникаси, шу худудларда ўзини тутиш қоидалари ҳамда қоида бузилганлиги учун маъмурий-жиноий жавобгарлик тўғрисида йўл-йўриқ олганлари хақида махсус дафтарга имзо чекишлари лозим. Одатда, экологик маршрут ва унинг вазифаларини бир неча гурухдарга бўлишади19. Шунга кўра, экологик маршрутларнинг қуйидаги йўналишларига амал қилади: чизикди (тўғри); 19 Тўхлиев H., Абдуллаева Т. “Экологический туризм сущность, тенденции и стратегия развития". -Т: Ўзбекистон, 2006. - с. 200.
40 4- радиал; ҳалқасимон; .... - , ...... ярим ҳалкасимон ва хоказо Вазифасига кўра, улар қуйидаги хилларга бўлинади: билим олиш - сайр; билим олиш - туристик; ўқув — экскурсион; спорт; рекриацион ва хоказо Билим олиш-сайр маршрутларини тузишда (уларни баъзан “дам олиш куни сўқмоқлари” деб аташади) қуйидаги талабларни ҳисобга олиш лозим: масофа- 4 км. дан 8 км. гача; иложи борича қўриқланадиган худудга кириш жойидан бошланиши; туристларни бир гурухга йигиб, гид етакчилигида 3^4 соат мобайнида табиат, тарих ва маданият ёдгорликлари билан танишиб, йўл-йўлакай маъруза тинглаб, шошмасдан юрилиши лозим. Билим олиш-туристик йўналишнинг ўзига хос томонлари: масофа бир неча ўн километрдан бир неча юз километрга етиши мумкин; улар қўриқхонага кириш жойидан бошланади; сайёҳатнинг давомийлиги-1-2 кундан бир неча хафтагача; туристлар гурухларга бирикиб, маршрутни етакчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар (ошпазлар, отбоқарлар) хамрохлигида босиб ўтишади; туристларнинг ушбу сўқмоқни мустақил ўтишларига хам рухсат берилади. Пекин, агар йўл қўриқхона ҳудуди орқали ўтадиган бўлса, уларга ушбу худуд маъмурияти ходими хамрохлик қилиши лозим; мустақил сайёҳат қилишдан олдин туристлар тегишли материаллар билан таъминланиши ва хавфсизлик техникаси хамда ўзини тутиш қоидалари билан таништирилиши зарур;
41 - туристлар қўриқланадиган ■ ҳудудга кириш учун хам тўланганлйги" кўрсатилган квитанция ватегишли рухсатномага эга бўлишлари керак. Ўқув ва малака ошириш учун ташкиллаштириладиган экотуристик маршрутларнинг хусусиятларини мутахассислар одатда, қуйидагича тушунишади: ушбу йўналишлар фақат экологик бил им олиш учун очилади ва, авволо, мактаб ўқувчилари, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланади; мавзу барча иштирокчилар учун тушинарли бўлиши керак; одатда, масофа 2 км. дан ошмайди (кўпи билан 3 соатлик ўқув экскурсияси учун мўлжалланади); иложи борича алохида қўриқхонага киришдан бошланади; болалар етакчи-экскурсовод ёки ўқув муассаси ўқитувчиси бошчилигида юришади. Спорт ва рекреацион маршрутлар. Одатда, ушбу худудларнинг хусусиятлари: тоғ кўллари ва дарёлар (рафтинг, дайвинг, елканли қайиқ спорти), тоғ чўққилари (альпинизм, қояларга чиқиш), пляж (рекреация), тузли ғорлар (даволаниш) мавжудлигини хисобга олиб тузилади. Уларнинг шу мақсадларга мўлжалланган жиҳозлари, тажрибаси ва рухсатномаси бўлган махсус фирмалар тузади. Бундай жойларда, одатда, пиёда ёки отда юрилади, лекин истисно сифатида (маъмуриятнинг рухсати билан) автомобилда ҳам юриш мумкин. Ҳар қайси маршрутда 3 та асосий омил мавжуд: қизиқарлилик (жалб қилувчанлик) - бу, тушунча табиатнинг манзарадорлиги (гўзаллиги), ўзига хослиги ва турли-туманлиги, ёдгорликларнинг ноёблиги; хаммабоплиги—худудга турли ёшдаги гурухдарнинг ташриф буюриши, уларнинг муайян қоидалар ва тадбирларни бажаришлари имкони борлиги, худуднинг транспорт йўлига узоқ-яқинлиги;
ахборотдорлик-туристларнинг география, биология, геология, экология бўйича б ил им олишларига имконияз борлиги, яъни, ~ экологик маршрутнинг бошқа маршрутлардан фарки мавжудлиги. Иккинчи томондан, қўриқланадиган худудга киришдан олдин маъмурият туристлар учун ахборотлар кўргазма тахтаси ўрнатиши лозим. Бу унда олов ёқиш, ов қилиш ахдат ташламаслик тўғрисида такикдовчи маълумотлар берилган бўлиши керак. Бу маълумотларни қайта кўриб чиқиш, уларни янада бойитиш лозим. Айникса, унинг безатилишига ахамият берилиши керак. Чунки, туристларнинг маршрутга қизиқиш- қизиқмасликлари шунга боглиқ. Бу кўргазмали тахтада аввало қуйидагилар бўлади: барча маршрутлар тўғрисидаги маълумотлар (масофаси, мураккаблиги, асосий мўлжаллар, юриш вакги, мавсумийлиги); бу ердаги флора ва фауна, шу жумладан, давлат муҳофазасидагиларининг рўйхати; юриш-туриш (ўзини тутиш) қоидалари; объектларни бориб кўриш нархи; гид (мутахассис) нинг хамрохдиги шартлиги ёки шарт эмаслиги; энг қизиқарли жойларнинг сурати ёки расми; қўрикданадиган ушбу худуднинг тарихий маълумоти, географик чегаралари, мулоқат телефонлари, ходимларнинг рўйхати. Ахборот кўргазмаларининг материаллар ва конструкцияси хар хил бўлиши мумкин. Лекин улар ушбу уч талабга жавоб бериши лозим: оддийлик, қулайлик ва узоққа юришга чидашлилик. Маршрутларни ишлаб чиқишда туроператорлар томонидан қуйидагиларга алохида эътибор қаратилиши лозимдир: йўлларда, дам олиш манзилларида ва овқатланиш шахобчаларида, албатта, ахборот кўрсаткичлари қўйилган бўлиши лозим. Ҳар бир маршрутнинг ўз раками, ранги ёки расми бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунда туристлар дафтарча
ёрдамида ўзларининг турган жойларини хатосиз аниқлай олишади. Дафтарчаларда диққатга сазовор жойларгача бўлган масофани ва уларга етиб бориш учун қанча вахт сарфланиши аник кўрсатилиши керак. Тадқиқотларимиз кўрсатишича, экотуристик маҳсулот бошка маҳсулотлар, масапан, мадан ий-бил им, спорт маҳсулотларидан ўзига хос томонлари билан фарқ қилади. Бу фарққа сабаб шуки, туристлар, баъзан кам тикланадиган табиий ресурслардан фойдаланишади. Хўш, турмаҳсулот қандай бўлиши керак, у ёки бу унсурнинг таъсири кандай белгиланиши лозим? Энг аввало туристик маҳсулот арзон, барча мавсумларга хос бўлмаслиги, истеъмоли чекланмаслиги керак. Аммо экосистемалар ҳақида ran кетганда бунинг иложи йўқ ва бундай бўлмаслиги лозим. Сайёҳатнинг фаоллиги ёки хавфсизлиги билан уйғунлашадиган кўп кунлик ва узок масофали омил мақсадга мувофиқ, лекин хар доим хам шарт эмас. Бирок, хавфсизлик, сакданган флора ва фаунанинг мавжудлиги, алоҳида қўрикданадиган ҳудудларда туристларнинг ўзларини тутиш қоидалари қаттиқлиги мухим омиллардир. Бу омилларни гарб туристлари хеч қачон инкор қилишмайди. Экотуризм ресурсларидан фойдаланишнинг бошқа шаклларига нисбатан табиий богларни молиялашнинг бевосита имкониятлари мавжуд. Кўпчилик мамлакатларда бу муаммо ҳисобланади. Лекин туризмни тўғри режалаштириш ва бошқариш орқали уни бартараф этиш мумкин. Непалдаги “Читван” ва “Похара” қўрикланадиган табиий худудига ТАСИС халқаро лойихаси доирасида экологик туризмни ривожлантириш ва табиатни мухофаза килиш тадбирларини ўтказиш мақсадида ташриф буюрган Угам- Чотқол давлат миллий табиий боги вакиллари қайд этишича, биринчи худудда яшайдиган ахоли шу ердаги фаолияти (даромади) хисобига ичимлик суви билан таъминланади ва болаларини бошланғич мактабда ўқитиш имкониятига эга бўлади. Худудни миллий армия қўриқлайди. Қўриқлаш миллий бог даромади хисобидан амалга оширилади. Худуднинг ўзида
меҳмонхоналар, ресторанлар. кузатиш майдончалар бор, экотуристик йўналишда ташриф буюрган туристларга хизмат кўрсатувчи ходимлар сони 500 кишига етади. Туристлар худудга май ойидан бошлаб сентябрь ойигача ташриф буюришади. Булар асосан Европа, Туркия, Хигой, Ҳиндистон ва Россиядан келганлардир. Меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун арава, фил, каноэ, велосипедда сайр этиш ташкил қилинади. Жунгли ва дарё бўйларида филда сайр қилиб, махаллий фауна ва флора билан танишишга, айниқса, талаб катта. Ҳудудда 30 та филли питомник бор. Ҳар бир филга 3 та ходим бириктириб қўйилган. Ҳудуд текислик-тепалик ерда жойлашган. Бу ерда 50 тур балиқ, қора тимсох, каркидон, фил, кийик сакданади, дарахтларнинг 400 дан ортиқ тури ўсади, орнитофаунанинг 125 дан ортиқ тури, капалакларнинг 300 тури бор20. Кўриниб турибдики, бу каби омиллар табиат туризми ва экологик туризм ишқибозларини ўзига жалб қилади. “Похара” табиий худуди тогли ерда жойлашган. Ху дуд игнабаргли ўрмон билан банд, ўт қоплами папоротникдан иборат. Туристлар бу ерда 2,0 минг метргача баландликка кўтарилишиб, Манасулу ва Анапурке чўққиларини (баландлиги 8228 м.) суратга туширишади. Туристлар учун аҳоли яшайдиган пунктларгача тошлоқ сўқмокди маршрутлар ташкил қилинган. У ерда кичик меҳмонхона ва ресторанлар бор'! Туризмнинг бошқа шаклларига нисбатан экотуризмнинг атроф-мухитга салбий таъсири камроқ. Бундан ташқари, туристлар учун қизиқарли бўлган, алохида қўриқланадиган табиий худудлар ўз бюджетларининг бир қисмини туризмдан тушадиган маблағлар ҳисобига қоплашлари мумкин. “Махаллий хамжамият + табиий худуд + туризм” лойихасини қўллаб-кувватлайдиган хомийлар ва нодавлат ташкилотлари бундан қисман ўз-ўзини молиялашга 20 Ушбу маълумотлар Гарбий Тянь-Шань биоранг-баранглигини сақлаш бўйича ТАСИСнинг давлатлараро лойиҳаси докрасила ташриф буюрган Угам-Чайдол давлат миллий табиий парки (Тошкснт вилояти) бош директори биринчи ўринбосари Э.Саримсоқовдан олинди. ■' Ўша банба. Download 46.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling