Назорат муҳитининг ишончлилик даражасини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш илхамов Шавкат Исламович
-расм. Ички назорат тизими ишончлилигини дастлабки баҳолаш босқичлари [7]
Download 64.32 Kb.
|
ТДИУ Илхамов Ш.И. (2) (2)
Босқичларнинг мазкур кўриниш бўйича ажратиб кўрсатилиши қуйидагилар билан асосланади: 1) назорат муҳитини ўрганиш ички назорат тизими билан умумий танишиб чиқиш босқичида амалга оширилади, назорат муҳитининг ишончлилиги эса ички назорат муҳитининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш босқичида баҳоланади; 2) “дастлабки баҳолаш босқичи” деб номлаш кейинчалик “якуний баҳолаш босқичи” ўрин тутишини англатмайди, фақат ушбу дастлабки баҳолаш алоҳида аҳамиятга эга эмас, балки ички назорат тизимининг ишончлилигини умумий баҳолашнинг таркибий қисми эканлигини англатади; 3) сўнгги технологик босқичда-ички назорат воситаларини баҳолашнинг ишончлилигини тасдиқлаш босқичида - назорат воситаларининг тестлари билан назорат муҳитининг ишончлилиги эмас, балки ушбу воситаларнинг ишончлилигининг дастлабки баҳоси тасдиқланади; 4) дастлабки баҳолаш босқичида назорат муҳитининг ишончлилиги баҳоланади ва у бошқа кўриб чиқилмайди, лекин назорат воситаларини тестдан ўтказиш орқали тасдиқланишни талаб қилади; 5) агар назорат воситалари ишончлилигининг дастлабки баҳоси – “паст” бўлса, у ҳолда аудиторлик текширувининг сўнгги босқичига ўтилмайди. Аудитор назорат муҳити тўғрисида раҳбариятнинг хабардорлигини ва у томонидан ички назорат воситаларига нисбатан қўлланиладиган ҳаракатларни ва ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект учун аҳамиятини баҳолаш учун етарли бўладиган тасаввурга эга бўлиши зарур. Назорат муҳитининг ишончлилигини баҳолаш аудиторлик рискини аниқлашда ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллардан бири ҳисобланади. Назорат муҳитининг ишончлилигини баҳолашнинг алоҳида жиҳатлари ажратиб бўлмайдиган рискга, назорат воситалари рискига, аудит стратегиясига, аудиторлик тадбирларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятларига таъсир кўрсатиши мумкин. Умумий ҳолда, агар аудитор назорат муҳити ишончлилигининг бир ёки бир неча омилларни “паст” деб баҳоласа, у ҳолда бу мижозни назорат қилишнинг алоҳида воситаларидан фойдаланишнинг имкони йўқлигидан далолат беради ва текширувлар салмоғини оширишни талаб қилади, айни пайтда “юқори” баҳо аудиторга кўпроқ ички назорат воситаларининг ишончлилигига таяниш ва ўз навбатида, текширувлар улушини пасайтириш имконини беради. Халқаро аудит стандарти назорат муҳити ишончлилигининг дастлабки баҳосини режалаштиришнинг иш ҳужжатларига кирувчи “Назорат муҳитининг ишончлилик даражасини баҳолаш” (Overall Control Environment) деб номланувчи алоҳида ҳужжат билан расмийлаштиришни талаб қилади. Назорат муҳити ишончлилигининг якуний баҳоси “Аудитни режалаштиришга доир маълумотлар” иш ҳужжатида қайд этилади. Ҳар бир омилнинг ишончлилиги ўша тизим бўйича баҳоланиши мумкин: “паст”, “ўртача” ёки “юқори”. Ҳар бир йўналиш ҳам назорат муҳитининг йўналишига кирувчи омилларнинг қанақа баҳолари устунлик қилишига қараб уч балли тизим бўйича баҳоланади. Хусусан, агар “Хўжалик субъектини бошқариш услуби ва асосий тамойиллари” назорат муҳитининг йўналиши бўйича баҳолашнинг 10 та омилидан олтитасининг ишончлилиги “ўртача”, биттаси “юқори” ва учтаси “паст” деб баҳоланса, у ҳолда умуман йўналишнинг ишончлилиги “ўртача” деб баҳоланади. Назорат муҳитининг якуний баҳоси ҳам йўналишларнинг қанақа баҳоси устунлик қилиши асосида “паст”, “ўртача” ёки “юқори” деб баҳоланади. Хусусан, агар назорат муҳитининг еттита жиҳатидан тўрттасининг ишончлилиги “ўртача”, иккитаси “паст” ва биттаси “юқори” деб баҳоланса, умуман назорат муҳитининг ишончлилиги “ўртача” деб баҳоланади. Халқаро аудит стандарти талабларига биноан “назорат муҳитининг алоҳида жиҳатини ташкил этувчи ҳар бир омил баҳоланади. Агар аудитор қайсидир омилнинг таъсирини бир хилда баҳолай олмаса, у ҳолда иккита бир-бирига яқин баҳони танлаши мумкин, масалан: “ўртача” ва “паст”. Бунда алоҳида йўналиш бўйича назорат муҳити ишончлилигининг умумий баҳоси ва назорат муҳити ишончлилигининг якуний баҳоси бир хил бўлиши керак, яъни бир-бирига яқин баҳолар танланишига йўл қўйилмайди” [8]. В.В. Скобара [5] ишларида фақат иккита даражадан фойдаланиш таклиф этилади, бу эса стандарт талабларига зид келади. Бундан ташқари, ушбу ишда ички назорат тизимининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш учун жадвални тўлдириш жараёнида олинган маълумотларга ишлов бериш тартиби баён этилмаган. Бироқ, хўжалик юритувчи субъектни текшириш натижаларига ишлов бериш тартиби юқоридаги муаллифлар томонидан таклиф этилган ички назорат тизими ҳолатини баҳолаш услубиятининг энг муҳим элементи ҳисобланади; ижобий баҳоларни кўриб чиқишда иштирок этувчи омилларнинг умумий сонига фоизли нисбати ички назорат тизимининг ишончлилигини қуйидаги шкала бўйича баҳолаш учун база ҳисобланади: ижобий жавобларнинг 60 фоиздан кўпи – юқори; 40 фоиздан 60 фоизгачаси – ўрта; 40 фоиздан ками – паст баҳо. Ички назорат тизимининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш босқичида ички назорат тизимининг қуйидаги омилларини таҳлил қилиш таклиф этилади: “ташкилий тузилмаси; мажбуриятлар, ваколатлар ва жавобгарликни тақсимлаш тизими; кадрлар сиёсати; ички назорат хизмати томонидан ўтказиладиган тадбирлар; ички назорат тизимининг мол-мулк, пул маблағларининг бутлигини таъминлашга йўналтирилган алоҳида воситалари; ҳисоб регистрлари; ҳисоб сиёсати; шартнома мажбуриятлари; назорат муҳитининг ҳам, бухгалтерия ҳисоби тизимининг ҳам элементларини ўз ичига олувчи, лекин тизимнинг учинчи элементи - ички назорат воситаларини ғоят чекланган тарзда ўз ичига олувчи маълумотларга компьютерда ишлов бериш тизимида назорат воситалари” [9]. Ушбу услубиятни қўллашнинг соддалиги, шунингдек ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигининг нафақат сифат, балки миқдорий баҳоларининг ҳам мавжудлиги билан ажралиб туради. Бироқ муаллифлар ички назорат тизими алоҳида элементларининг аҳамиятини, уларнинг устуворлигини ҳисобга олишмайди, бу ҳол умуман ички назорат тизимини ва хусусан назорат муҳитини баҳолашнинг услубий масалаларини ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлигидан далолат бериб турибди. Ю.А. Данилевский [10] “Ички назорат тизимининг ишончлилигини баҳолаш тестида” ички назорат тизими қисмлари ва элементларининг рўйхатини келтириш ҳамда уларнинг ишончлилигини акс эттирувчи ушбу элементларнинг сифат хусусиятларини қайд этишни тавсия этади (1-жадвал). Download 64.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling