|
Тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда барча туман (шаҳар)ларда “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида ёшларни қайтадан хатловдан ўтказиб, муаммоли ёшларни аниқлаш;
ҳар бир туман (шаҳар)да аниқланган муаммолардан келиб чиқиб,
2022-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш;
ёшлар етакчилари томонидан “Ёшлар баланси” электрон платформасида ёшлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин;
сектор раҳбарлари билан биргаликда “Ёшлар дафтари” электрон платформаси орқали келиб тушган онлайн мурожаатлар билан тизимли равишда шуғулланиш ҳамда асоссиз рад этиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўрсин;
уч кун муддатда “Ёшлар дафтари” электрон платформаси орқали келиб тушган ва ижроси таъминланмаган 121 та онлайн мурожаатларни кўриб чиқиб, тегишли тартибда жавоб қайтарилишини таъминласин;
маҳалла, туман (шаҳар)лар “Ёшлар дастурлари”да белгиланган вазифалар бажарилишини мониторинг қилиб чиқсин, ижроси кечикаётган топшириқларни сифатли бажарилишини таъминласин ҳамда ҳар ҳафта якунида “Ёшлар дастурлари” ижроси юзасидан вилоят штабига ҳисобот киритиб борсин.
|
|
Вилоят ҳокимлиги (Қосимов),
сектор раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари (лавозимига кўра), Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари (лавозимига кўра)
|
Сектор рахбарлари бошчилигида тизимли ишлар ташкилланиб бугунги кунда ушбу тизимга Фарғона вилоятида “Ёшлар дафтари”га кириш учун 34 604 нафар (фуқаро томонидан 25 871 та колл-маркази орқали 1501 та, маҳалла етакчилари томонидан 7 232 нафар) онлайн мурожаатлар келиб тушган ва 26 621 нафар ёшларнинг аризалари ёшлар етакчиларининг тавсияномаларига асосан тасдиқланган, 7 916 нафар ёшларнинг аризаси рад этилган ҳамда 67 нафар ёшларнинг аризаси ёшлар етакчилари томонидан ўрганиш жараёнида.
|