Нбдз руз — Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Одоб-ахлоқ қоидалари Чорток тумани
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чортоқ тумани ҳокимлигининг Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
- 2-боб. Комиссиянинг ваколатлари
- 3-боб. Комиссия ишини ташкил этиш
- 4-боб. Ходимнинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби
- ЧОРТОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ХОДИМЛАРИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ НАМУНАВИЙ ҚОИДАЛАРИ I. Умумий қоидалар
- II. Ҳокимлик ходимларининг хизматдаги хулқ-атворининг асосий принциплари ва қоидалари
- III. Манфаатлар тўқнашуви
- IV. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
7.
|
К.Қаюмов |
Туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси, комиссия котиби |
Туман ҳокимининг
2017 йил “ ” даги
-сон қарорига
2-илова
Чортоқ тумани ҳокимлигининг Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Чортоқ тумани ҳокимлигининг Одоб-аҳлоқ комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари (бундан буён матнда ходим деб юритилади) томонидан ҳокимлик ходимлари Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади.
2. Комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори, ушбу қарор асосида қабул қилинган вилоят ҳокимининг 2016 йил 12 мартдаги 106-сон қарори, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Комиссия Чортоқ тумани ҳокимлигининг (бундан буён матнда Ҳокимлик деб юритилади) ваколатлари муддатига ҳокимликнинг қарори билан ходимлар орасидан Комиссия раиси ва аъзоларини қўшганда етти кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади.
Комиссия таркибига ҳокимлик раҳбарияти ва ходимларидан давлат ва жамият бошқаруви фаолиятида салмоқли тажрибага эга, ҳокимлик тизимида обрў-эътиборга сазовор бўлган ходимлар киритилади.
4. Комиссиянинг сон ва шахсий таркиби туман ҳокимлигининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
5. Комиссия ҳокимлик раҳбариятининг келишуви билан муддатидан илгари ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин.
2-боб. Комиссиянинг ваколатлари
6. Комиссия ўз ваколатлари доирасида:
“Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари” лойиҳасини ишлаб чиқади ва туман ҳокимига тасдиқлаши учун киритади;
Комиссия фаолиятига доир масалалар юзасидан ҳокимлик қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек умумий қабул қилинган
одоб-ахлоқ нормаларига риоя этилиши масалаларини кўриб чиқади;
ходимлар ўртасида қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган комплекс
чора-тадбирларни амалга оширади;
ҳокимлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан хулосалар тайёрлайди;
ходимлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ рахбари ва бўлим бошлиқларининг ходим томонидан умумий қабул қилинган аҳлоқ нормаларини, ҳокимлик ходими одоб-аҳлоқ қоидаларини бузадиган, ходим обрўсини тўкадиган ва ҳокимлик нуфузига путур етказадиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг айрим ходимларнинг хатти-ҳаракатларига доир мурожаатларини кўриб чиқади;
ходимнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз ваколатларини амалга ошириши чоғида давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан ҳокимлик ходимларининг ҳуқуқлари бузилишлари ҳақидаги аризаларини кўриб чиқади;
ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда ходим фаолиятининг бошқа кафолатларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга оширади;
ҳокимлик ходими одоб-аҳлоқ қоидаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ҳокимлик раҳбарияти ёки юқори турувчи мансабдор шахсларнинг топшириғига биноан ходимлар томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиб чиқиб, унинг натижалари ҳақида туман ҳокимига ёки унинг биринчи ўринбосарини хабардор қилади;
одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаган ходимнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги материалларни раҳбарият кўриб чиқиши учун тайёрлайди;
ҳокимлик аппарати, соҳалар бўйича ўринбосарларнинг комплекс йиғилишларида, шунингдек бошқа ташкилий мажлисларда ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Комиссия хулосасини тақдим этади;
ўзининг кўриб чиқиши учун киритилган масалаларни ҳал этиш учун Комиссия мажлисларига мутахассисларни таклиф этади;
ходим томонидан одоб-аҳлоқ қоидалари бузилган тақдирда, ходим хусусидаги зарур ахборотни сўраб олади.
Комиссия ҳокимлик қарорларига, раҳбарият топшириқларига, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Комиссия ҳокимликдаги соҳалар бўйича ўринбосарлар, гуруҳлар, ҳокимлик таркибий бўлинмалари, бошқа органлар, мансабдор шахслар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади.
8. Комиссия масалаларни туман ҳокимининг ёки уни биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади.
3-боб. Комиссия ишини ташкил этиш
9. Комиссия мажлислари заруриятга қараб ўтказилади.
Комиссия мажлислари очиқ тарзда ўтказилади. Зарур ҳолларда Комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
10. Комиссия мажлисини Комиссия раиси, у йўқлигида эса, унинг топшириғига биноан Комиссия аъзоларидан бири олиб боради. Комиссия мажлисида баённома юритилади, уни раислик қилувчи имзолайди.
11. Комиссия мажлислари, агар уларда Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатлидир.
12. Комиссиянинг келгуси мажлиси тўғрисида унинг раиси Комиссия аъзоларига ёзма равишда, қоида тариқасида, камида икки кун олдин хабар қилади, шунингдек мажлиснинг бошқа иштирокчиларини олдиндан хабардор этади.
13. Комиссия кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорларни Комиссиянинг кўпчилик овози билан қабул қилади. Комиссия қарорини унинг мажлисида раислик қилувчи имзолайди.
14. Комиссия раиси:
Комиссия ишини ташкил этади;
Комиссия мажлисларини чақиради ва ўтказади;
Комиссия аъзоларига топшириқлар беради;
ҳокимлик аппарати, унинг таркибий бўлинмалари, бошқа органлар, мансабдор шахслар ва жамоатчилик билан муносабатларда Комиссия номидан иш кўради;
ҳар йили туман ҳокимига Комиссия фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
15. Комиссия аъзоси Комиссия мажлисида ҳозир бўлиши ва ўзига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.
Комиссия аъзоси Комиссия мажлисида ҳозир бўлиш имкони бўлмаганда Комиссия раисини олдиндан хабардор этиши шарт.
16. Комиссия аъзоси:
Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча масалалар бўйича овоз беришга;
Комиссиянинг кўриб чиқиши учун масалалар ва таклифлар киритишга;
қарорлар тайёрланишида, муҳокамасида, қабул қилинишида, шунингдек уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ҳамда бажарилишини назорат қилишда иштирок этишга;
кўриб чиқилаётган масалага доир ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа зарур ахборот билан танишиб чиқишга;
Комиссия қарорига рози бўлмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини баён этишга ҳақли.
Комиссия аъзоси ушбу Низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Ходимнинг одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши билан боғлиқ масалаларни
кўриб чиқиш тартиби
17. Комиссия ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишлари билан боғлиқ масалаларни:
туман ҳокими ёки уни биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан;
ҳокимлик ходимларининг, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига биноан;
ўз ташаббуси билан кўриб чиқади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади.
18. Ходим ўзининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига дахл қиладиган асоссиз ариза тақдим этилган тақдирда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни ҳимоя қилишга ҳақли.
19. Комиссия мажлисига, ҳақиқий ҳолатларни аниқлаш ва холисона қарор қабул қилиш мақсадида, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилаётган ходим, зарур бўлган ҳолларда эса, аризачилар ва бошқа шахслар таклиф этилади. Комиссия мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли равишда хабардор этилган шахсларнинг келмаслиги аризани ёки шикоятни, ҳоким топшириғини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
20. Комиссия мажлисида:
кун тартибидаги масала ўқиб эшиттирилади;
ҳокимнинг, уни биринчи ўринбосарининг топшириғи ёки ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаат ўқиб эшиттирилади;
ходим одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги тўғрисида ўзига нисбатан шикоят ёки ариза тушган ходим, зарур бўлган ҳолларда эса, аризачи эшитилади.
21. Ходим Комиссияга ўз ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматининг ҳимояси учун материаллар ҳамда бошқа ахборотни тақдим этишга ҳақли.
22. Ариза материаллари, ҳоким ёки уни биринчи ўринбосарининг топшириғи билан танишиб чиқиш якунлари бўйича Комиссия ходимнинг ҳаракатларида ходим одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши фактининг мавжудлигини, ходимга нисбатан аниқ таъсир кўрсатиш чораларини кўрсатган ҳолда ёхуд унинг ҳаракатларида ходим одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши фактининг мавжуд эмаслигини белгилайди.
23. Ходим одоб-ахлоқ қоидаларининг ходим томонидан бузилганлиги факти аниқланган тақдирда, Комиссия:
ходимга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги таъсир кўрсатиш чорасини қўллаш тўғрисида;
ҳокимликка ходимнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклиф киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
24. Ходимнинг ҳаракатларида одоб-ахлоқ қоидалари бузилиши фактининг мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, мурожаат кўриб чиқилмайди.
25. Комиссия қабул қилинган қарор ҳақида аризачига, ўзига нисбатан масала кўриб чиқилган ходимга ва ҳоким ёки унинг биринчи ўринбосарига ёзма равишда маълум қилади.
26. Комиссия қарори устидан туман ҳокимига шикоят қилиш мумкин. Ҳоким Комиссия қарорини бекор қилишга ва ўз ваколати доирасида бошқа қарор қабул қилишга ҳақли.
27. Ходим томонидан ҳокимликнинг мажлиси жараёнида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўйилган тақдирда ҳокимлик мажлисида раислик қилувчи амалдаги Регламентга мувофиқ чоралар кўради, шунингдек Комиссияга ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилганлиги масаласини кўриб чиқишни таклиф этишга ҳақли.
28. Мурожаат унинг ташаббускори томонидан Комиссия қарори қабул қилингунига қадар қайтариб олиниши мумкин.
29. Тарафларнинг ярашуви, шунингдек ходим ўз хоҳиши билан ошкора узр сўраган ҳолларида, ўзига нисбатан таъсир чоралари қўлланилишидан озод этилиши мумкин.
Туман ҳокимининг
2017 йил “ ” даги
-сон қарорига
3-илова
ЧОРТОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ХОДИМЛАРИНИНГ
ОДОБ-АХЛОҚ НАМУНАВИЙ ҚОИДАЛАРИ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу туман ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, вилоят ҳокимлиги ходимларининг (кейинги ўринларда давлат хизматчилари деб аталади) касбий
одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.
2. Одоб-ахлоқи қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, давлат хизматчиларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
3. Чортоқ тумани ҳокимлигига (кейинги ўринларда ҳокимлик деб аталади) ишга кираётган шахслар Одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо қўйдирган ҳолда таништириладилар.
4. Ҳокимлик ходимлари қонун ҳужжатлари ва Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.
Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳокимлик ходимининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.
II. Ҳокимлик ходимларининг хизматдаги хулқ-атворининг асосий принциплари
ва қоидалари
5. Ҳокимлик ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширишлари керак:
қонунийлик;
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;
давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;
адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.
6. Давлат хизматчилари қуйидагиларга мажбур:
хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этиш;
ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;
юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида ва сифатли бажариш;
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларида белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;
ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларга барҳам бериш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва идоравий ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;
ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига барҳам бериш;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;
ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик;
хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш учун фойдаланмаслик;
давлат органида хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш.
7. Сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик, шунингдек шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар давлат хизматчиларининг қонун ҳужжатлари талабларини ва
Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди.
8. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳокимлик ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланади.
9. Ҳокимлик ходимлари коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиши шарт.
Ҳокимлик ходимлари ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини уларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида бирор-бир шахсларнинг қилган мурожаатларининг барча ҳолатлари тўғрисида, шунингдек бошқа давлат хизматчилари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлган ҳар қандай ҳолатлари ҳақида хабардор қилиши шарт.
Ҳокимлик раҳбарлари шахслар қонунчиликнинг бузилиши фактлари тўғрисида мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикр ва мурожаатдаги танқиди учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун ишдан бўшатилишига ёки бошқача шаклда таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини таъминлаши керак.
10. Ҳокимлик ходимлари касбий фаолияти давомида ўзларига маълум бўлган ахборотнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўришлари шарт, уларнинг ошкор этилганлиги учун улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
11. Раҳбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, давлат органида ёхуд унинг таркибий ёки ҳудудий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.
Раҳбар кадрларни қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. У гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиши лозим.
Раҳбар:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши;
коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриши;
ходимларни самарали бошқариши, ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши шарт. Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг
хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.
12. Ҳокимлик ходимлари ўзларининг хизматдаги хулқ-атвори билан жамоада бошқа давлат хизматчилари билан ўзаро ишчанлик ва амалий ҳамкорлик қарор топишига даъват этилган.
Ҳокимлик ходимлари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт. Ҳокимлик ходимлари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.
Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда ҳокимлик ходимларининг ташқи кўриниши фуқароларнинг давлат органига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлилиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак.
13. Ҳокимлик ходимлари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.
III. Манфаатлар тўқнашуви
14. Ҳокимлик ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак.
Манфаатлар тўқнашуви ҳокимлик ходимларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда пайдо бўлади.
Ҳокимлик ходимларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига олади.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ҳокимлик ходимлари ўз раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак.
Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олган раҳбар уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
15. Ҳокимлик ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.
Ҳокимлик ходимлари ўзларининг ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги, шунингдек лавозимни эгалламаслиги керак.
Ҳокимлик ходими ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиши мумкин эмас.
Ҳокимлик ходимлари ўз раҳбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши шарт.
16. Ҳокимлик ходими хизматчиси лавозимга тайинланаётганда ва хизмат вазифаларини бажараётганда ўзининг хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигининг мавжудлиги ёки мавжуд бўлиши имконияти тўғрисида маълум қилиши шарт.
IV. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
17. Ҳокимлик ходими томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
18. Ҳокимлик ходими томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши аттестациялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.
19. Ушбу Одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилишлари махсус таркибий бўлинма ёки Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Одоб-ахлоқ комиссияси, махсус таркибий бўлинма мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳокимлик ходимларидан камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Одоб-ахлоқ комиссиясининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари давлат органи томонидан тасдиқланган Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги Низомда белгиланади.
Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳолатларини махсус таркибий бўлинма ёки
Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқача тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. Айни вақтда ҳокимлик раҳбарининг кўриб чиқишига қоидалар бузилишини содир этган ҳокимлик ходимини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритилади. Йўл қўйилган қоида бузилишининг характерини ҳисобга олган ҳолда, Одоб-ахлоқ комиссияси ҳокимлик ходимига нисбатан Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш билан чекланиши мумкин.
Ҳокимлик ходимлари ўзлари йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек давлат органининг қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Download 406.67 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling