Нбдз руз — Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.62 Mb.
|
121-сон 27.04.2011 й (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш.2011 йил 27 апрель, 121-сон
- Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплашга ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида
- I. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: Олдинги таҳрирга қаранг. ваколатли орган
- Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари
- II. Қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш ва тақсимлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ТЕРМА ЖАМОАЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ЗАХИРАСИНИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА ТАЙЁРЛАШНИ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИ МОДДИЙ ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 172-модда; 2012 й., 31-сон, 356-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида» 2009 йил 5 январдаги ПҚ-1029-сон қарорини бажариш юзасидан, спортчиларни республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишга сифатли тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази уч йилда бир маротаба «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт ўйинлари дастурларига киритилган асосий спорт турларини ҳар бир таълим муассасасида белгиласин ва тасдиқласин. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш.2011 йил 27 апрель, 121-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига 1-ИЛОВА Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплашга ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда республика, халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун сифатли тайёрлаш мақсадида терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш ва тақсимлаш тартибини белгилайди. I. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: Олдинги таҳрирга қаранг. ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси; (1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлаш ва уларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхатини белгиловчи ҳужжат; спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади; спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс; тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс; Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари (кейинги ўринларда терма жамоалар деб аталади) — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари; (1-банднинг учинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Терма жамоалар мамлакатнинг кучли спортчиларини бирлаштирувчи (катта ёшдагилардан) миллий, шу жумладан уларнинг энг тайёр захирасидан иборат (ёшлар, ўспиринлар), ўсмирлар ва болалар (тегишли ёшлардаги) терма жамоаларига бўлинади. Терма жамоалар асосий ва захира таркибдан иборат бўлади, улар ваколатли орган томонидан тасдиқланади; йиғма жамоаларнинг тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича йиғма жамоаларнинг бош (катта) тренерлари ва тренерлари, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва шу кабилар) ҳузурида ёки улар бўлмаган тақдирда – спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари ҳузурида ташкил этиладиган терма жамоаларнинг бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, йиғма жамоаларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа; энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларни тиклаш учун маблағлар (кейинги ўринларда қоплаш деб аталади) — узлуксиз ўқув-тренировка машғулотлари, календарь режага мувофиқ, ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ўтказиладиган халқаро (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари (кубоклари) ва республика мусобақалари даврида терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мўлжалланган молиявий маблағлар; қоплаш лимити — бир ой учун ҳисобланадиган ва қоплаш учун ҳар кунги сарфлардан иборат бўладиган, кўриб чиқилаётган ойдаги кунлар (якшанбадан ташқари) сонига кўпайтирилган молиявий маблағлар ҳажми. 2. Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашишга тайёрланишда терма жамоалар ва уларнинг захираси жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, терма жамоаларнинг энергия сарфларини тўлдириш ва жисмоний ресурсларини тиклаш қоплаш маблағлари тўлашнинг асосий мақсадлари ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Қоплаш маблағини тўлаш спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари орқали, ваколатли орган томонидан амалга оширилади. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 4. Қоплаш маблағи билан Ўзбекистон терма жамоалари ва уларнинг захираси таркибидаги юқори спорт натижаларига эришган спортчилар ва тренерлар таъминланадилар. Спортчилар ва тренерларни қоплаш маблағи билан таъминланувчилар жумласига киритиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Қоплашга ажратилган мақсадли пул (молиявий) маблағларини холисона ва оқилона тақсимлаш мақсадида ваколатли орган ҳузурида спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) ва республика олий спорт маҳорати мактаблари томонидан Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига қоплаш лимитлари сонини ажратиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) тузилади. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 6. Комиссия раиси ва аъзолари ваколатли органнинг қарори билан 1 йил муддатга тайинланадилар. Комиссия 11 нафар аъзодан иборат бўлади, унинг таркибига ваколатли органнинг тегишли бошқармалари бошлиқлари, республика федерациялари (уюшмалари)нинг ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг раҳбарлари ёки вакиллари киритилиши мумкин. (6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 7. Комиссия раиси ва аъзолари ўз хоҳишига кўра ёки зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда аниқланган қоидабузилишлари учун комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин. 8. Комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг 2/3 қисми қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори унинг учун мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз беришган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал этувчи ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Комиссия мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда раис томонидан чақирилади. (9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 10. Комиссия қарори протоколлаштирилиши ва комиссия аъзолари томонидан имзоланиши ва ваколатли органга тақдим этилиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Комиссия спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари)нинг ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг буюртмаларидан келиб чиққан ҳолда терма жамоалар ва уларнинг захираси бўйича қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини ҳар чоракда тақсимлайди. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 12. Комиссия терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг эришган натижалари асосида қоплаш лимитлари сонини қайта кўриб чиқиш ва қайта тақсимлаш ҳуқуқига эга. II. Қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш ва тақсимлаш Олдинги таҳрирга қаранг. 13. Қоплашнинг ҳар кунлик нормаси миқдори терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари учун терма жамоалар спортчилари учун ўртача суткалик овқатланиш нормаларининг шаклланаётган қиймати ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади. (13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда) Бунда қоплаш пули терма жамоалар ва улар захирасининг ўқиш жойида бюджет маблағлари ҳисобига ҳар кунлик овқатланиш билан таъминланадиган спортчиларига тўланмайди. 14. Терма жамоанинг спортчиси ва тренери ваколатли орган маблағлари ҳисобига ўқув-тренировка йиғинларида қатнашадиган вақтда қоплаш пулини тўлаш тўхтатиб турилади ва тўланмайди. Қоплашнинг тўланмаган суммаси ваколатли органнинг ҳисоб рақамига қайтарилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Қайтарилган сумма Комиссиянинг қарори бўйича терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига қоплашнинг кундалик нормалари тўлови учун қайта тақсимланади. (14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда) 15. Спортчилар ва тренерларга қоплаш учун ажратиладиган мақсадли пул (молиявий) маблағлари миқдори қуйидагича белгиланади:
Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling