Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси
Download 0.98 Mb.
|
fuqarolik-protsessual-kodeksi
331-БОБ. ҒАЙРИИХТИЁРИЙ ТАРТИБДА ПСИХИАТРИЯ СТАЦИОНАРИГА ЁТҚИЗИШ
2971-модда. Ариза бериш Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза судга шахс ётган психиатрия муассасаси томонидан берилади. Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш учун қонунда назарда тутилган асослар кўрсатилган аризага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилинади. Ариза психиатрия муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан кўриб чиқилади. Суд аризани қабул қилиш билан бир пайтда аризани судда кўриб чиқиш учун зарур бўлган муддатда шахснинг психиатрия стационарида бўлиб туриши масаласини ҳал этади. 2972-модда. Аризани кўриб чиқиш Шахсни психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза суд томонидан ўн кунлик муддат ичида стационарга ётқизилаётган шахснинг қонуний вакили ва стационарга ётқизишнинг асослилиги тўғрисида хулоса берган комиссия таркибидаги шифокор психиатр, прокурор, шунингдек шахс ётган психиатрия муассасаси вакили иштирокида кўриб чиқилади. Суд мажлисига муассаса вакилининг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги аризани кўриб чиқишга монелик қилмайди, бироқ суд унинг келишини шарт деб топиши мумкин. 2973-модда. Суднинг ҳал қилув қарори Суднинг аризани қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори тегишинча шахсни психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш ёки унинг стационарда ётиши муддатини узайтириш учун асос ҳисобланади. (кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ 331-боб билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда) 33 Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling