ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқиш]
III БЎЛИМ. СУД ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ БЕРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА КЎРИШ
36-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
310-модда. Суднинг қарори қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш ҳақида мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суднинг қарори қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш ҳақидаги шикоят (ариза) билан қонунда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
(310-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Прокурор муайян ишда иштирок этган-этмаганлигидан қатъи назар, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан ўз ваколати доирасида протест келтиради.
Ўзи чиқарган ҳал қилув қарори (ажрими), қарори бекор қилинишидан рози бўлмаган судья назорат тартибида протест билдириш ҳақида тақдимнома киритишга ҳақли.
311-модда. Суднинг қарори қонуний, асосли ва адолатли эканлиги юзасидан текширув қўзғатиш
Суднинг қарори қонуний, асосли ва адолатли эканлиги юзасидан текширув:
1) қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти ёки апелляция протести бўйича;
2) биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ажрими устидан берилган хусусий шикоят ёки хусусий протест бўйича;
3) қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикояти ёки кассация протести бўйича;
4) биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ажрими устидан берилган хусусий шикоят ёки хусусий протест бўйича;
5) қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим, қарор устидан назорат тартибида протест келтириш ҳақида берилган ариза бўйича;
6) қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида берилган ариза бўйича қўзғатилади.
(311-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |