Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Қонун ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлолмайдиган даражада бузилганлигини кўрсатиш


Download 0.98 Mb.
bet28/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

316-модда. Қонун ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлолмайдиган даражада бузилганлигини кўрсатиш
Апелляция, кассация, назорат инстанциялари ишни кўрган суд томонидан йўл қўйилган қонунни бузиш ҳоллари ҳал қилув қарорини бекор қилиш, ўзгартиришга ёхуд янги ҳал қилув қарори чиқаришга асос бўлмайди деб топсалар, бу ҳақда ажримда, қарорда ёки махсус қабул қилинадиган хусусий ажримда кўрсатишлари лозим.
(316-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
317-модда. Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг ажрим ёки қарорда баён қилинган кўрсатмалари мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Ишни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўраётган суд ишни янгидан кўриш учун юборар экан, у ёки бу далилларнинг ишончли ёки ишончсизлиги тўғрисидаги, бир далилнинг бошқасидан устунлиги тўғрисидаги, шунингдек иш янгидан кўрилганида қандай қарор чиқариш мумкинлиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан белгилаб қўйишга ҳақли эмас.
(317-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
318-модда. Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари ажримининг (қарорининг) қонуний кучи
Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг ажрими (қарори) чиқарилиши биланоқ дарҳол қонуний кучга киради.
(318-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
319-модда. Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суднинг ажрим ва қарорларидан нусхалар юбориш
Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра уларга ажрим ва қарорларнинг нусхаси берилади.
Апелляция, кассация инстанциясининг суд мажлисига келмаган ва ишни назорат инстанциясида кўришда қатнашмаган тарафлар ва бошқа шахсларга ажрим ва қарорларнинг нусхаси улар чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборилади.
(319-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling