Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Апелляция шикояти бериш (протести келтириш) тартиби


Download 0.98 Mb.
bet30/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

322-модда. Апелляция шикояти бериш (протести келтириш) тартиби
Апелляция шикоятлари ва протестлари апелляция инстанцияси номига ёзилади, лекин ҳал қилув қарори чиқарган судга берилади.
Вакил томонидан берилган апелляция шикоятига ишончнома ёки вакил ҳуқуқларини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.
Апелляция шикояти ёки протести судга ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан берилади.
Зарур ҳолларда судья, апелляция шикояти берган шахс ёки апелляция протести келтирган прокурор зиммасига апелляция шикояти ёки протестига илова қилинган ёзма ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам ишда иштирок этувчи шахслар сонига мутаносиб миқдорда топшириш мажбуриятини юклаши мумкин.
(322-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
323-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни
(323-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Апелляция шикояти ёки протестида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
(323-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
1) шикоят берилаётган ёки протест келтирилаётган суднинг номи;
2) шикоят ёки протест келтираётган шахснинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми);
3) шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳал қилув қарори ва уни чиқарган суд;
4) ҳал қилув қарорининг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;
5) шикоят бераётган ёки протест келтираётган шахснинг илтимоси;
6) шикоят ёки протестга илова қилинган ёзма материалларнинг рўйхати.
(323-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни билан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Апелляция шикоятини шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди. Апелляция протести ушбу ишда иштирок этганлигидан қатъий назар прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан келтирилади ва имзоланади.
(323-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling