Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Иш апелляция тартибида кўрилганидан кейин тушган апелляция шикоятини (протестини) кўриш тартиби


Download 0.98 Mb.
bet38/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

345-модда. Иш апелляция тартибида кўрилганидан кейин тушган апелляция шикоятини (протестини) кўриш тартиби
Белгиланган муддатда ёки ўтказиб юборилган муддат тиклангандан кейин берилган апелляция шикояти ёки келтирилган апелляция протести апелляция инстанциясига иш бошқа шикоятлар ёки протест бўйича кўриб чиқилганидан кейин келиб тушса, суд уларни қабул қилиши ва кўриши шарт.
Апелляция инстанцияси бундай шикоят ёки протестни кўриб, шикоят ёки протест бўйича чиқариладиган ажрим муқаддам чиқарилган ажримнинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келиши лозим, деган хулосага келса, у ажрим чиқариб, ишни тавсиянома билан суд раисига юборади. Суд раиси бир ёки ҳар иккала ажрим устидан назорат тартибида протест келтириш масаласини ҳал қилади.
(345-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
(38-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
346-модда. Биринчи инстанция судининг ажримлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест келтириш ҳуқуқи
(346-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Биринчи инстанция судининг ажримлари устидан суд томонидан ажрим топширилган кундан эътиборан ўн кун ичида тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар апелляция инстанцияси судига қуйидаги ҳолларда суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин:
1) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда;
2) суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳолларда.
(346-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Биpинчи инстанция судининг бошқа ажpимлаpи устидан хусусий шикоят беpилмайди ва пpотест келтиpилмайди, бироқ, бундай ажpимлаpга қаpши эътиpозлаp апелляция шикояти ёки пpотестига киpитилиши мумкин.
(346-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling