Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Ишни апелляция инстанциясида кўриш муддатлари


Download 0.98 Mb.
bet34/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

331-модда. Ишни апелляция инстанциясида кўриш муддатлари
(331-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриши лозим. Иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суднинг раиси бу муддатни кўпи билан яна ўн кунга узайтириши мумкин.
(331-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан яна бир ойга кечиктириши мумкин.
(331-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ишни апелляция инстанциясида кўриш муддати кечиктирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахсларга иш кўриладиган кун олдиндан хабар қилиб қўйилиши лозим.
(331-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
332-модда. Апелляция инстанцияси судининг ишни кўриш доираси
Суд ишни апелляция тартибида кўраётганда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қай даражада қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ текшириб чиқиши шарт.
(332-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling