Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш


Download 0.98 Mb.
bet37/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

341-модда. Апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш
Апелляция инстанцияси суди иш бўйича иш юритишни ушбу Кодекснинг 7-бобида назарда тутилган тартибда тўхтатади.
(341-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
342-модда. Ажрим чиқариш
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикри тинглаб бўлинганидан кейин апелляция инстанцияси суди ажрим чиқариш учун маслаҳатхонага чиқади.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими иш кўрилганидан кейин дарҳол чиқарилади.
Алоҳида ҳолларда асослантирилган ажрим тайёрлаш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкин, лекин ажримнинг хулоса қисмини суд ишни апелляция тартибида муҳокама қилиш тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак.
Судьяларнинг маслаҳатлашуви, ажрим чиқариш ва уни эълон қилиш ушбу Кодекснинг 14-моддасида белгиланган тартибда ўтказилади.
(342-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
343-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан шикоят берилганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
Суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан:
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасликка;
2) ишни янгидан кўриш учун юбормасдан ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёхуд бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга;
3) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга;
4) ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ушбу Кодекснинг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
(343-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
(344-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling