347-модда. Хусусий шикоятлар беpиш ва пpотестлар келтиpиш ҳамда улаpни кўpиш таpтиби
Хусусий шикоятлар ва пpотестлар ушбу Кодекснинг 37-бобида белгиланган таpтибда беpилади ва кўpилади.
348-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят берилганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоят ёки хусусий протестни кўриб чиқиб:
1) ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасликка;
2) ажримни бекор қилишга ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;
3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга ҳақли.
(348-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
38-БОБ. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ ВА АЖРИМЛАРИ УСТИДАН КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ БЕРИШ (ПРОТЕСТИ КЕЛТИРИШ)
3481-модда. Кассация шикояти бериш (протести келтириш) ҳуқуқи ва муддати
Қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарорлари устидан суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан бир йил ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар кассация тартибида шикоят бериши ва прокурор протест келтириши мумкин.
(3481-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
3482-модда. Кассация шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар
Қуйидагилар:
1) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари — тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари устидан, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини);
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди — округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини);
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини);
4) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати — Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъатининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |