Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси
Download 0.98 Mb.
|
fuqarolik-protsessual-kodeksi
34810-модда. Кассация шикоятини (протестини) тўлдириш, ўзгартириш, шикоятдан воз кечиш ва протестни қайтариб олиш
Кассация шикояти берган шахс уни тўлдириш, ўзгартириш ёки ундан воз кечишга ҳақли. Кассация протести келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор суд мажлиси бошлангунига қадар протестни тўлдириш, ўзгартириш ёки қайтариб олишга ҳақли. Агар ҳал қилув қарори устидан бошқа шахслар шикоят бермаган бўлса, шикоятдан воз кечиш қабул қилинганлиги тўғрисида ва протест қайтариб олинган тақдирда, кассация инстанцияси суди ажрим чиқариб, кассация тартибида иш юритишни тугатади. 34811-модда. Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими Кассация шикояти берилган ёки протест келтирилгандан кейин даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими тузиши ёзма шаклда баён этилиб, кассация инстанцияси судига топширилиши лозим. Агар ишни кўриш вақтида даъвогар арз қилган талабларидан воз кечса, жавобгар арз қилинган талабларни тан олса ёки тарафлар келишув битими тузсалар, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади ва баённомани тегишинча даъвогар, жавобгар ёки ҳар икки тараф имзолайди. Суд даъводан воз кечишни қабул қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга ёки тарафларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтиради. Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши қабул қилинган ёки тарафларнинг келишув битими тасдиқланган тақдирда кассация инстанцияси суди чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилади ва иш юритишни тугатади. Агар даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши ёки тарафларнинг келишув битими қонунга зид бўлса ёхуд кимнингдир ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган бўлса, суд воз кечишни рад қилади ёки тузилган келишув битимини тасдиқламайди ҳамда ишни кассация тартибида кўради. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling