Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси


Download 0.98 Mb.
bet43/56
Sana23.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1225500
TuriКодекс
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
fuqarolik-protsessual-kodeksi

34812-модда. Ишни кассация инстанциясида кўриш муддатлари
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди кассация шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суднинг раиси бу муддатни кўпи билан яна йигирма кунга узайтириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан яна бир ойга узайтириши мумкин.
Ишни кассация инстанциясида кўриш муддати узайтирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахсларга иш кўриладиган кун олдиндан хабар қилиб қўйилиши лозим.
34813-модда. Кассация инстанцияси судининг ишни кўриш доираси
Ишни кассация тартибида кўраётганида суд биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини кассация шикояти ёки протестининг важлари ҳамда улар юзасидан билдирилган эътирозлар доирасида текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
(348-13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
34814-модда. Кассация шикоятини (протестини) суд мажлисида кўриш тартиби
Кассация инстанциясининг суд мажлиси ушбу Кодекснинг 14, 333—342-моддаларида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
34815-модда. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан шикоят берилганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган кассация инстанцияси судининг ваколатлари
Суд ишни кассация тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан:
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасликка;
2) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёхуд бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга;
3) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли;
4) ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ушбу Кодекснинг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра, иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling