Жиззах вилоят суди раисининг протести буйича конунга мувофиклаштирилган жиноят ишлари
Download 174 Kb.
|
(601-800)
М А Ъ Л У М О Т Н О М А 2022 йил 14 сентябрь Ш.Рашидов тумани Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан 2022 йил 2-ярим йиллик иш режасининг 3-бўлим 1 бандига асосан туман ички ишлар бўлимида маъмурий жавобгарлик кодекс талаблари асосида қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини, судга юборилиши ва судлар томонидан маъмурий ишларни кўриб чиқилиши ўрганиб чиқилди. Туман ИИБ тизимида 14.09.2022 йил ҳолатига жами 2452 та жиноятга оид ариза ва хабарларнинг қонуний ҳал этилиши юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, шундан 42 та суриштирув ҳаракатлари тўлиқ ўтказилган маъмурий материаллари электрон ҳужжат айланиш тизимига киритилган бўлсада, мазмунан куўриб чиқиш учун судга юборилмаган ҳамда 49 та маъмурий материаллари электрон ҳужжат айланиш тизимига киритилмаган ва жиноят ишлари бўйича туман судига юбориш чоралари кўрилмаган. Туман ИИБда профилактика инспекторлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлиқ ўтказилган маъмурий материалларни қонунда белгиланган муддатида судга юборилишини таъминланмасдан келаётганлиги аниқланди. Шунингдек, 4442 та маъмурий баённомалар бўйича 1.065.825.000 сўм жарима миқдорлари белгиланиб, шундан 654.129.000 сўм жарималар ундирилган, 61.3% ни ташкил қилиб, 1232 та маъмурий баённома бўйича белгиланган 411.696.000 сўм 39.7 % миқдоридаги жарималар ундирилмасдан қолмоқда. Ўрганишда бўлинма фаолияти устидан идоравий назорат сусайтириб юборилганлиги сабабли йўл қоидасини бузганлиги бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштиришда бир қатор камчиликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланди. Жумладан, 19.01.2021 йилда Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБ РИО инспектори катта сержант Ш.Маратов томонидан «Ласетти» русумли давлат рақами бўлмаган транспорт воситаси ҳайдовчиси Усмонов Икром Раимовичга нисбатан транспорт воситасини давлат рақамсиз воситасини бошқариб келганлиги сабабли МЖтКнинг 125-моддаси 2-қисми 25-093261 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилган. Фуқаро И.Усмоновга нисбатан баённомада ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони серия рақамлари, суғурта полиси ва тоифалари каби реквизитлари тўлдирилмаган, Йўл ҳаракати қоидаларини қайси банди бузилганлиги кўрсатмаган бўлсада, бироқ Ғаллаорол туман ИИБ ЙҲХБ МА инспектори С.Отабоев томонидан 29.01.2021 йилда МЖтКнинг 125-моддаси 2-қисми қарор чиқарилиб 111500 сўм миқдорида жарима белгиланган, ушбу Download 174 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling