326-модда. Апелляция шикоятига қўшилиш
Процессда апелляция шикояти берган тараф томонида қатнашаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилишлари мумкин. Шикоятга қўшилиш ҳақида ариза берган вақтда давлат божи олинмайди.
(326-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
327-модда. Апелляция шикояти (протести) юзасидан тушунтириш бериш (эътироз билдириш)
(327-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ишда иштирок этувчи шахслар шикоят ёки протест юзасидан судга тушунтириш беришга (эътироз билдиришга) ҳақлидирлар. Бу тушунтиришни (эътирозни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилиб топширилади.
Тушунтириш (эътироз) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан судга тақдим этилади. Бу нусхаларни суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади (юборади).
(327-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
328-модда. Ишни шикоят (протест) билан бирга олгандан сўнг апелляция инстанцияси судининг ҳаракатлари
(328-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Апелляция инстанцияси суди зарур ҳолларда:
(328-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протест юзасидан тушунтириш (эътироз) беришни ёки протест келтиришни тавсия қилади. Тушунтириш (эътироз), шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари билан тақдим этилади. Бу нусхаларни суд ишда иштирок этувчи шахсларга топширади;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси ёки ўзининг ташаббуси билан далилларни талаб қилиб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |