Neft va gaz fakultteti


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Download 1.41 Mb.
bet31/47
Sana26.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1232267
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   47
Bog'liq
Neft va gaz fakultteti

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


АБУ РАЙХОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ


НЕФЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИНИ ИШГА ТУШИРИШ ВА КАСБ ТАЪЛИМИ КАФЕДРАСИ
«НЕФТЬ ВА ГАЗ ИШИДА ТИЗИМЛИ ТАХЛИЛ»
фанидан амалий машғулотлар бўйича услубий кўрсатма
5540300-«Нефть ва газ иши» бакалавриат йўналиши талабалари учун
Тошкент-2012
Тузувчилар: Б.Ш.Акрамов, Б.М.Тураев
Нефть ва газ конлари машина ва жиҳозлари. Амалий машғулотлар бўйича услубий кўрсатма. Тошкент Давлат техника университети; Тузувчилар: Акрамов Б.Ш., Тураев Б М. Тошкент 2012 27 бет.
Услубий кўрсатма 5540300-«Нефть ва газ иши» бакалавриат йўналиши талабаларининг «Нефть ва газ ишида тизимли тахлил» фанидан амалий машғулотлар бўйича шуғулланиш ва муҳандислик масалаларини ечишда ёрдам беради.
Ўрганиладиган. Берилган услубий кўрсатма кундузги ва сиртқи таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.
«Нефть ва газ конларини ишга тушириш ва касб таълими» кафедраси.

Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети Нефть ва газ факультети илмий-услубий кенгаши қарорига мувофиқ чоп этилди.







Номи

Бет







4

1

Кириш .Тизимли ёндошиш объектларни урганиш.

6

2

Нефт ва газ объектларида тизимли ёндошишга мисоллар

16

3

Нефт ва газ саноати объектларини мураккаб тизим сифатида ечиш. Бахс тарзида

36

4

Нефт ва газ конлари ишлатиш технологик лойиҳаси структураси ва унинг таҳлилида ишлаб чиқариш жараёнлари таҳлили. Музокара сифатида.

69

5

Конларни ишлатиш жараёнини моделлаштиришга мисоллар

85

6

Моделлаштириш принциплари ва ноаниқликларни бартараф қилиш усуллари

92

7

Ишлатиш системаси вариантини танлаш.

117




Адабиётлар




Кириш
Мустақил Ўзбекистан Республикасининг ташкил топганига 20-йил тўлди. Бу вақт ичида мамлакатимизда барча соҳалар бўйича иш юритиш хамда олий ўқув юртлари, техникумлар ва коллежларда ўқитиш жараёнлари давлат тилида олиб борилмоқда. Бу жараёнлар нефт ва газ соҳаларига ҳам ижобий таъсирини курсатмоқда. Натижада, сўнгги йилларда бурғилаш буйича бир қанча дарсликлар, қўлланмалар, изоҳли луғатлар ва маъруза матнлари яратилди.


Лекин замон талабига жавоб берадиган давлат тилида ёзилган «Нефт ва газишида тизимли тахлил » фани бўйича маъруза матнлари ҳали тайёрланмаган. Бу жараён эса талабаларнинг мазкур фанларини ўзлаштиришларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Маълумки, нефт ва газ конларини қидириб топиш, ўзлаштириш, тарқалиш қонуниятларини, заҳираларини, келажак истиқболларини аниқлаш қудуқ, бурғилаш ишлари билан чамбар-час боғлик,. Бундай нефт ва газ қудуқларини бурғилаш билан боғлик, муаммоларни ҳал қилиш олимлар, айниқса олий ўқув юртларида тайёрланаётган ёш мутахассислар зиммасига ҳам юк-латилади.
Шунинг учун бурғилаш бўйича назарий ва амалий жиҳатдан етук, малакали ёш мутахассис тайёрлашда уларга ёрдам берадиган замонавий дарслик ва қўлланмалар тайёрлаш хозирги кун талаби бўлиб қолмоқда.
Ушбу маърузалар матни талабаларнинг мазкур фанларни ўзлаштиришларини мукаммалаштириш мақсадида бурғилаш иш-ларига боғиқ бўлган расмлар, чизмалар, диаграммалар ва жад-валлар билан жиҳозланган.
Маърузалар матнида бурғилаш ишларининг ривожланиш тарихига, бурғилаш қудуқлари турларига, таснифларига, бургилаш жараёнларига таъсир қилувчи тоғ жинсларининг механикасига, тоғ жинсларининг емирилиш турларига, бурғиланувчанлигига, бурғилаш усулларига, системаларига, режимларига, қудуқ конст-рукниясига, қудуқ қуриш циклларига, бурғилаш жиҳозлари (ми­нора ва уларнинг турлари, ускуналар, тушириш - кўтариш асбоблари), роторли ва кудук, туби двигателлари билан бурғилаш прин-ципларига ва уларнинг агрегатлари (ротор, турбобур, электробур) га, вертлюг ва бурғилаш шлангаларига, бурғилаш насосларига, компенсаторларга, ҳайдовчи қувурлар юритмаларига, бурғилаш механизмларининг ток узатмаларига, жинс емирувчи асбоблар (долото, коронка, каллак) ва уларнинг турларига, бурғилаш қувурлари, бирикмалари, етакчи қувурларига, ўтказгич ва уларнинг турларига, қувурларнинг муфта ва қулфларига, енгил қотишмали ва оғирлаштирилган қувурларига, бурғилаш қувурларини техник жиҳозлаш, жамлаш, таъмирлашга, қия қудуқ бурғилаш турлари, усуллари, профилларига, маҳсулдор қатламларни иккиламчи очишга, геофизик ишларга қудуқларни мустаҳкамлаш, ювиш, це-ментлаш усулларига, ювиш ва тозалаш системаларига, бурғилаш эритмаси қудуқларини ювишда гидравлик ҳисоблаш усулларига, бурғилаш жараёнида учрайдиган хавф-хатарлик, асорат-ҳалокатлар турларига, уларни бартарафлаш тадбирларига, асбоб-ларига, қудуқ қуришнинг хужжатлари, техник лойихаси ва техник-иқтисодий кўрсаткичларига оид маълумотлар баён этилган.
Бу маърузалар матни олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан нефт-газ иши йўналишида таълим олаётган бака-лаврлар учун тасдиқланган дастурга асосан ёзилган.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling