Neft va gaz fakultteti
Қудуқ қуришнинг асосий техник-иқтисодий
Download 1.41 Mb.
|
Neft va gaz fakultteti
Қудуқ қуришнинг асосий техник-иқтисодий
курсаткичлари Қудуқ қуришнинг самарадорлигини баҳолашда бир неча техник-иқтисодий кœрсаткичлардан фойдаланилади. Бу ерда улардан асосийлари кœрилиб чиқилади. Қудуқ қуриш циклининг давом этган вақти tқц, минора ва унинг пойдеворларини қуриш учун тайёргарлик қилишга сарфланган вақт tт, асбоб-ускуналарни йиғишга сарфланган вақт tй, бурғилаш ишларини бажариш учун тайёргарлик қилишга сарфланган вақт tбт, қудуқларни бурғилашга ва мустаҳкамлашга t бм, уларни синашга tсин , асбоб-ускуналарни саралашга t сар(соатларда) сарфланган вақтлар. tқц tт + tй + tбт + tбм + tсин + tсар . Календар ойларида (календар ойнинг давом этган вақти 720 соатга тенг ) ифодаланган қудуқ стволи узунлигининг Lс қудуқ қуриш цикли давом этган вақтига нисбати бурғилашнинг цикл тезлиги деб аталади (мдостгоҳ-ой). Vц720tқц Календар иш вақтининг баланси деб, қудуқ бурғилашнинг иш турлари бœйича тақсимланишига айтилади. Бурғилашнинг келендар иш вақти баланси tбк 4 гуруҳ ҳаражатга бœлинади: Фойдали иш вақти tф. У механик бурғилашга сарфланган вақтни tм , тушириш кœтариш операцияси ва бурғилаш қувурлар бирикмаларини узайтиришни tтуш , қудуқларни мустаҳкамлашни tмус ва қœшимча тайёргарлик ишлар (долотони алмаштириш, қудуқ туби двигателларини текшириш ва алмаштириш, ювиш эритмаларини тайёрлаш ва оғирлаштириш, œлчаш ишлари)ни tқœш œз ичига олади; Бурғилаш ва мустаҳкамлаш жараёнида таъмирлаш ишларига сарфланадиган вақт t там; Геологик сабабларга кœра содир бœладиган асоратларни тугатишга сарфланадиган вақт tас; Фойдасиз иш вақти tфз – ташкилий техник сабабларга кœра бекор туришларни ва ҳалокатларни тугатишга сарфланадиган вақт. tбк tф tтамtасtфз Календар ойларида ифодаланган қудуқ узунлигининг бурғилаш календар вақтига нисбати коммерция тезлиги деб аталади (мдастгоҳ-ой). Vком 720 Lc tф Қудуқ узунлигининг фойдали иш вақтига нисбати бурғилашнинг техник тезлиги ҳисобланади (м дастгоҳ-ой). Ундан ташқари асосий техник-иқтисодий кœрсаткичларга қудуқ бœйича бурғилашнинг œртача механик тезлиги (мсоат) vм tc tм ва бурғилашнинг œртача рейсли тезлиги ҳисобга олинади (мсоат). Vptc(tмtмуш) Бурғилашнинг циклик тезлиги - бурғилаш ташкилотининг техник, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнларининг умумий даражаларини ҳамда бурғилаш корхоналарнинг субподряд ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ишларини (геофизик хизмат, тампонаж идораси, қурилиш бœлимлари, транспорт корхоналари) характерлайди. Бу тезлик билан йил давомида буюртмачиларга топшириладиган қудуқларнинг сонига боғлиқ. Коммерция тезлиги қудуқ бурғилашнинг ва уларни мустаҳкамлашнинг суръатини характерлайди. Булар табиий шароитларга, бурғилаш бригадасининг техник жиҳатдан жиҳозланганлигига, бурғилашнинг технологик ҳолатига, меҳнатни ташкил қилинишига, бурғилаш бригадасининг малакаси ва интизомига, бурғилаш ташкилотининг ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш даражасига ва уларнинг субподряд ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш натижаларига боғлиқ. Бурғилашнинг циклини ва коммерция тезликларини оширишнинг бирдан бир йœли фойдасиз иш вақтини камайтиришдан иборат. Техник тезлик - бурғилашда қœлланиладиган техник ва технологик жараёнларнинг такомиллашганлигига, табиий шароитларига, бурғилаш бригадаси ишчи ҳодимларининг малака ва интизомига боғлиқ. Одатда, бундай кœрсаткичлар янги техника ёки янги бурғилаш технологиясининг самарадорлигини баҳолашда фойдаланилади. Бурғилашнинг техника ва технологиясини такомиллаштиришнинг бирдан бир йœли бурғилаш операцияларининг янги усулларини œзлаштириш ва ишчи ҳодимларнинг малакасини оширишдан иборат. Бурғилашнинг коммерция тезлиги планли (режали), нормативли ва фактик (аниқ), техник тезлик эса нормативли ва фактик тушунчаларга ажратилади. Планли (режали) тезлик йил давомида эришилган фактик самарадорликга қараб бурғилаш корхонаси томонидан белгиланади. Бу тезлик ишлаб чиқариш жараёнларининг тœғри ташкил қилинишига, ишчи ходимларнинг малака ва интизомининг оширилишига, такомиллашган техника ва технологиялардан фойдаланишга ҳамда фойдасиз ишларга сарфланадиган вақтларни камайтиришга боғлиқ. Норматив коммерция тезлигини аниқлашда норма буйича сарфланган вақт ва бурғилаш жараёнида асбоб ускуналарини таъмирлашга ва қудуқларни мустаҳкамлашга сарфланган вақтлар ҳам ҳисобга олинади. Норматив техник тезлик-норма бœйича ишлаб чиқаришга сарфланган вақтларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Одатда, планли коммерция тезлиги ҳамма вақт норматив тезликга нисбатан кам, норматив тезлик эса техник тезликга нисбатан кам бœлади. Бурғилашнинг фактик тезлиги қудуқнинг ҳақиқий чуқурлигини ва бурғилашнинг ҳақиқий баланс вақтини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Фактик коммерция тезлиги ҳар доим техник тезликдан кам бœлади. Одатда, қудуқ қуришнинг асосий иқтисодий кœрсаткичлари қудуқ қуришнинг таннархи, 1 метр бурғилашнинг таннархи ва даромадлардан ташкил топган. Қудуқ қуришнинг таннархи Қудуқ қуришнинг таннархи - бу бурғилаш корхонаси томонидан қудуқ қуриш ва синашга ҳамда буюртмачига топшириш учун тайёргарлик ишларига сарфланадиган пул ҳисобидаги ҳаражатларнинг йиғиндисидир. Қудуқ қуриш ҳаражатларининг таннархи бажариладиган ишларнинг турларига қараб қуйидагича тақсимланади: бурғилаш ишчи ходимлар маоши; қудуқ қуришда сарфланадиган материллар қиймати (ёғоч материаллар, мустахкамловчи қувурлар, кимёвий реагентлар, гилли эритмалар, эҳтиёт қисмлар); транспорт сарфлари; бурғилаш жиҳозлари ва асбоб-ускуналарнинг амортизацияси; бурғилаш қувурлар бирикмаси, бурғилаш механизми ва қудуқ туби двигателларининг ейилиши; электр қуввати; ташқаридан кœрсатиладиган хизматлар (электрометрик ишлар, жинс емирувчи асбобларни ижарага олиш); бошқарма аппарати ходимларига, мутахассислар тайёрлашга ва мехнатни муҳофаза қилишга сарфланадиган қœшимча ҳаражатлар. Одатда, қудуқ қуришда ҳаражатларнинг асосий қисми қудуқ бурғилашга ва уларни мустаҳкамлашга сарфланади. Маълумки бир қудуқнинг бурғилашнинг таннархи кœпгина омилларга боғлиқ: Бурғилаш жойи, бурғилаш мақсади, бурғиланадиган тоғ жинсларининг қаттиқлиги ва таркиби, қудуқнинг лойиҳа чуқурлиги, қудуқ конструкцияси, энергия тури, ишларни ташкил қилиш усуллари ва бошқалар. Қудуқ қуришнинг таннархи сметали, планли(режали) ва фактик (аниқ) бœлади. Смета таннархи Ссм- қудуқ қуришнинг Сқ тœлиқ смета қийматидан планли жамғармаларни Сжам айриб ташланганига тенг (сœмда): СсмСқ-Сжам- Планли (режали) таннархи Сп-бунда маълум майдонларда қудуқ қуришнинг конкрет шароитлари ҳисобга олинади: СпСқ-Сжам-Своз-Ск Бунда Своз- мета қийматига нисбатан ҳаражатларни пасайтириш вазифалари. Ск - бурғилаш корхонаси томонидан буюртмачиларга улгуржи нархларнинг ошиши билан смета қийматидан ташқари айрим материал ва энергияларга тœланадиган қœшимча компенсация (сœмда). Фактик (аниқ) таннарх - қудуқлар қуришга сарфланадиган ҳақиқий ҳаражатларнинг йиғиндисига қараб ҳисобланади. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling