Neft va gaz fakultteti


Download 1.41 Mb.
bet35/47
Sana26.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1232267
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   47
Bog'liq
Neft va gaz fakultteti

3-масала


8-масала. А уюмни (1-расм) ва унда жойлашган қудуқларни схемалаштиринг. Нефтлилик чегерасининг ички юзаси S=2200 га
Узун ва қисқа ўқлар нисбати а: b≈2,5: 10=1:4

Нефт чегара чизиғидан биринчи қатор қудуқларигача ва биринчи қатордан иккинчисигача бўлган масофа 500 м, иккинчи қатордан учинчи қаторгача бўлган масофа 300 м.


Қатордаги қудуқлар сони n, қудуқлар орасидаги масофа 2σ.
Бошланғич маълумот 9-жадвалда келтирилган

9-жадвал


Бошланғич маълумотлар

Вариантлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Биринчи қатордаги қудуқлар орасидаги масофа 2σ

500

480

460

450

420

490

430

450

430

400

Биринчи қатор қудуқлар сони n

35

37

39

40

38

36

38

39

37

39

Иккинчи қатор қудуқлар орасидаги масофа 2σ2

500

470

480

450

420

490

490

430

440

430

Иккинчи қатор қудуқлар сони, n2

26

29

28

27

28

27

28

27

28

29

Учинчи қатор қудуқлар орасидаги масофа 2σ3

300

280

290

280

270

290

270

250

270

290

Учинчи қатор қудуқлар сони, n3

16

18

18

18

19

17

17

19

16

19

Схемалаштиришда уюм S=2200 га В=9,5 км ва L=2,32 км. Шароит учун чизиқсимон шаклга келтирилади.


Нефт чизиғи ва биринчи қатор орасидаги майдон S1 =800 га, иккинча ва учинчи қатор орасидаги майдон S3 =400 га.
Нефт чизиғи ва иккинчи қатор орасидаги масофа

L1=S1/2B=526 м,


Биринчи ва иккинчи қатор орасидаги масофа
L2=S2/2B=422 м,
Иккинчи қатордан учунчи қаторгача бўлган масофа
L/2-L1-L2=1160-526-421=213 м.
Қудуқлар сони реал уюмда ва бир хиллигича қолади.
Схемада қудуқлар орасидаги масофа.
Биринчи қатор 2σ1=2B/n1.
Иккинчи қаторда 2σ2 =2B/n2.
Учинчи қаторда 2σ3 =2B/n3.
4-масала


Қудуқ қуришнинг ҳужжатлари, техник лойиҳаси ва техник иқтисодий курсаткичлари

РЕЖА

1. Бурғилашнинг бирламчи ҳужжатлари.
2. Қудуқ қуришнинг техник лойиҳаси ва геологик-техник наряди.
3. Қудуқ қуришнинг асосий техник-иқтисодий курсаткичлари, таннархи ва қудуқ қуришнинг даромадлари.
Бирламчи ҳужжатлар – бу қудуқ бурғилашнининг бир кеча-кундузда бажарилган ҳамма комплекс технологик жараёнларнинг иш натижалари тœғрисида ёзма ҳолда бериладиган рапорт, индикатор вазн диаграммаси ва бурғилаш дафтари ҳисобланади.
Бурғилаш рапорти – бурғилаш устози томонидан ҳар куни бир кеча кундузда бажарилган ҳамма ишлаб чиқариш жараёнларини ва уларнинг ҳар бирига сарфланган вақтларини кœрсатиб ёзиладиган ҳужжат.
Индикатор вазн диаграммаси – бир кеча-кундуздаги бурғилаш операцияларининг кетма-кетлигини, уларга сарфланадиган вақтларни, қатламнинг солиштирма қаршилигини, долотога бериладиган œқ юкини, бурғилашнинг механик тезлигини аниқлашга мœлжалланган диаграмма.
Бурғилаш дафтари – бурғилаш жараёнларини ҳужжатлаштирувчи дафтар булиб, мунтазам равишда бурғилаш устози томонидан ёзилган рапорт ва геологик-технологик жараёнларининг материаллари асосида тœлдирилиб бориладиган ҳужжат.
Бурғилаш дафтарида бурғилаш қудуғи тузилишининг кесими, ковланиш интерваллари бœйича чуқурлиги, ювувчи эритмаларнинг таркиби, сарфи, долото диаметри, бурғилаш қудуғи кесимидаги тоғ жинсларининг номи, қалинлиги, таркиби, қаттиқлиги, керннинг чиқиш даражаси, қудуқдаги суюқлик (нефт, сув)ларнинг турғинлик сатҳи, бурғилаш асорат ва ҳалокатлари, шунингдек қœшимча равишда дафтарда индикатор вазн диаграммаси, инклинаграмма, каротаж диаграммаси, кавернограмма ва бошқа электрометрик, радиометрик каби маълумотлар қайд этилади.
Шундай қилиб бурғилаш дафтари бутун бурғилаш ишининг мазмунини аниқловчи ҳужжат бœлиб, бурғилаш ишлари тугаганча сақланади ва кейин арҳивга топширилади.

Қудуқ қуришнинг техник лойиҳаси


Қудуқ қурилишининг техник лойиҳаси смета ҳаражатлари билан бирга қудуқ қуришнинг асосий ҳужжати ҳисобланади.


Қудуқ қурилишнинг техник лойиҳаси ҳар бир қудуқ турлари учун алоҳида тузилади.
Қудуқ қурилишининг техник лойиҳаси қуйидаги қисмлардан иборат.
1) Минорани йиғишнинг тайёргарлик ишлари;
2) Минора ва асбоб-ускуналарини йиғиш;
3) Бурғилаш қудуғининг геологик-техник шароити;
4) Қудуқ қуриш циклнинг вақтини асослаш;
5) Қудуқ қуришнинг цикл графиги;
6) Хавфсизлик техникаси, ёнғинга қарши, тиббиёт бœйича тадбирлар;
7) Лойиҳа бœйича қуриладиган қудуқлар сони.

Биринчи қисмида ҳамма ҳисобланадиган материаллар, œлчагичлар, қудуқ қуриш учун ҳаражатлар берилади: а) бориладиган (шоҳобча) йœллари; б) сув йœллари; в) электр йœллари; г) чироқ (электр) йœллари.


Иккинчи қисмида қандай минора турлари қœлланиши, қандай пойдеворларга қурилиши, минорани қуриш усуллари, насос, гилқориштиргич, тозалаш мосламалари учун қуриладиган қурилмаларнинг катта-кичиклиги ва уларни жойлаштириш тартиблари кœрсатилади. Шунингдек бурғилаш асбоб-ускуналарини йиғиш, ташиш ва кœтариш усуллари, механик ва электрик асбоб-ускуналарга таъриф берилади.
Учинчи қисм – лойиҳанинг энг керакли қисми ҳисобланади. Бу қисмнинг дастлабки материаллари геологик кесим ва унинг мураккаблик даражаси ҳисобланади. Лойиҳанинг кейинги асосий элементи – техник бœлим бœлиб, унда ҳар бир мустаҳкамловчи қувурлар бирикмасига таъриф берилади: диаметри, пœлат белгиси, девор қалинлиги, тушириш чуқурлиги, қувурлар бирикмаси оғирлиги, цемент эритмасини кœтариш баландлиги ва бошқалар.
Лойиҳада ҳар бир қувурлар бирикмаларини тушириш ва уларни цементлашнинг техник усуллари ифодаланади. Бундан ташқари, ҳар бир қувурлар бирикмасининг мустаҳкамлиги, талаб қилинадиган цемент миқдори, цементлаш вақти, цементнинг қотиши учун керак бœлган сув, цементлаш вақтида содир бœладиган босимлар ҳисоб-китоб қилинади. Цементлаш агригатлари ва цемент қориштиргичлар асосланади. Шунингдек, бу қисмда қудуқ бурғилаш учун керак бœлган долотолар миқдори, бурғилаш режимининг параметрлари, механик ва рейсли бурғилаш тезлиги бœйича бир долотонинг бурғилашидан кутилган натижалар ҳисобланади.
Бурғилаш қудуғининг геологик-техник шароитларига қараб талаб қилинадиган ювиш эритмалари ва кимёвий реагентлар ҳисоблаб чиқилади. Кейин қудуқ деворларининг қийшайишини œлчаш сонлари, ҳар хил электрометрик ишлар ва уларнинг усуллари келтирилади. Нефт ва газ қатламларини очиш технологияси берилади. Бу қисмда сермашаққат жараёнларни механизациялаш тадбирлар œз аксини топиши лозим.
Тœртинчи ва бешинчи қисмда - қудуқ қуриши учун талаб қилинадиган ҳамма операцяиларнинг вақти ҳисоб-китоб қилинади. Шунингдек йœлланма технологик харита ва қудуқ қурилишининг ҳамма цикли учун график берилади.
Олтинчи қисмда - қудуқларни қуриш ва қудуқларни бурғилаш жараёнида бажарилиши керак бœлган хавфсизлик техникаси, ёнғинга қарши ва тиббиёт бœйича тадбирлар келтирилади.
Еттинчи қисмда - қудуқ қуришнинг самарадорлигини характерловчи техника иқтисодий кœрсаткичлар берилади. Бу ерда маҳсулдор горизонтлар, қудуқни мустаҳкамлаш чуқурлиги, қурилишнинг давом этган вақти, бурғилашнинг коммерция ва циклли тезлиги, дебити ва объектнинг таннархи кœрсатилади.
Айрим ҳолларда буюртмачиларнинг режа топшириқларига кœра маҳсус лойиҳа институтлари томонидан комплекс қилиб тузилади. Техник лойиҳада қуйидаги ҳужжатлар қайд қилинади:
1) техник-иқтисодий маълумотлар;
2) лойиҳа тузиш ҳужжатлари;
3) геологик кесим тœғрисида маълумотлар;
4) лойиҳа техник қисмининг вазифалари;
5) бурғилаш қудуқ тузилишини танлаш, асослаш ва иш тартибини аниқлаш;
6) қудуқ кесимини танлаш;
7) бурғилаш эритмаси таркибини, хоссаларини аниқлаш ва асослаш;
8) бурғилаш қудуғини мустаҳкамлаш техникаси ва технологиясини аниқлаш;
9) бурғилаш усулини ва асбоб-ускуналарини танлаш;
10) нефт ва газ қатламларини очиш ҳамда қудуқни синаш;
11) бурғилаш қудуқларини ва асбоб-ускуналарини мустаҳкамликга синаш;
12) қурилиш ва йиғиш (монтаж) ишларини асослаш;
13) бурғилаш асбобларини танлаш ва асослаш;
14) бурғилаш жараёнида бажариладиган ҳамма илмий тадқиқот ишларини танлаш ва асослаш.

Геологик-техник наряд


Қудуқ қуриш циклининг энг муҳим бœғини-бу бурғилаш ва қатламларни ажратиш ҳисобланади.


Ҳар бир операциянинг (бурғилаш қувур бирикмасини тушириш ва кœтариш, бурғилаш жараёни) норма элементларини ва қудуқ бурғилашнинг технологик схемасини билган ҳолда ҳар қандай қудуқ бурғилашнинг норма вақтини аниқлаш мумкин. Қудуқ бурғилашнинг нормасини ҳисоблашда бурғилаш новаторларининг амалий тажрибалари ҳисобга олинади.
Шундай қилиб ҳар бир бурғилаш бригадисининг (гуруҳи) юксак меҳнат унумдорлигини ошириш учун эришилган юксак кœрсаткичлар натижаларига ориентир қилинади.
Бурғилаш қудуғи нормасини ҳисоблашда қуйидагилар катта аҳамиятга эга:
а) қудуқнинг тœғри тузилган ва тœлиқ маълумот берадиган геологик кесими;
б) новаторларнинг иш тажриабларида эришган натижалари ҳисобга олинган тœғри тузилган қудуқ қурилишининг техник наряди. Бу наряд уч қисмдан иборат:
1) геологик қисм; 2) ишлаб чиқаришнинг техник кœрсаткичлари; 3) меҳнат кœрсаткичлари.
– Геологик-техник наряднинг геологик қисмида қуйидагилар œз аксини топади:
а) қудуқ кесимини ташкил қилувчи қатлам ва горизонталар;
б) ҳар хил чуқурликда жойлашган тоғ жинслари турларининг литологик таркиби;
в) геологик кесимдаги бир хил қаттиқликдаги қатламларни ажратиш;
г) содир бœлиши мумкин бœлган асоратларнинг жойини белгилаш.
– Ишлаб чиқаришнинг техник кœрсаткичлари бурғилаш ишларнинг технологик схемасида ва технологик нормаларида кœрсатилади:
а) айрим ишларнинг бажарилиш схемаси;
б) қудуқнинг айрим интервалларини бурғилашда ювиш эритмаларининг сарфи ва таърифи;
в) цементлаш жойи кœрсатилган қудуқнинг техник кесими;
г) қудуқнинг айрим қисмларини бурғилаш учун керак бœлган долотонинг турлари ва катта-кичиклик œлчами;
д) долотонинг ҳар бир тури учун бурғилаш режимининг параметрлари;
е) қудуқ қийшайишининг интервалларини œлчаш усуллари ва электромеханик операциялари;
ж) тал системасини оснастка қилиниши.
– Меҳнат кœрсаткичларида бригада аъзоларининг бажараётган ҳамма ишлари, механик бурғилашлар, тушириш ва кœтариш операциялар учун ишлаб чиқариш ва вақт нормалари кœрсатилади.

Қудуқ қуриш цикллари


Қудуқ қуриш циклига қуйидаги ҳар хил элементлар киради:


1) ер қурилмалари учун майдон ва пойдеворлар тайёрлаш;
2) минораларни йиғиш;
3) бурғилаш ва энергетик асбоб-ускуналарини йиғиш;
4) бурғилаш учун ишчи майдон тайёрлаш;
5) қудуқни бурғилаш;
6) бурғилаш қудуғини мустаҳкамлаш;
7) бурғилаш ва энергетик асбоб-ускуналарини бœлаклаш.
Ишни ташкил қилиш хисоб-китоблари ва қудуқ қуриш циклининг бажарилиш вақтлари график сифатида кœрсатилади.



Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling