Нефт ва газнинг пайдо бўлиши


Download 0.53 Mb.
bet2/7
Sana25.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1397222
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Документ Microsoft Word

MCm+ m H2O MO m +(CH2)m
Д.И.Менделеев тахминига кўра, ҳосил бўлган газ ҳолидаги углеводородлар ер қатламининг юқоридаги совуқ қисмига кўтарилиб, у ерда конденсирланган ва ғовак қолдиқли жинсларда тўпланиб турган. Ўша вақтда чуқурликдаги жинсларда ҳам металл карбидлари маълум бўлмаган. Ҳозирги вақтда Д.И.Менделеев тахмини тасдиқланди, карбидлар (Fe3C, TiC, Cr2C3, WC, SiC) топилган. Аммо улар жуда катта уюмларни ҳосил қилмайди, бу жуда кичик (миллиметрнинг улушлари) жуда кам учрайдиган ва жинсларда тарқалган минерал қўшимчалардир. Шунинг учун табиатда маълум бўлган жуда кўп миқдорда углеводородларнинг ҳосил бўлиш жараёнини бу нуқтаи–назардан тушунтириш жуда қийин. Шубҳасиз сув юзадан катта чуқурликка сизиб ўта олмайди. Аммо бу муҳим эмас, чуқурликдаги жинсларнинг флюид фазаси маълум шароитларда ўзида сувни сақлайди, шунинг учун унинг карбидлар билан ўзаро таъсири мумкин бўлган нарсадир. Эҳтимол оддий углеводородларнинг ҳосил бўлиши ҳам мумкин, аммо катта миқдорда эмас. 1982 йилда Н.А.Соколов томонидан нефтнинг космик келиб чиқиш гипотезаси таклиф қилинди. Унинг моҳияти ернинг бошланғич космик шаклланиш босқичида углеводород, оддий моддаларнинг минералли синтезланишига асосланган. Тахмин қилишларича, ҳосил бўлган углеводородлар газли қобиқда бўлган, совугани сари шаклланаётган ер қобиғининг жинслари томонидан ютилган. Сўнгра совуган магматик жинслардан ажралиб чиқиб углеводородлар ер қобиғининг юқори қисмига кўтарилиб уюмларни ҳосил қилган. Бу гипотеза асосида комета думларида углерод ва водороднинг ҳамда метеоритларда углеводородларнинг борлиги тўғрисидаги далиллар ётади. Ҳозирги маълумотларга кўра, Юпитер ва Титаннинг атмосферасида ҳамда газ чангли булутларда С2Н2, С2Н4, С2Н6, С3Н8, HCN, C2N2 лар аниқланган. Метеоритларда (кўмирли хондритларда) қаттиқ кўмирли моддалар, нормал алканлар, аминокислоталар аниқланган, аммо уларнинг келиб чиқиши номаълум. Паст концентрациялар тўғрисидаги гап кетганда ерга тушганда метеоритлар ифлосланишдан мустасно эмас. Бундан ташқари, бир қатор олимлар томонидан метеоритларда шаклли органик тузилмалар аниқланган, улар ердаги қадимги жинсларнинг оддий бир ҳужайрали организмларига ўхшайди. Ҳар ҳолда ернинг катта чуқурликларидан минерал нефтнинг келиб тушишини тушунтиришга метеоритларда органик моддаларнинг борлиги тўғрисидаги далилларни алоқаси йўқ. XX асрнинг биринчи ярмида нефтнинг минералли келиб чиқиш гипотезасига қизиқиш йўқолган эди. Бутун дунёда нефтни қидириш унинг органик келиб чиқиши тушунчалардан келиб чиққан эди. 1950 йилдан бошлаб минералли гипотезага қизиқиш яна орта бошлади, бунга сабаб органик концентрациянинг бир қатор саволларида унчалик аниқлик йўқлигидадир, бу эса танқидга олиб келди. Н.А.Кудрявцевнинг тушунчалари энг катта машҳурликка эга бўлди. Улар вақт-вақти билан ўзгариб турди, аммо уларнинг моҳияти шундан иборатки, ернинг чуқур зоналарида нефт ва газ Н2, СО, СО2 ва СН4 аралашмасидан углеводородларни СО ва Н2 дан тўғридан – тўғри синтез қилиш реакцияси натижасида ҳамда =СН, –СН2, СН3 радикалларнинг полимерланиши натижасида ҳосил бўлади

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling