Нефт ва газнинг пайдо бўлиши
Download 0.53 Mb.
|
Документ Microsoft Word
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нефтнинг минералли келиб чиқиши гипотезалари
- 2 FeC +3H2O=Fe2O3 +C2H6
НЕФТ ВА ГАЗНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ Нефтнинг келиб чиқиши тўғрисидаги ҳозирги замон тушунчалар бошланғич манбалар XVIII – XIX асрнинг бошларида вужудга келган М.В.Ломоносов нефтнинг органик келиб чиқиши гипотезасига асос солиб, унинг ҳосил бўлишини «тошга айланган кўмирларга», «ер остидаги оловнинг таъсири билан» тушунтиради, унинг фикрича бунинг натижасида асфальтлар, нефт ва «тош мойлари» ҳосил бўлган. Нефтнинг минералли келиб чиқиши тўғрисидаги ғоя биринчи марта 1805 йилда Гумбольт томонидан баён қилинган. Кимёнинг ривожланиши, М.Бертло (1866 йил), Г. Биассон томонидан ўтказилган углеводородларнинг анорганик синтези бўйича тажрибалар минерал келиб чиқиш гипотезасининг ривожланиши учун дастлабки қадам бўлиб хизмат қилди. 1867 йилгача нефтнинг органик келиб чиқиши тўғрисидаги ғоянинг тарафдори бўлган Д.И.Менделеев 1877 йилда унинг минерал келиб чиқиши тўғрисидаги гипотезани шакллантирди, унга биноан нефт катта чуқурликларда юқори ҳароратда сувнинг металл карбидлари билан ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади. Ўтган аср давомида кўп сонли кимёвий, геокимёвий ва геологик ва нефтнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларга асосланиб нефтнинг келиб чиқиши тўғрисидаги муаммога аниқлик киритилди. Ҳозирги вақтда олимларнинг кўп қисми – кимёгарлар, геокимёгарлар ва геологлар нефтнинг органик генезиси тўғрисидаги ғояларни энг асосланган деб ҳисоблайди, аммо унинг минералли ҳосил бўлиши гипотезасини афзал кўрадиган олимлар ҳозиргача ҳам бор. Нефтнинг минералли келиб чиқиши гипотезалари Нефтнинг барча минералли келиб чиқиш гипотезаларини углеводородлар, кислород, олтингугурт ва азот сақлаган нефтнинг компонентлари оддий дастлабки моддалар – С, Н2, СО, СО2, СН4, Н2О ва радикаллардан юқори ҳароратларда синтез қилиш ғояси бирлаштирилди. Д.И.Менделеевнинг фикрича углеводородларнинг ҳосил бўлиш жараёнининг асоси бўлиб чуқурликдаги жинсларнинг металл карбидлари юзадан катта чуқурликка сизиб ўтадиган сув билан ўзаро таъсирлашиши ҳисобланади. Жараённинг схемаси қуйидагича ифоланади: 2 FeC +3H2O=Fe2O3 +C2H6 ёки умумий ҳолда Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling