Нефт ва газнинг пайдо бўлиши
Download 0.53 Mb.
|
Документ Microsoft Word
С16Н32О2→ С15Н32 + СО2
Бу бирламчи генетик белгиларнинг нефт ҳосил қилувчи жинсларнинг органик моддасида ҳам уюмларнинг нефтларида ҳам «жуфт» ва «тоқ» н– алканларнинг тахминан концентрацияси бир хил бўлишигача аста–секин яқинлашиши ер қаърида иккиламчи реакциялар натижасида чуқурлик ва ҳароратнинг ошиши сари амалга ошади. Шундай қилиб молекуляр даражада ва «биомаркетлар» борлигининг кўпгина белгилари бўйича организимларнинг тирик моддаси, нефт ҳосил қилувчи жинслардаги чўкиндиларнинг органик моддаси ва уюмлардаги нефтлар орасида боғлиқлик кузатилади. Тирик моддадан мерос қилиб олишга биогенли молекуляр тузилишларнинг умумий миқдори нефтларда баъзида уларнинг массасига ҳисоблаганда 30 % ташкил қилади. Чўкинди жинсларнинг органик моддаларида ва нефтларда «биомаркет» ларнинг таркиби ва тақсимланишини тафсилли ўрганиши нафақат нефтнинг органик келиб чиқишини тасдиқлаш балки муайян уюмлар учун конлар шакилланганда нефт углеводородлари айнан қайси қатламлардан келиб тушганини аниқлашга имкон беради. Бу нефтларнинг ва чўкинди жинсларнинг органик моддаси компонентларининг битумозли фракцияларига ўхшаган углеводороднинг изотопли таркиби билан ўхшашилиги бўйича ҳам изоҳланади. Маълум бўлишича ернинг чўкинди қатламларидаги органик модда таркибида тарқоқ нефт углеводородларининг миқдори жуда кўп экан тахминан 1014 т, бу миқдор барча очилган ва фараз қилинган дунёдаги нефт конларининг заҳираларида бўлган нефт миқдоридан 100 марта кўпдир. Демак, барча нефт конларини ҳосил қилиш учун тарқоқ нефт углеводородларининг газ ва сув билан биргаликда миграцияланиш жараёнида қулай геологик шароитларда (антиклинал қатламларида) уларнинг умумий миқдоридан 1 % дан кўп бўлмаган миқдорининг тўпланиши етарли бўлади. Маълумки, нефт чўкинди қатламларда бир текисда тақсимланмаган ва бу унинг ҳосил бўлишининг органик концепцияси нуқтаи–назаридан ҳам тушунарлидир. Нефт ҳосил бўлиши учун бошланғич органик модда чўкмаларда геологик вақт давомида бир маромда тўпланмаган. Унинг девон, юрскли–бўрли ва учламчи қатламларнинг максимумларига шу ёшдаги нефт ҳосил қилувчи қатламларда ҳосил бўлган тарқоқ нефт углеводородларининг максимал массалари ва очилган конлардаги нефт заҳиралари максимумлари тўғри келади. Шундай қилиб, барча кимёвий, геокимёвий ва геологик маълумотлар нефтнинг органик келиб чиқиши тўғрисида шубҳасиз далолат беради. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling