Нефт ва нефт маҳсулотлари Режа: Нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш


Нефт ва нефт маҳсулотларини резервуарлари ва классификацияси


Download 388.37 Kb.
bet3/4
Sana08.02.2023
Hajmi388.37 Kb.
#1177942
1   2   3   4
Bog'liq
Нефт ва нефт маҳсулотлари

3. Нефт ва нефт маҳсулотларини резервуарлари ва классификацияси

Резервуарларнинг барқарор ва кўчма идишлари ҳар хил шаклда ва ўлчамларда ҳар хил материаллардан тайёрланади. Резервуарлар нефт ёки нефт маҳсулот сақлайдиган энг муҳим иншоотларидан бири бўлиб, у нефт базаларида, магистрал нефт узатмаларида ва нефт маҳсулотлари узатмаларида қўлланилади. Нефт ва нефт маҳсулотларини сақлаш амалда бир-биридан фарқ қилади: номенклатура бўйича нефт, оч ва тўқ рангдаги нефт маҳсулотларини сақлашга бўлинади. Тайёрлаш материали турига мувофиқ металл ва нометаллга бўлинади. Металл резервуарлар пўлат ва алюминий материалларидан тайёрланади.


Нометалли темир бетонли ва пластмассали ҳар хил синтетик материалли резервуарлар киради.
Бундан ташқари резервуарлар шакли бўйича ҳам гуруҳларга бўлинади: тик цилиндрик, горизонтал цилиндрик, томчи шаклида ва бошқа шаклларда.
Резервуарларни ўрнатиш шартига мувофиқ қуйидагиларга бўлинади: резервуарлар туби сатҳи текисланган майдонга нисбатан юқори жойлашади.
Ер ости резервуари ер сатҳи кўрсаткичидан паст ўрнатилади.
Резервуарлар ҳар хил ҳажмларда 5м3 - дан – 12000 м3 – гача ўрнатилади.
Енгил буғланадиган суюқликлар сақланадиган резервуарлар бир-бири билан қувурлар орқали бир-бири билан туташтирилади ва тик ҳолда (ҳажми 50000 м3 – гача) ўрнатилади. Буғланишни камайтириш учун резервуарлар горизонтал ҳолда ўрнатилади. Ер ости резервуарларининг максимал ҳажми чегараланмаган бўлади, лекин майдони 7000 м2 – дан ошиб кетмайди.
Тик ва ётиқ ҳолдаги резервуарларни деворлари оралиғидаги масофа бир-бирига тенг олинади. Сузувчи қопқоқли резервуарлар учун 0,5d, 20 метрдан катта эмас; барқарор қопқоқли ва понтонли резервуарлар учун 0,65d – га лекин 30 метрдан катта эмас; барқарор қопқоқли ва понтонсиз резервуарлар учун – 0,75d – лекин 30 метрдан катта эмас.
Ер ости резервуарларида битта гуруҳдаги деворлар оралиғидаги масофа 1 метрдан кичик қабул қилинади. Қўшни гуруҳдаги яқин жойлашган ер усти резервуарлари деворлари оралиғидаги масофа 40 метр, ер ости резервуарларида эса 15 метр қабул қилинади.



Download 388.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling