Нефт ва нефт маҳсулотлари Режа: Нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш


Нефт маҳсулотларини қувур узатмалар орқали ташиш


Download 388.37 Kb.
bet2/4
Sana08.02.2023
Hajmi388.37 Kb.
#1177942
1   2   3   4
Bog'liq
Нефт ва нефт маҳсулотлари

2. Нефт маҳсулотларини қувур узатмалар орқали ташиш

Нефт саноатида қувурли узатма орқали ташиш деганда узоқ масофага нефт ва нефт маҳсулотларини қувур орқали узатишга айтилади. Магистрал қувур узатмаларга ҳайдаладиган суюқликларга боғлиқ ҳолда: нефтни ҳайдашга – нефт узатмалар; суюқ нефт маҳсулотларини (бензин, мазут, керосин, дизел ёқилғиси) қайта узатишга нефт маҳсулотлари узатмаси деб аталади. Бир хил турдаги нефт маҳсулотларини узатишдаги атамаларга – «бензин узатмалари», «керосин узатмалари», «мазут узатмалари» ва ҳакозоларга бўлинади.


Магистрал нефт ва нефт маҳсулотларини узатмаси қурилиш нормаси ва қоидасига мувофиқ 1400 мм.ли диаметргача қурилади ва босим кўрсаткичи 10 МПа – дан юқори. Магистрал қувурлар орқали нефт ва нефт маҳсулотлари қазиб олиш туманидан, ишлаб чиқариш ёки сақлаш жойигача, истеъмол – нефт базасигача, қўйиш пунктигача ва алоҳида саноат корхонасигача ташиб етказиб берилади.
Магистрал нефт ва нефт маҳсулотларини узатмаси қувурлар диаметри бўйича тўртта синфга бўлинади.
I синфга – диаметри 1400 – 1000 мм қувур узатмалар киради;
II синфга – диаметри 1000 – 500 мм қувур узатмалар киради;
III синфга – диаметри 500 – 300 мм қувур узатмалар киради;
IV синфга – диаметри 300 мм дан кичик диаметрли қувур узатмалар киради.
Магистрал қувур узатмалар ишлаш шартига ва пайвандли бирикмаларни назоратига мувофиқ (нефт узатмалари, нефт маҳсулотлари узатмалари ва газ узатмалари) қуйидагича тоифага бўлинади.

11.1- жадвал





1-расм Магистрал нефт узатмаларини схемаси.


1-кон; 2-қайта ҳайдовчи станция; 3-кон йиғиш пунктларини қувурли узатмалари; 4-нефт узатмани бош иншооти; 5-маъмурий хўжалик ва яшаш бинолари; 6-ишга қўшиш қудуғи; 7-ёрдамчи бинолар, механик устахонаси, ёнғин депоси, машина саройи ва бошқалар; 8-алоқа тизими; 9-қудуқлар тизими; 10 ва 13-назоратчилар уйи; 11-темирйўл ости ўтиш жойи; 12-дарёдан ўтувчи сув иншооти-дюкер; 14-жарлик орқали ўтувчи эстакада; 15-нефт узатманинг охирги пункти; 16-нефтни қайта ишлаш заводида жойлашган топшириш пункти; 17-темирйўл цистерналарга тўкиш жойи; 18-денгиз ва дарё кемаларига тўкиш жойи.

Қайта узатувчи агрегатларни энг самаралиси марказдан қочма насос бўлиб, осон синхронизация ва автоматик бошқарувни амалга ошириш мумкин. Поршенли насослар қўлланилганда босимни жуда ҳам кўтарилиб кетишини ва кўп бузилишни олдини олишда олдиндан ҳимояловчи клапанлар ўрнатилади.


Бош насос станцияси қувурли узатманинг бошида лойиҳаланади, у нефт конини қайта ишлайдиган заводнинг участкасида жойлаштирилади, нефт ёки нефт маҳсулотларини қабул қилади ҳамда уларни қувур узатмаларига ҳайдайди.
Оралиқ станциялари қувур узатма узунлиги бўйлаб жойлаштирилади, суюқликларни қайта узатиб кўтариб беради. Оралиқ станциялар босимни бир хил тақсимланишида бир хил оралиқ масофада жойлаштирилади. Оралиқ станциялари иқтисодий самарадорлик жиҳатидан аҳоли пунктига, темир йўл ва йўл шассиси, электр ва сув таъминоти манбаларига яқин жойлаштирилади.
Бош станция – нефтни қайта ишлайдиган заводнинг майдони ва нефтни тайёрлайдиган қурилма, резервуарлар паркининг яқинига жойлаштирилади.

11.2-расм. Насос станциясининг бош технологик схемаси.
1-ботма насосли резервуар йиғгич; 2-асосий насос; 3-НМ-10000-210 насос агрегати; 4-бошқарув блоки хонаси; 5-блокни ишга қўшиш майдончаси; 6-диаметри 1220 мм-ли магистрал нефт узатма; 7-асосий насосларни тугунини қўшувчи майдонча; 8-олдиндан ҳимоялаш қурилмаси блокини майдончаси; 9-ўлчаш блоки хонаси; 10-12 НД насоси; 11-НМП 5000-715 насоси; 12-насос тўсини; 13-ботма насос; 14-йиғувчи зовур; 15-қўшувчи блок; 16-РВС-50000 м3 резервуар; 17-асосий қувур узатмалар; 18-ёрдамчи қувур узатмалар; 19-қувур узатманинг газ мувозанатловчи тизими; 20-зулфин; 21-сўзгич; 22-тескари клапан; 23-қувур узатмаларни кесишиш жойи; 24-ёнғиндан ҳимоялагичлар.

Қайта узатувчи станция ишлаб чиқариш технологик иншоотларидан ташқари қайта узатувчи насос станциясининг таркибига резервуар парки, тирнагич ёки ажратувчи қурилмаларни ишга туширувчи, фильтрлар учун қурилма ҳамда оқова ва олдиндан ҳимоя тизимидан оқиб келувчи суюқликларни қабул қилувчи резервуарлар киради.


Майдонда технологик иншоотлардан ташқари ишлаб чиқариш ёрдамчи объектлар, сув таъминоти, канализация ва электро таъминоти ҳамда маъмурий хўжалик бўлими киради.
11.2-расмда қайта узатувчи станциянинг принципиал схемаси тасвирланган. Нефт узатма диаметри 1220 мм.
Бу технологик қувур узатма тизими ёрдамида қўйидаги операцияларни амалга ошириш мумкин: резервуарга нефтни қабул қилиш ва навбатдаги станцияга керакли босимда етказиб бериш; магистрал нефт узатмасидан қабул қилиб олиш ва уни станцияга тўхтатмасдан киришга қўйириш; автоматик ҳолда навбатдаги оралиқ станциясига узатиш; кутилмаганда қайта узатиш, босим кўтарилиб кетса нефтли тизимдан резервуарга тўкиш, ички паркларга қайта узатиш, ювувчи бошчалар орқали парафин ва резервуарларни тозалаш учун нефтни узатиш каби жараёнлар амалга оширилади.
Асосий магистрал насослар бош ёки оралиқ станцияларида резервуарлар билан биргаликда синхрон тўсинли насослар ишлайди, яъни насосга киришда тўсин пайдо қилишга мўлжалланган, нефт ва нефт маҳсулотлари буғларининг эластик таъсирини салбий ҳолатларини олдини олади. Насослар алоҳида биноларга жойлаштирилиб тўсин билан ажратилади.
11.3-расмда оралиқ станциясининг технологик схемаси тасвирланган бўлиб, магистрал нефт узатманинг диаметри 1220 мм. Бу станция таркибига ҳам бош станция каби қисмлар киради.
Нефт қайта узатувчи насос станциялари асосий ҳамда ёрдамчи жиҳозлар билан таъминланган. Асосий жиҳозларга насос станцияси мансуб бўлиб (насослар ва двигателлар комплекти) нефт ва нефт маҳсулотларини магистрал қувур узатмага узатишни амалга оширади, ёрдамчи жиҳозларга – асосий агрегатларга хизмат кўрсатилади. Масалан: сув ва ёқилғи насослари, компрессорлар ва бошқа ҳаво билан таъминлаш қурилмалари, тизимни мойлаш учун хизмат қилувчи ёғ таъминловчи қурилма, вентиляторлар, таъминловчи баклар, иссиқлик алмаштиргичлар ва бошқалар киради (11.3-расм).
Насоснинг асосий тури марказдан қочма насос бўлиб, напори 200 метрдан юқори, узатиш имконияти 10000 – 12000 м3/соат.
Насос биносига бош машина хонасидан ташқари (насос ва матор бўлими) ёрдамчи хоналар, мойловчи ва совутувчи асосий агрегатлар, шамоллатгичлар ва назорат хонаси жойлаштирилади.
Бош насос станцияси нефт конининг туманида қурилади. Бош насос станцияда кондан нефтни қабул қилиш ва ҳисоблаш пунктлари, магистрал қувур узатмага парафиндан тозалаб ҳайдовчи қурилмалар, тақсимлагичлар қурилади.
Резервуарлар тик ва горизонтал ҳолатда қўлланилади ҳамда темир бетонли ҳам бўлади. Кўпинча пўлат резервуарлар тик ҳолатда ўрнатилади. Тик пўлат резервуарлар цилиндрик корпусдан иборат бўлиб, қалинлиги 4 мм-дан 25 мм-гача бўлган 1,5 х 6 м пўлат листлар бир-бирига конуссимон ва сферик шаклда пайвандланади.
Резервуарнинг таг қисми ҳам пайвандланади, битум билан ишланган махсус қумли ёстиққа ўрнатилади. Резервуарнинг туби марказдан четки томонига қия қилинади, қайсики маҳсулотнинг тагидаги тўпланган сувни чиқариб ташлаш имкониятини беради. Тик пўлат резервуарлар (ТПҚ) ҳар хил ҳажмларда коннинг бош иншоотларида 1000 м3 дан 10000 м3 гача қўлланилади. Магистрал қувур узатмаларнинг тизимида ТПР 50000 м3 гача қурилади.



Download 388.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling