Нефтгаз тармогида мехнат мухрфазаси бошкарувининг ягоыа тизими


 МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БОШКАРУВИНИНГ


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/65
Sana21.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1374330
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
10)ЕСОУТ узб

 
2. МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БОШКАРУВИНИНГ
АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ, МАКСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
2.1. Мехнатни мухофаза килиш - бу тегишли конун ва бошка меъёрий 
хужжатлар асосида амал килувчи, инсоннинг мехнат жараёнидаги хавфсизлиги,
сихат саломатлиги ва иш кобилияти сакланишини таъминлашга каратилган 
ижктимоий-иктисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-
профилактика тадбирлари хамда воситалари тизимидан иборат. 
2.2. Мехнатни мухофаза килишни бошкариш жараёни ташкилот рахбари ва
бошкарув аппарата билан ишловчиларнинг биргаликдаги фаолиятини мослаш ва 
ягона максадга йуналтириш оркали хавфсиз ва юкори иш унумдорлигидаги мехнат 
шароитини яратишга каратилган аник максадли харакатдир. 
2.3. Мехнатни мухофаза килишни бошкариш маълумотларни туплаш ва бахолаш, 
мехнат шароити курсаткичларини белгиланган талаблардан четга чикишини аниклаш 
ва кузланган максадни хисобга олган холда бошкарув таъсири курсатишни уз ичига 
олади. 
2.4. Объектни бошкариш тугрисидаги маълумотлар уларни тахдил этиш ва 
карор кабул килиш, мехнатни мухофаза килиш талаблари ва меъёрларининг четга
чикишини тезкор бартараф этиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш,
халокатлар ва бахтсиз ходисаларга олиб келувчи сабабларни уз вактида бартараф 
этиш учун бошкарув органининг барча кисмларидан доимий келиб туриши зарур. 
2.5. Бошкаришнинг асосий принциплари - якка рахбарлик ва 
коллегиаллик (бамаслахат ипшаш), тармок ва махаллий бошкаришни бирлиги, 
ишлаб чикариш ва унинг иштирокчиларини баркарор даромадини таъминлаш учун 



шароит яратиш, мутахассисларни танлаш ва жой-жойига куйиш, мехнатни маънавий 
ва моддий рагбатлантиришни биргаликда олиб бориш. 
2.6. Бошкаришнинг асосий максади - хавфсиз ва соглом иш шароитини 
яратиш ва таъминлаш, иш жараёнида одамларнинг соглиги ва иш кобилиятини 
саклаш. 
2.7. Мехнат мухофазаси бошкарувининг ягона тизими куйидаги вазифаларни 
ечишга йуналтирилган: 
-ишлаб чикаришни бошкаришнинг барча боскичларида мехнатни мухофаза 
килиш сохасидаги ишларнинг ташкиллаштирилишини такомиллаштириш; 
-ходимларни хавфсиз мехнат усуллари буйича укитишнинг ягона тартибини 
урнатиш; 
-ишлаб чикариш жихозлари ва технологик жараёнларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш; 
-ишлаб чикариш максадидаги объектларни лойихалаш боскичида, куриш ва 
фойдаланишга топширишда мехнат мухофазаси талабларига 
риояэтиш; 
-бино ва иншоотларни меъёрий холатда саклаш; 
-мехнатнинг санитар-техник шароитларини меъёрлаштириш 
-ходимларни шахсий химоя воситалари билан таъминлаш; 
-ходимларга санитар-маиший хизмат курсатиш
-ишлаб чикаришдаги бахтсиз ходисаларни уз вактида ва тугри текширилишини 
хамда хисобга олинишини таъминлаш, бахтсиз ходиса сабабларини бартараф этиш; 
-ходимлар, хизматчилар ва мухандис-техник ходимларнинг хавфсиз иш 
шароитини таъминлаш буйича фаоллигини хамда кизикишини ошириш, бунга 
ходимлар кенг оммаси ва касаба уюшмаси фаолларини жалб этиш; 
-ишлаб чикариш ва мехнат интизомини мустахкамлаш; 
-мехнат хавфсизлиги буйича рахбар ва мухандис-техник ходимларнинг 
жавобгарлигини ошириш. 
2.8. Мехнат мухофазаси бошкаруви ягона тизимининг хукукий ва 
меъёрий асослари: 
-мехнат конунчилиги, «Узбекистон Республикасининг мехнатни мухофаза 
килиш тугрисидаги конуни», Олий Мажлис карорлари, Узбекистон Республикаси 
Президенти фармонлари, Вазирлар Махкамаси карорлари ва ваколатга эга давлат 
ижроия хокимияти бошка вакиллик органларининг карорлари; 
-касаба уюшмаси ва давлат назорат органларининг карорлари ва 
хулосалари; 
-тармок.да амал килувчи коидалар ва хавфсизлик меъёрлари, МХСТ 
стандартлари (ССБТ); 
-«Узбекнефтгаз» МХКнинг карорлари, буйрукдари ва фармойишлари, мехнат 
мухофазаси масалалари буйича соханинг ташкилий - услубий ва йул - йурик 
курсатувчи хужжатлари. 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling